← Назад
Решение #2853578 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 680 | — | code_article | |
| рисидаги» Sонун | 25 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
2025 йил 03 ноябрь
Урганч шаҳри
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида,
судья ёрдамчиси *****котиблигида, даъвогар «*****» масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан *****сўм
асосий қарз ва *****сўм пеня, жами *****сўм ундириш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича ишни даъвогар вакили ***** (2025 йил *****-сонли ордер ва
ишончномага асосан)нинг иштирокида Урганч туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
«*****» масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда
даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «*****» масъулияти чекланган жамияти
(бундан кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан *****сўм асосий
қарз ва *****сўм пеня, жами *****сўм ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
огоҳлантирилган жавобгар тараф ишда вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб,
даъво
талабларини
қўллаб-қувватлаб,
жавобгарлар
ишларни
бажармаганликларини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги "Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида"ги 16-сонли Қарорининг 1-банди, биринчи қисмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг иккинчи қисмига
кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга,
тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил
этади деб кўрсатилган.
Шунингдек, ушбу Пленум Қарорининг 1-банди, иккинчи қисмига кўра,
Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳақидаги қоида унинг
нормалари барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун
туришини англатиши белгиланган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар тараф зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан кейинги
матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида мажбурият-фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар
ўртасида 2024 йил *****-сонли ёрдамчи пудрат шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан жавобгар ***** “*****” ҚК ҳудудида
автомобиллларнинг эҳтиёт қисмларини сақлаш учун металл конструкцияли
бостирма ва темир-бетон қопламали майдонча қуриш ишларини амалга
ошириши лозим бўлган.
Ишларни бажариш муддати 60 календарь кунни ташкил қилган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.1-бандига кўра даъвогар
жавобгарга 30 фоиз миқдорида яъни 2024 йил **********сўм пул маблағини
ўтказиб берган.
Бироқ жавобгар белгиланган муддат ичида шартнома шартини
бажармаган.
Шартномавий мажбуриятларни етарли даражада олиб бормаганлиги
юзасидан бир неча бор оғзаки огоҳлантирилган ва 2025 йил **********сонли талабнома юборилган.
Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 631-моддасига асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 680-моддаси
биринчи қисмига кўра, пудратчидан қурилиш пудрати шартномаси бўйича
бажарилган ишлар натижаси ёки, агар шартномада назарда тутилган бўлса,
ишларнинг бажарилган босқичи топширишга тайёр эканлиги тўғрисида
хабар олган буюртмачи дарҳол уни қабул қилиб олишга киришиши шарт.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг жавобгардан
*****сўм ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу талаб
юзасидан давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгардан Ўзбекистон
Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисидаги» Sонуннинг 25-моддасига асосан бажарилмаган
мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда 90 кунга *****ўм миқдорида
пеня ҳисоблаган ва ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли
Қарорининг 4-бандига кўра, фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги назарда тутилганлиги сабабли даъво
талабининг жавобгардан *****сўм пеня ундириш қисмини камайтириб,
*****сўм миқдорида пеня ундиришни, сўралган пенянинг қолган қисмини
рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига *****сўм асосий қарз ва
*****сўм пеня ва *****сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан
Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан «*****»
масъулияти чекланган жамияти фойдасига *****сўм асосий қарз ва *****сўм
пеня ва *****сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида
Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтиришга хақли.
Судья
*****