Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/9109 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9bc08c5e-822a-4b9b-a3b3-a244bf2c282c Claim ID PDF Hash dbafa46e5c8f3133... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
мазкур Кодекс 2034-моддаси мазкур Кодекс 2034 code_article
збекистон Респбликаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Респбликаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 65-моддаси Конституция 65 law
Конституциянинг 138-моддаси Конституция 138 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФК 735 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9109-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 3 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова, даъвогар Чет эл капитали иштирокидаги “ХХХХХ” АТБнинг жавобгар “Ххххх” МЧЖга нисбатан 2 049 097 сўм кредит асосий қарзи, 1 928 085 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 246 366 сўм пеня, жами 4 223 547 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар Чет эл капитали иштирокидаги “ХХХХХ” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххххх” МЧЖга нисбатан 2 049 097 сўм кредит асосий қарзи, 1 928 085 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 246 366 сўм пеня, жами 4 223 547 сўм ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК) 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига асосан, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Респбликаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 65-моддасига мувофиқ, давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Конституциянинг 138-моддасига мувофиқ, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК – деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек, фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи хатбошисида мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар кредит шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 23 январда 77-сонли кредит шартнома и тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 36 ой муддатга, 28 фоиз устама тўлаш шарти билан жами 50 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит шартномасининг 1.1 ва 5.3-бандларига асосан, жавобгар кредит асосий қарзини шартномада кўрсатилган муддатда тўлаш, шунингдек, шартномага асосан, кредит учун ҳисобланган фоизларни кредитни сўндириш жадвалига мувофиқ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномаси юзасидан зиммасига олинган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан 13.10.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг 2 049 097 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 928 085 сўм муддати ўтган кредит фоиз ва 246 366 сўм пеня, жами 4 223 547 сўм қарздорлиги вужудга келган. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 260-моддасига биноан, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 8.3-бандида, Қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлаши келтирилган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган кредит асосий қарзи, кредит фоизи ва пеня ундириш тўғрисидаги талабларини асосли деб ҳисоблайди ва уларни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Қайд этилганларга кўра суд, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига муддати ўтган кредит асосий қарзи 2 049 097 сўм, 1 928 085 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 246 366 сўм пеня, жами 4 223 547 сўм, 41 200 сўм почта харажатини, шунингдек, жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234, 236, 260, 734, 735, 744-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 2034 , 2035 -моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ххххх” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Чет эл капитали иштирокидаги “ХХХХХ” АТБ фойдасига муддати ўтган кредит танидан 2 049 097 сўм, 1 928 085 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 246 366 сўм пеня, жами 4 223 547 сўм ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Ххххх” МЧЖдан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим. Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Муқумова