← Назад
Решение #2853626 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13488-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 3 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили А.Болиқулов (2025 йил 1 августдаги 06-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Болиқулов (2025 йил 3 январдаги
11-06/09-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ А.Болиқулов ”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ А.Болиқулов” акциядорлик
жамияти ҳисобидан 816 731 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган
иқтисодий
ишни,
суднинг
маъмурий
биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “А.Болиқулов” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар)
Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
унда “А.Болиқулов” акциядорлик жамияти (жавобгар) ҳисобидан даъвогар
фойдасига 816 731 000 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 20 октябрдаги ажрими билан “А.Болиқулов” масъулияти
чекланган жамиятини (сотувчи) низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга
жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Сотувчи суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодекс-да
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
сотувчи иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, ундаги
важларни такрорлаб, техникалар носоз бўлганлиги, бу ҳақида далолатномалар
расмийлаштирилганлиги, улардан фойдаланилмаганлиги, далолатнома асосида
даъвогарга топширилганлиги, бироқ 816 731 000 сўм бўнак маблағлар
қайтарилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд
мажлисида
жавобгар
вакили
даъво
аризага
эътироз
билдириб, эътирознома тақдим этиб, ундаги важларни такрорлаб, техника
воситалари даъвогарга соз ҳолатда топширилганлиги, техникалар учун сотувчи
томонидан кафолат муддати берилганлиги, даъвогар сотувчига шартномада
белгиланган тартибда мурожаат қилиши лозим бўлганлиги, шартнома бир
тарафлама бекор қилинганлиги, 816 000 000 сўм бўнак пул маблағлари лизинг
шартномасининг 6.4.5-бандига асосан лизинг қарздорлигига ҳисоб-китоб
қилинганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 26 майда 21/10-5-017-сонли ва 21/10-5-018-сонли лизинг шартномалари
(лизинг шартномаси) тузилиб, шартномаларга кўра даъвогарнинг буюртмаси
асосида Сотувчидан сотиб олинган қиймати 1 690 000 000 сўмлик “Сомиа-8” ва
қиймати 2 389 000 000 сўмлик “Сомиа-12” русумли 2 донна ғалла ўриш
комбайнлари даъвогарга лизингга берилган.
Даъвогар, жавобгар ва сотувчи ўртасида 2021 йил 31 майда қабул қилиш
ва топшириш далолатномаси тузилиб, “Сомиа-8” ва “Сомиа-12” русумли 2 донна
ғалла ўриш комбайнлари соз ва бут ҳолатда даъвогарга топширилган.
Даъвогар даъво аризада техникалар носоз бўлганлиги, бу ҳақида
далолатномалар расмийлаштирилганлиги, улардан фойдаланилмаганлиги,
техникалар далолатнома асосида даъвогарга топширилганлиги, бироқ
816 731 000 сўм бўнак маблағлар қайтарилмаганлиги ҳақида важлар келтириб,
816 731 000 сўм бўнак маблағларни ундиришни сўраган.
Бироқ, даъвогарнинг ушбу важлари даъво аризани қаноатлантириш учун
асос бўлмайди.
Чунки, шартноманинг 7.1-бандига кўра, лизинг объекти сотувчи
томонидан кафолатли таъмирлаш муддати уни лизингга расмийлаштирилган
кундан бошлаб 24 ой ва таянч устуни (рама) учун 10 йилни ташкил етиши,
кафолатли таъмирлаш шартлари ва тартиби кўра лизинг олувчи дастлаб
сотувчига ёки сотувчи томонидан белгиланган сервис хизмати кўрсатувчига
лизинг объектининг бузилганлиги тўғрисида дарҳол ёзма хабар бериши, сотувчи
ёки лизинг объектига сервис хизмати кўрсатувчи, шундай хабарни олганидан
сўнг 12 (ўн икки) соат муддат ичида ўз вакилини лизинг объектини кўрикдан
ўтказиш ва бузилиш сабабини аниқлаш учун лизинг олувчининг манзилига
юбориши, сотувчи ёки лизинг объектига хизмат кўрсатувчи вакили, лизинг
олувчи вакили ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексиясининг
тегишли шаҳар ёки туман инспексияси вакили иштирокида расмий кўринишдаги
“Бузилиш сабаблари тўғрисидаги далолатнома” тузилиши ва белгиланган
шаклдаги “кафолатли таъмирлашга талабнома” бланкаси тўлдирилиши
лозимлиги белгиланган.
Гарчи, жавобгар, даъвогар ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспексиясининг вакиллари иштирокида 2021 йил 25 июнда 01 ва 02-сонли
рекламация далолатномалари тузилган бўлса-да, бироқ 2021 йил 25 июндан
шартнома бекор бўлган сана, яъни 2023 йил 30 мартга қадар даъвогар томонидан
сотувчига шартноманинг 7.1-бандига риоя қилинган ҳолда камчиликларни
баратраф этиш юзасидан мурожаат қилинмаган.
Лизинг шартномасининг 6.3.6-бандига кўра, лизинг олувчи (даъвогар)
лизинг объектидан фойдаланиш имкониятининг чекланганлиги, техник
носозлиги, ишлатишни иқтисодий самарасизлиги, об-ҳавонинг ноқулай келиши
ёки шунга ўхшаш бошқа холатлар юзага келишидан қатъий назар лизинг
тўловларини ва лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи томонидан қилинган
харажатларни шартномада белгиланган муддат ва миқдорларда тўлаб бериши;
- 6.4.5-бандига кўра, лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор
қилинган тақдирда, лизинг тўловларидан бўлган карздорликни, шу жумладан
дизинг объектига етказилган зарар, пеня ва бошқа тўловларни лизинг олувчи
томонидан тўлаб берилган аванс ҳисобидан ушлаб қолиши;
- 8.8-бандига кўра, лизинг берувчи, лизинг олувчининг олдида лизинг
объектининг сифати, бутлиги, кафолатли таъмирлаш даврида бузилган тақдирда
ўз вақтида тузатилмаслиги, бузилиб ишдан чиқиши, техник сервис хизматини
кўрсатиш, таъмирланиши ва бошқалар юзасидан жавобгар бўлмаслиги
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг буюртмаси асосида
Сотувчи танланган.
Жавобгар томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар
томонидан 1 068 260 100 сўм лизинг қарздорлиги тўлаб берилмаганлиги
сабабли, лизинг шартномалари 2023 йил 30 март куни лизинг шартномаларининг
12.2-бандига асосан бир тарафлама бекор қилинган ҳамда даъвогарнинг бўнак
учун тўланган 816 000 000 сўм пул маблағлари лизинг шартномасининг 6.4.5бандига асосан лизинг қарздорлигига ҳисоб-китоб қилинган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 74-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, суд
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга
амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз
ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида
далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасида лизинг объектларини соз ва
бут ҳолатда қабул қилиш ва топшириш далолатномалари тузилганлиги, даъвогар
томонидан сотувчига шартноманинг 7.1-банди талаби асосида камчиликларни
бартараф этиш бўйича мурожаат қилинмаганлиги, лизинг шартномалари бир
тарафлама бекор қилинганлиги, бўнак учун тўланган 816 000 000 сўм пул
маблағлари лизинг шартномасининг 6.4.5-бандига асосан лизинг қарздорлигига
ҳисоб-китоб қилинганлиги ҳолатларини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилалиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг
10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилмаганлиги, давлат божи
олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим
бўлган суд харажатларини даъвогарга юклашни, даъвогар ҳисобидан республика
бюджетига даъво баҳоси 816 731 000 сўмнинг 2 фоизи, яъни 16 334 620 сўм
давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм
харажатниундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192, 195-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
“ А.Болиқулов” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- республика бюджетига 16 334 620 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажати
ундирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати “ А.Болиқулов”
масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков