← Назад
Решение #2853624 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онуннинг | 24 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/7763-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 03 ноябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусанов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “SUR N SUV
QURILISH” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар “STR Y
M NT J INVEST” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 69.565.777
сўм асосий қарз ва 7.895.716 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Х.Мирзаев
(ишончнома асосида) ва жавобгар вакили А.Қурбонов (ишончнома
асосида)лар иштирокида, ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда - Палата) “SUR N SUV QURILISH”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - Даъвогар) манфаатида
судга мурожаат қилиб, жавобгар “STR Y M NT J INVEST” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда - Жавобгар) ҳисобидан 69.565.777
сўм асосий қарз ва 7.895.716 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Палата суддан ишни ўзларининг иштирокисиз кўриб чиқишни ёзма
равишда сўраган.
Суд, ишда ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган
“Видео-кузатув тизимини ўрнатиш ва ишга тушириб бериш” юзасидан 2024
йил 03 декабрдаги 20-сонли пудрат шартномаси (кейинги ўринларда
–шартнома)дан келиб чиққан.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда
ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни
бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш
пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажрибаконструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг
бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар
қўлланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартноманинг 1.1, 3.1, 3.2 ва 4.2бандларига асосан даъвогар мазкур шартнома шарт ва муддатларига асосан
лойиҳада кўзда тутилган қурилиш пудрат ишларини сифатли бажариш
мажбуриятини олиши, жавобгар эса даъвогарга қурилиш ишларини бажариш
учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича пудратчи
(ижрочи) томонидан бажариладиган ишлар қиймати ҚҚС билан 129.565.777
сўмни ташкил этади.
Тарафлар ўртасидаги шартномага кўра, даъвогар томонидан 129.565.777
сўм миқдоридаги ишларни тегишли 2025 йил 05 декабрдаги 1-сонли ҳисобфактурага асосан амалга оширилган. Жавобгар томонидан эса, шартномага
асосан бажарилган ишлар ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ амалга оширилмаган,
яъни 69.565.777 сўм миқдоридаги тўловлар эса амалга оширилмасдан қолган.
Натижада, бажарилган пудрат ишлари бўйича ўз вақтида жавобгар
томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини учун жавобгарнинг
даъвогар олдида 69.565.777 сўм миқдоридаги қарздорлиги вудудга келган.
ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда жавобгар даъвогар
олдидаги 69.565.777 сўм қарзи тўлаш чораларини кўрмаган ва даъвогар
томонидан юзага келган қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга
юборилган талабнома (мурожаат хатлари)ни оқибатсиз қолдириб, шартнома
бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақфактура, бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳужжатлар, талабнома,
2
тарафларнинг тушунтиришлари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топиши билан инкор этиб бўлмайди.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб беради.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 69.565.777 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди
ҳамда даъвогарнинг ушбу талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ФКнинг 263-моддаси талабларига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 7.895.716 сўм
миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Шунингдек, шартноманинг 6.2-банди ва “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан жавобгар ҳисобидан
7.895.716 сўм пеня ундиришни сўраган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддаси
иккинчи қисмида, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз
вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4
фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлашлиги белгиланган.
Ушбу Қонуннинг 24-моддаси иккинчи қисмида агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик
шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун
ушбу Қонуннинг 25 — 32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик
чоралари қўлланилиши назарда тутилган.
Шу сабабли, тарафлар ўртасида вужудга келган низо бўйича
жавобгардан талаб қилинаётган 7.895.716 сўм пеня ундириш талаби бўйича
жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича бажарилган ишлар
учун тўловларни тўлашни кечиктирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон
Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий
ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддаси ва шартноманинг 6.2банди талабларидан келиб чиққан ҳолда, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
7.895.716 сўм миқдорида пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
3
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорида
ҳам тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб, судлов ҳайъати жавобгар мажбуриятни
қай даражада бажарганлигини, даъвогар томонидан сўралган 7.895.716 сўм
миқдоридаги пеняни тўлиқ ундирилиши унинг иқтисодий аҳволига салбий
таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олиб, шунингдек ФК 326моддасининг биринчи қисми талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим
масалалари
ҳақида”ги
163-сонли
қарорининг
4-банди
тушунтиришларига таянган ҳолда, ундирилиши сўралган пеня суммасини
камайтириб, 1.200.000 сўм миқдорида қаноатлантириб ундиришни, пенянинг
қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг
олтинчи қисмида эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Шу сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига
юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 66, 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «STR Y M NT J INVEST» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “SUR N SUV QURILISH” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 69.565.777 сўм миқдорида асосий қарз, 1.200.000 сўм
4
миқдорида пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдорида почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига жавобгар «STR Y
M NT J INVEST» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 103.000 сўм
миқдоридаги ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд
харажати ундирилсин.
Республика бюджетига жавобгар «STR Y M NT J INVEST»
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.549.230 сўм миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки
кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов
5