← Назад
Решение #2853561 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси МЖтК | 65 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПК | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 3248 | — | law | |
| айъати ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2880-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Олламов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Н.Сангиров
Тафтиш инстанциясида маърузачи
судья – А.Рахимов
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 3 ноябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
А.Рахимов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Э.Соибназаров ва
И.Матмуратовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Боирбековнинг
суд мажлиси котиблигида, Сирдарё вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи
Х.Қаюмов қатнашувида, “ХХХ” фермер хўжалиги бошлиғи А.Х, ААА
вакиллари Ғ.У (2025 йил 29 октябрдаги 01/01-6145-сонли ишончнома асосида),
С.А (2025 йил 14 июлдаги 01/01-3619-сонли ишончнома асосида), ҚҚҚ вакили
Х.Ж (2025 йил 3 ноябрдаги 1/241-сонли ишончнома асосида), ИИИнинг Боёвут
туман бўлими вакиллари Ж.Т (бошлиғи), Э.Т (2025 йил 3 ноябрдаги 13/1-1612сонли ишончнома асосида) иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
2025 йил 11 сентябрдаги қарори устидан “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан
тафтиш тартибида берилган шикоятни Сирдарё вилоят суди биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш ҳужжатларига кўра, ААА (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб
юритилади) ва “ХХХ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда жавобгар
деб юритилади) ўртасида 2021 йил 8 июнда ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш ҳақида 745-сонли шартнома тузилган.
ПППнинг 2025 йил 14 июндаги 17-04/371-сонли маълумотномасида
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 8 июнда тузилган ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш ҳақидаги 745-сонли 2021 йил 15 июнда
12:01:000109137 кадастр рақами билан давлат рўйхатига олинганлиги
кўрсатилган.
Ер ижара шартномасининг 1-бобига кўра, ижарага берувчи (даъвогар)
Навбаҳор массивида жойлашган 37,0 гектар ер участкасини 49 йил муддатга
ижарага топшириши, ижарага олувчи (жавобгар) эса, ерни қабул қилиб олиши,
ер участкаси жавобгарга ғаллачилик-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини юритиш учун берилиши келишилган.
ҚҚҚ, ККК, ППП томонидан 2025 йил 2 июнда тузилган далолатномада
жавобгар ихтисослашувини бузиб 5 гектар ер майдонига шоли экинини экиб
олганлиги қайд этилган.
ККК томонидан 2025 йил 11 июнда жавобгар ер участкасидан
фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ бўлган шоли экинини экиб, ер
ижара шартнома шартларини қўпол равишда бузилганлиги аниқланганлигидан
келиб чиқиб, жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш
мақсадга мувофиқлиги ҳақида 02/48-сонли хулоса берилган.
Даъвогар жавобгарга 2025 йил 12 июнда 1/01-70-сонли таклиф хати билан
мурожаат қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилиш ва ер майдонларини
қайтариш таклиф этилган ҳамда таклифга 10 кун муддат ичида жавоб бериш
сўралган. Таклиф хати жавобгар томонидан шахсан қабул қилиниб, таклиф
хатига ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечмаслиги, ер
ижара шартномаси бекор қилинишидан норози эканлиги ҳақида ўз
муносабатини билдирган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар билан 2021 йил 8 июнда тузилган 745-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага бериш шартномасини бекор қилишни сўраган.
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 июндаги ажрими
билан ҚҚҚ, ККК, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси,
Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси низо предметига нисбатан мустақил талаб
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда матнда
биринчи инстанция суди деб юритилади) 2025 йил 15 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 8 июнда тузилган 745-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага
бериш шартномаси бекор қилинган, шунингдек, жавобгар ҳисобидан
республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ундирилган.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанцияси судининг (кейинги ўринларда матнда апелляция инстанцияси деб
юритилади) 2025 йил 11 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг 2025 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар судга тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиб,
биринчи инстанция судининг 2025 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарори ва
апелляция инстанциясининг 2025 йил 11 сентябрдаги қарорини бекор қилиб,
даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, Ҳукумат қарорига кўра 15 центрдан кам ҳосил берадиган
ерларга пахта режалаштириш мумкин эмаслигини, туман ҳокимлиги
ўзбошимчалик билан пахта режалаштирганлигини, ер ижара шартномасида
фермер хўжалигининг йўналиши ғаллачилик-сабзавотчилик деб аниқ
кўрсатилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
24.08.2020 йилдаги 505-сонли қарорида барча турдаги қишлоқ хўжалиги
экинларини жойлаштиришда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифи билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар истеъмолчиларнинг
талаби билан таҳлил қилиниши ва мувофиқлаштирилиши кўрсатилганлигини,
2
ушбу қарорда фермерлар кесимида экинларни жойлаштириш таклифлари
электрон имзо билан тасдиқланиши ҳамда тизимда автоматик тарзда
маълумотнома
шакллантирилиши,
таклифлар
экинларни
оқилона
жойлаштиирш тамойиллари ва мезонларига мувофиқ бўлмаганида, контур
яхлитлиги таъминланмаганида рад этилиши кўрсатилганлигини, туман
ҳокимлиги
томонидан
юборилган
таклифлар
фермер
хўжалигига
берилмаганлигини, бундан ташқари, туман ҳокимлиги шартномани бекор
қилиш ҳақида 3 ой олдин огоҳлантириши лозим бўлганлигини, шунингдек
шартноманинг 19-бандида бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай
қонунбузилиши шартномани бекор қилишга сабаб бўлмайди деб
кўрсатилганлигини, шартноманинг 20-бандида шартномани бекор қилиш
ҳақида 3 ой олдин ёзма равишда хабардор этилиши назарда тутилганлигини,
бироқ туман ҳокимлиги бунга риоя этмаганлигини, туман ҳокимлиги Вазирлар
Маҳкамасининг 31.01.2013 йилдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Низом
талабларига амал қилмасдан, талабнома тартибига риоя этмай судга даъво
аризаси киритганлигини, мажбуран пахта экиш ҳақидаги талаби ноқонуний
эканлигини кўрсатиб ўтган.
Учинчи шахслар ККК, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти
бошқармаси, Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси суд муҳокамаси вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига
кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис судлов ҳайъати, ишни ушбу шахслар вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни мумкин деб хулоса қилди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар фермер хўжалиги бошлиғи
тафтиш тартибидаги шикоятни қувватлаб, унда келтирилган важларни
такрорлаб, фермер хўжалигининг ер майдонлари шўрлашган ерлар тоифасига
киришини, ушбу ер майдонларини яхшилаш мақсадида ўз ҳисобидан катта
миқдорда маблағ сарфлаб узоқ масофадан ариқ кавлаб сув олиб келганлигини,
ушбу ер майдонларида пахта экиш имконияти йўқлигини, туман ҳокимлиги
асоссиз равишда пахта режаси қўйганлигини, шунингдек ғалла экини ҳам яхши
ривожланмаслигини, шу сабабли ер майдонини унунмдорлигини яхшилаш
мақсадида 36 га ер майдонларининг барчасига шоли экинини экканлигини,
ғалла экинини эса бошқа ўзига тегишли бўлган шу ҳудуддаги фермер хўжалиги
ер майдонларига экиб, ғалла топширганлигини, фермер хўжалиги ҳам
тадбиркор ҳисобланишини, фойда келтирадиган маҳсулотни экишини, шоли
экиб ҳосил олганлиги барчага фойдали эканлигини, туман ҳокимлиги ер
майдонларини қайтариб олиш мақсадида қасддан даъво киритганлигини,
далолатномаларни ҳам жойига чиқмасдан тузишганлигини, ўзи барпо қилган
сув дамбасини ҳам буздириб юборилганлигини, бундан ташқари фермер
хўжалигининг ер солиғидан қарздорлиги ҳам мавжуд эмаслигини, даъвони
3
асосга эга эмас деб ҳисоблашини, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари
ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан даъвони қаноатлантирганликларини баён
қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, тафтиш тартибидаги
шикоятда баён этилган ҳолатлар асосга эга эмаслигини баён қилиб, тафтиш
тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
ҚҚҚ вакили суд мажлисида кўргазма бериб, жавобгар ер майдонларига
ўзбошимчалик билан шоли экиб ихтисослашувдан чиққанлигини,
жавобгарнинг ер майдонлари юзасидан тузилган далолатномаларда шоли экини
экилган ер майдонларининг ҳар хил кўрсатилиши, бу жавобгар кечки шолини
кетма кет экканлигиданлигини, дастлабки мониторингда 5 гектар бўлган бўлса,
кейинча бошқа ерларига ҳам шоли экиб олганлигини, суд муҳокамаси даврида
бориб ўрганилганида жавобгар 36 гектар ер майдонига тўлиқ шоли экканлиги
аниқланганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган ИИИ Боёвут туман бўлими вакиллари
кўргазма бериб, жавобгар ўзбошимчалик билан шоли экинини экиб олганлиги
ҳолати инспекция томонидан ҳам ўрганилганлигини ва жавобгар ер
участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ
фойдаланганлиги ҳолати ўз тасдиғини топиб фермер хўжалиги бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 65-моддаси билан маъмурий
жавобгарликка тортилганлигини баён қилдилар.
Прокурор тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этишни,
суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида фикр билдирди.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини, прокурор фикрини тинглаб, тафтиш тартибидаги
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер
майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
4
(кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади) 12-бандида “Фермер
хўжалиги томонидан шартнома интизоми бузилишининг ҳамда хўжалик
фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган ҳолатлари асосида фермер
хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари ташаббуси билан амалга оширилади” деб қайд этилган.
Низомнинг 14-бандида “Фермер томонидан ўз зиммасига олинган
шартнома мажбуриятлари бажарилишининг чуқур таҳлили натижасида
қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши:
а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда
бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ
хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги — ер
ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги
ихтисослашувининг бузилганлиги — ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ
хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши томонидан;
в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона
фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр
баҳосидан паст ҳосил олинганлиги — қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва
давлат кадастри органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало,
давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш
бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетмакет уч йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга
келиши ҳолатлари бундан мустасно) — қишлоқ хўжалиги органлари, туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек
тайёрлов ташкилотлари томонидан;
д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан
юритилиши — қишлоқ хўжалиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари,
шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
томонидан фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш
билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий
судга бериш учун асос ҳисобланади” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги
14-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ
хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари
майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган Талаблар”нинг 2-бандига
мувофиқ, ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш
шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини
жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона
фойдаланилмаганда, шунингдек, давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан тузилган контрактация шартномалари
шартлари сўнгги уч йилда бажарилмаганда, хўжалик фаолияти самарасиз ёки
5
паст рентабеллик билан юритилганда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан
тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси
биринчи қисмининг 6)-кичик бандига мувофиқ, ер участкасидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида ер участкасини
ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Жавобгар томонидан ер ижара шартномаси шартларининг қўпол равишда
бузилганлиги, яъни ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан
бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги бевосита масъул идора вакиллари
томонидан аниқланган ҳамда бу ҳолат юзасидан бир неча бор далолатномалар
расмийлаштирилган.
Хусусан, жавобгарнинг ихтисослашуви ҳамда ижарага берилган ер
майдонларидан фойдаланиш мақсади ғаллачилик-сабзавотчилик йўналишида
бўлсада, бироқ 2025 йилда ғалла ва пахта экини режалаштирилган 36,0 га ер
майдонига ўзбошимчалик билан шоли экинини эккан.
Жумладан, бу ҳолатлар ҚҚҚ, ККК, Давлат кадастрлар палатаси Боёвут
туман бўлими, ИИИнинг Боёвут туман бўлими вакиллари томонидан 2025
йилнинг 2 ва 3 июнь кунлари тузилган далолатномаларда қайд этилган.
Бундан ташқари, иш тафтиш инстанциясида кўрилаётган вақтда яъни 2025
йил 31 октябрь куни ўтказилган мониторингда жавобгар ўзига тегишли бўлган
36 га экин ерига тўлиқ шоли экинини экканлиги ҳолати тасдиқланган.
Бу эса юқорида қайд этилган Низом ва Талабларда кўрсатилган ер ижара
шартномасини бекор қилиш учун асос бўладиган ерга оид қонунбузарлик
ҳисобланади.
Шу боис, даъвогар томонидан жавобгарга Низомда белгиланган тартибда
ер ижара шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга
ошириб, унга шартномани ихтиёрий равишда бекор қилиш ҳақида таклиф
берилган.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш ҳақида
билдирилган таклиф жавобгар томонидан рад этилганлиги боис, даъвогар судга
шартномани бекор қилиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан ерга оид қонунбузарлик
содир этилганлиги ва бу тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасини
бекор қилиш учун асос бўлишини инобатга олиб, даъвони қаноатлантириб, ер
ижара шартномасини бекор қилиш ҳақида асосли хулосага келган.
Апелляция инстанцияси эса биринчи инстанция суди томонидан моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилмаганлигини инобатга олиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри
тўхтамга келган.
6
Судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важларни
муҳокама қилиб, ушбу важлар суд ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартириш
учун асос эмас деб ҳисоблайди.
Хусусан, тафтиш тартибидаги шикоятда, фермер хўжалигининг экин ер
майдонларига
туман
ҳокимлиги
ўзбошимчалик
билан
пахта
режалаштирганлиги, ер ижара шартномасида фермер хўжалигининг йўналиши
ғаллачилик-сабзавотчилик
деб
аниқ
кўрсатилганлиги,
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 йилдаги 505-сонли
қарорида барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда қишлоқ
хўжалиги ерларидан фойдаланув-чиларнинг таклифи билан қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлар истеъмолчиларнинг талаби билан таҳлил қилиниши ва
мувофиқлаштирилиши кўрсатилганлиги, ушбу қарорда фермерлар кесимида
экинларни жойлаштириш таклифлари электрон имзо билан тасдиқланиши
ҳамда тизимда автоматик тарзда маълумотнома шакллантирилиши, таклифлар
экинларни оқилона жойлаштириш тамойиллари ва мезонларига мувофиқ
бўлмаганида,
контур
яхлитлиги
таъминланмаганида
рад
этилиши
кўрсатилганлиги, туман ҳокимлиги томонидан юборилган таклифлар фермер
хўжалигига берилмаганлиги, бундан ташқари, туман ҳокимлиги шартномани
бекор қилиш ҳақида 3 ой олдин огоҳлантириши лозим бўлганлиги, шунингдек
шартноманинг 19-бандида бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай
қонунбузилиши шартномани бекор қилишга сабаб бўлмайди деб
кўрсатилганлиги, шартноманинг 20-бандида шартномани бекор қилиш ҳақида
3 ой олдин ёзма равишда хабардор этилиши назарда тутилганлиги, бироқ туман
ҳокимлиги бунга риоя этмаганлиги, туман ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамасининг
31.01.2013 йилдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига
амал қилмасдан, талабнома тартибига риоя этмай судга даъво аризаси
киритганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Гарчи,
жавобгар
унинг
ер
майдонларига
пахта
экинининг
жойлаштирилиши ноқонунийлиги ҳақида важ келтирсада, бироқ бу ҳолат
жавобгар томонидан ушбу ер майдонларига шоли экинини экиши учун асос
бўлмайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 24 августдаги 505-сонли қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ
хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
тегишли бандларини келтириб ўтган бўлсада, бироқ туман ҳокимлиги
томонидан экинларни оқилона жойлаштириш режасини тасдиқлашда қайси
қонун ҳужжатлари бузилганлиги ва бу ҳолат жавобгар томонидан экин ер
майдонларида шоли экинини экиш орқали ер участкасидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганлиги ҳолатига қай
даражада боғлиқлиги асослантириб берилмаган.
Ҳолбуки, жавобгар томонидан ер ижара шартномаси шартларининг қўпол
равишда бузилиши, яъни ғалла-сабзавотчилик йўналишида қишлоқ хўжалик
экинлари экилиши лозим бўлган ер майдонларида шоли экини экилганлиги
факти ишдаги далолатномалар, шунингдек, жавобгар фермер хўжалиги
бошлиғининг тушунтириши билан ҳам ўз тасдиғини топади.
7
Қолаверса, ўзбошимчалик билан шоли экиб, ер участкасидан рухсат
этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланганлиги ҳолати
юзасидан жавобгар фермер хўжалиги бошлиғи ИИИ Боёвут туман бўлимининг
2025 йил 3 июндаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 65моддаси 3-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, жавобгарнинг туман ҳокимлиги шартномани бекор қилиш
ҳақида 3 ой олдин огоҳлантириши лозим бўлганлиги, шартноманинг
19-бандида бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай қонунбузилиши
шартномани бекор қилишга сабаб бўлмайди деб кўрсатилганлиги,
шартноманинг 20-бандида шартномани бекор қилиш ҳақида 3 ой олдин ёзма
равишда хабардор этилиши назарда тутилганлиги, бироқ туман ҳокимлиги
бунга риоя этмаганлиги, туман ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамасининг
31.01.2013 йилдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига
амал қилмасдан, талабнома тартибига риоя этмай судга даъво аризаси
киритганлиги ҳақида важлари ҳам ўринсиздир.
Чунки, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 12 июнда
1/01-70-сонли таклиф хати юборилган бўлиб, унда ер ижара шартномасини
бекор қилиш ва ер майдонларини қайтариш таклиф этилган ҳамда таклифга
10 кун муддат ичида жавоб бериш сўралган. Таклиф хати жавобгар томонидан
шахсан қабул қилиниб, таклиф хатига ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан
ихтиёрий воз кечмаслиги, ер ижара шартномаси бекор қилинишидан норози
эканлиги ҳақида имзо қўйиш орқали ўз муносабатини билдирган.
ФК 384-моддасига мувофиқ, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейин
шартномани бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси тақдим этиши мумкин.
Шу боис, бу ҳолатда даъвогар томонидан талабнома тартибига риоя
этилган ҳисобланади.
Бундан ташқари, жавобгар суд мажлисида берган тушунтиришида даъво
аризасида жавобгарнинг ер солиғидан 159 487 482 сўм миқдорида қарзи
мавжудлиги кўрсатилганлиги, аслида қарзи мавжуд эмаслигини баён қилган.
Дарҳақиқат, даъво аризасида жавобгарнинг ер солиғидан 159 487 482 сўм
қарзи мавжудлиги кўрсатилган, бироқ биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси ушбу асос билан қаноатлантирилмаган.
ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмида “Суд ишни тафтиш тартибида
кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари
тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
иш материаллари бўйича текширади” деб белгиланган.
ИПК 3247-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни тафтиш тартибида
кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 3248-моддасининг иккинчи қисмида “Суднинг мазмунан тўғри бўлган
ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор
қилиниши мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган.
Бинобарин, судлов ҳайъати тафтиш тартибида берилган шикоятни
қаноатлантириш учун асос мавжуд эмаслигини инобатга олиб, суд қарорларини
8
ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ ишни
тафтиш инстанциясида кўриш билан боғлиқ 1 875 000 сўм давлат божини
жавобгар ҳисобидан ундиришни, 41200 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 3243-3249-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор
қилади:
“ХХХ” фермер хўжалигининг тафтиш тартибида берган шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 июлдаги ҳал қилув
қарори ҳамда Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 11 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
“ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан ишни тафтиш инстанциясида
кўрганлик учун 1 875 000 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Рахимов
ҳайъат аъзолари
Э.Соибназаров
И.Матмуратов
9