← Назад
Решение #2853579 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандида даъвогар ИПК | 157 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/4356-сонли иш
АЖРИМ
(Иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Ховос тумани
2025 йил 03 ноябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сирдарё вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасининг
жавобгар « n rg » масъулияти чекланган жамиятидан 36 589 224 сўм
нобудгарчилик маблағини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Ховос туман
прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили О.Каримов
(18.08.2025 йилдаги №02/10-1437-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сирдарё
вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар « n rg »
масъулияти
чекланган
жамияти(кейинги
матнларда
“жавобгар”
деб
юритилади)дан 36 589 224 сўм нобудгарчилик маблағини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 17 октябрдаги ажрими билан ишга Кадастрлар палатаси
Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда Қишлоқ хўжалик Вазирлиги “Ўздаверлойиҳа”
институти “Сирвилерлойиҳа” бўлинмаси вакилларини мутахассис сифатида жалб
қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, даъво ариза
талаби судга даъво киритилгандан кейин тўлиқ бартараф этилганлиги сабабли
даъводан воз кечишини ва иш юритишни тугатишни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъво ариза талаби судга даъво киритилгандан
кейин тўлиқ бартараф этилганлиги сабабли иш юритишни тугатишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар, кдастр ва “Сирвилерлойиҳа” бўлинмаси
вакиллари иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум
қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 28 мартдаги №Ф-9-сонли Фамойишида, электр тармоғини қуриш
мақсадида Ховос тумани, Мустақиллик ҳудудининг туман захирасидаги 1812қ,
181қ, 1805қ, 1804-сонли контурлардаги 0,08 гектар суғориладиган экин ер
майдонларининг тоифаси, саноат, транспорт,мудофаа, алоқа ва бошқа
мақсадларга мўлжалланган ерларга ўзгартирилиши белгиланган.
Фармойиш ижроси таъминланиб, электр тармоғини қуриш ишлари
якунланиб, қурилиш давомида 0,08 гектар ерга қишлоқ хўжалиги ва ўрмон
хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчиликлари қиймати 36 589 224 сўмни ташкил
этган, лекин даъвогар томонидан юқоридаги нобудгарчилик қийматини ундириш
чоралари натижа бермаган.
Лекин судга, суд мажлисида даъвогар вакили судга ариза билан мурожаат
қилиб, 36 589 224 сўм нобудгарчилик қиймати судга даъво киритилгандан кейин
тўлиқ тўлаб берилганлиги сабабли, даъводан воз кечишини ва шу сабабли иш
юритишни тугатишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2019 йил 24 майдаги №13-сонли қарорининг 13-бандида даъвогар
ИПК 157-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган даъво асосини ёки
предметини ўзгартириш, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда
тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга
ҳақлилиги, суд мажлиси давомида тақдим этилган даъвонинг предмети ёки
асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш,
даъводан воз кечиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги суд
мажлисида эълон қилиниб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасига киритилиши
ҳамда ажримда ёки ҳал қилув қарорида кўрсатилиши лозимлиги, даъвонинг
предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки
камайтириш ҳақидаги ёхуд даъводан воз кечиш ҳақидаги ариза судга ёзма
равишда тақдим этилиши лозимлиги, судларнинг эътибори даъводан воз кечиш
қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигига қаратилиши тўғрисида
тушунтириш берилган.
Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
110-моддаси, 1-қисми, олтинчи бандида даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд
уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9моддаси, биринчи қисми, 27-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари — ер тўғрисидаги қонунчилик
бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича, иқтисодий судларда давлат божи
тўловидан озод қилинган, шу сабабли судга даъво киритишда давлат божи
тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги
№36-сонли қарорининг 18-банди, ИПК 111, 118-моддаларига асосан
даъвогарнинг воз кечганлиги сабабли иш юритиш тугатилиб, давлат божи
муҳокама қилинади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг аризаси ИПК талабига риоя
қилинган ҳолда тақдим этилганлиги сабабли аризани иш юритишга қабул
қилишни, 4-1203-2501/4356-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритишни
тугатишни, даъво талаби бўйича 731 784,48 сўм давлат божи ва почта харажати
тўловини даъвогар зиммасига юклашни, лекин даъвогар давлат божи тўловидан
озод этилганлиги сабабли давлат божини ундирувсиз қолдиришни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 110, 111, 118, 195-197-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилди:
Даъвогарнинг аризаси (илтимосномаси) иш юритишга қабул қилинсин ва
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сирдарё
вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасининг жавобгар « n rg » масъулияти
чекланган жамиятидан 36 589 224 сўм нобудгарчилик маблағини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан 4-1203-2501/4356-сонли иқтисодий иш
бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар томонидан тўланган почта харажати инобатга олинсин.
Даъвогар зиммасидаги давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев