← Назад
Решение #2853558 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуннинг | 4 | — | law | |
| онунинг | 49 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| аролик кодекси | 116 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4526-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Ромитан тумани
2025 йил 03 ноябр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, Ромитан туман прокурори катта
ёрдамчиси Қ.Кличев қатнашувида даъвогар – Амонов Тўлқин Ибодович якка
тартибдаги тадбиркорнинг жавобгар – «ЖОНДОР ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ КОРХОНАСИ» давлат муассасасидан жами 162174847 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар
раҳбари Т.Амонов, жавобгар вакили – Ш.Очилов (ишончнома асосида)
иштирокида (мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар – Бухоро
вилоят молия бош бошқармаси ва Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармалари вакили иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар –
Амонов Тўлқин Ибодович якка тартибдаги тадбиркор
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - «ЖОНДОР
ТУМАН
ЙЎЛЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ
КОРХОНАСИ»
давлат
муассасасидан 162174847 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъво аризасини
қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, хусусан, тарафлар ўртасида
2022 йил 5 январда 2-сонли ва 2023 йил 01 мартда 23-сонли шартномалар
тузилганлигини, шартномага асосан жавобгарга жами 162174847 сўмлик
транспортда юк ташиш хизматлари кўрсатилганлигини, жавобгар кўрсатилган
хизматлар учун тўловларни амалга оширмаганлигини, қарздорлик 162174847
сўмни ташкил қилишини, қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборилган
талабнома эътиборсиз қолдирилганлигини, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олишини, ҳақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини, даъвогар жами
162174847 сўмлик транспорт хизматлари кўрсатганлигини, қарздорликни
тўлаш
чоралари
кўрилаётганлигини,
шартномалар
тўғридан-тўғри
тузилганлигини, ҳисобрақамга таъқиқ қўйилганлиги сабабли, шартномалар
ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар – Бухоро вилоят иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ҳамда Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси суд
мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафлар вакилини ва прокурор фикрини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, давлат божи ва почта харажатини даъвогар
зиммасига қолдиришни лозим топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар –
Амонов Тўлқин Ибодович якка тартибдаги тадбиркор (шартномалар матнида
“Бажарувчи”) ва жавобгар – «ЖОНДОР ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ КОРХОНАСИ» давлат муассасаси (шартномалар матнида
“Буюртмачи”) ўртасида 2022 йил 05 январда 2-сонли ва 2023 йил 01 мартда
23-сонли шартномалар тузилган.
Шартномалар шартига кўра “Бажарувчи” "Буюртмачи"га ўзида мавжуд
ёки ижарага олинган машина ва механизмлар билан механизм ва транспорт
хизматларини кўрсатиш, “Буюртмачи” эса хизматларни қабул қилиб олиш ва
унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олишган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил
24 июндаги 345-сонли Қарори билан 2022 йил 1 июндан бошлаб тажриба
тариқасида, босқичма-босқич йил якунига қадар Сув хўжалиги вазирлиги ва
Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга фақат
Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат кўрсатилиши белгиланган
ва мазкур Қарор билан тасдиқланган “Таъсисчиси бюджет ташкилотлари
бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби
тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.
Юқоридаги Низомнинг 2-бандида юридик мажбуриятлар — унитар
корхоналар томонидан тузилган шартномалар, шунингдек, тегишли давлат
ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари асосида унитар
корхоналарда юзага келадиган мажбуриятлар эканлиги, Низомнинг
10-бандида унитар корхоналарнинг давлат харидлари доирасида тузилган ва
белгиланган тартибда махсус ахборот порталида юритиладиган
Шартномаларнинг ягона реестрига киритилган шартномалари ва уларга
қўшимча келишувлар «ЎРМВ» АТда автоматик тарзда ҳисобга олиниши,
Низомнинг 13-бандида эса шартномалар ва уларга қўшимча келишувларнинг
«ЎРМВ» АТда ҳисобга олиниши ушбу шартномалар ва уларга қўшимча
келишувлар бўйича унитар корхоналарнинг номидан ва уларнинг топшириғи
бўйича ғазначилик бўлинмалари томонидан тўловларни амалга ошириш учун
асос ҳисобланиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги
Қонуннинг 4-моддасида давлат харидлари — давлат буюртмачиларининг
товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини пулли асосда
таъминлаш жараёни ва электрон дўкон — давлат харидларининг электрон
тизимидаги махсус майдонда савдоларни электрон шаклда амалга оширишни
назарда тутувчи, махсус талаблар қўйилмайдиган товарларнинг (ишларнинг,
хизматларнинг) давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули
эканлиги, ушбу Қонунинг 49-моддасида электрон дўконда бир шартнома
бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача
(бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш
юз бараваригача) қийматдаги товарларнинг; бир шартнома бўйича базавий
ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг,
хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкинлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг
30-моддасида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари
белгиланган бўлиб, унга кўра, электрон дўкон; кичик қийматли хариднинг
соддалаштирилган тартиб-таомили; бошланғич нархни пасайтириш учун
ўтказиладиган аукцион; энг яхши таклифларни танлаш; тендер; икки босқичли
давлат харидлари; тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган
давлат харидлари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари шаклида амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил
23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг
2.3-бандида қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд
бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар
бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан
исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад
этишга асос бўлмаслиги, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси
шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик
чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги
талабни қаноатлантириш рад этилиши, ушбу қоида давлат хариди тартибтаомилларига зид тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ этилмаслиги
тўғрисида тушунтиришлар берилган.
Бундан, ташқари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
116-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир.
Демак, 2022 йил 01 июндан бошлаб шартномаларни ғазначиликдан
рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланганлиги, жавобгар давлат муассасаси
ҳисобланиши сабабли шартномалар давлат харидлари тўғрисидаги
қонунчилик талаблари асосида тузиши лозимлиги, бироқ шартномалаар
тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилганлиги туфайли,
мазкур битимлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 116моддасига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда
даъвогарнинг шартномалар бўйича қарздорликни ундириш талаби асоссиз
бўлиб ҳисобланади ва уни қаноатлантиришни рад этиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этишни, давлат божи ва почта харажатини даъвоогар
зиммасига қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 116-моддаси, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180моддаларини қўллаб суд,
қ р р қилди:
1. Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
2. Олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажати даъвогар
зиммасига қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шу суд орқали Бухоро вилоят судига шикоят бериш (протест
келитириш) мумкин.
Судья
Н.Зоиров