Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/13886 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID acebe1f7-2b4f-4a9f-bec9-e856249fd32c Claim ID PDF Hash b1bdcddfdf7eea34... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
Ушбу кодекс 419-моддаси Ушбу кодекс 419 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/13886-сонли иқтисодий иш Жиззах шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 3 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*****” МЧЖ манфаатида жавобгар “****” фермер хўжалиги ҳисобидан 27 670 595 сўм асосий қарз, 13 835 297 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “****” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “****” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 27 670 595 сўм асосий қарз ва 13 835 297 сўм пеняни ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар суд мажлисига қадар асосий қарзнинг бир қисмини тўлаганлиги маълум қилиб, даъво аризасини тақдим қилинган маълумотномага асосан қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини унинг судга маълум бўлган охирги юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилган. Лекин ажрим “манзил тўлиқ кўрсатилмаган” деб қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган олди-сотди шартномасидан вужудга келган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекс 419-моддасининг биринчи қисмига асосан Агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “****” МЧЖ ва жавобгар “****” фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 4 ноябрда 93-сонли бошоқли дон уруғлиги олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган. “******I” давлат муассасаси таъсисчилигидаги Жиззах вилоятида жойлашган “****” МЧЖ, “****” МЧЖ ва “****” МЧЖларнинг 2024 йил 26 декабрдаги 7-сонли баённомасига асосан “****” МЧЖ ва “*****” МЧЖни “*****” давлат муассасаси таъсисчилигидаги “****” МЧЖга қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинган. “****” МЧЖ 2025 йил 27 февралда Пахтакор туман ДХМ томонидан қайта рўйхатдан ўтказилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда уруғлик буғдой сотиш, жавобгар эса маҳсулотни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2. бандига асосан ушбу шартнома бўйича сотиб олувчи сотувчига уруғлик қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан, қолган 85 фоиз қисмини 2024 йил 1 декабридан кечиктирмасдан тўлаб беради. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар жавобгарга 2024 йил 4 ноябрдаги 0000794-сонли ҳисоб-фактура билан 27 670 595 сўм қийматдаги буғдой уруғи етказиб берган. Лекин жавобгар тўловларни амалга оширмаган. Натижада шартнома бўйича даъвогар олдида 27 670 595 сўм қарздор бўлиб қолган. Судга мурожаат қилингандан кейин асосий қарзнинг бир қисми жавобгар томонидан тўлаб берилган. Даъвогар вакили томонидан 2025 йил 3 ноябрь ҳолатига судга тақдим қилинган маълумотномага кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги 15 493 105 сўмни ташкил қилади. Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва судга қадар бир қисми тўланганлигини эътиборга олиб, асосий қарзни бугунги кун ҳолатида мавжуд қарздорлик - 15 493 105 сўмга қанталантиришни лозим деб топади. Даъвогар, шунингдек, тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан 13 835 297 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 4.3. бандига кўра, уруғлик қийматини тўлашни кечиктирган ҳар бир кун учун сотиб олувчи сотувчига тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ пенянинг умумий суммаси шартнома суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 13 835 297 сўм пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда даъвогар томонидан қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилмаганлиги сабабли пеня миқдорининг ошиб кетганлигини инобатга олиб, суд пеня миқдорини 3 873 883 сўмга қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шунга асосан, суд даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб беришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 830 117,84 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддалари, ФКнинг 234, 236, 326, 333, 386, 419-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “****” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “****” МЧЖ фойдасига 15 493 105 сўм асосий қарз, 3 873 883 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “*****” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 830 117,84 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья *****