← Назад
Решение #2853629 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФК | 985 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3827-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 3 ноябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамиловнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, жавобгар вакили
М.Мухторов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Ҳафизбек
Мирзо” хусусий корхонасининг жавобгар “Фирдавс Бафоев” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан 1 000 000 000 сўм етказилган зарарни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонаси (бундан буён матнда “даъвогар”
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Фирдавс Бафоев”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади)га нисбатан 1 000 000 000 сўм етказилган зарарни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш
ҳужжатларида даъвогарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги
тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам
ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни даъвогар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олмай, зарар
жамият томонидан етказилмаганлигини, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли
бўлган ер майдонини суд орқали ҳимоя қилганлигини, туман ва вилоят
ҳокимлиги билан судлашилганлигини, даъвогарнинг қурилиш материалларини
вақтли сотиб олишига ҳеч қандай тўсиқ бўлмаганлигини билдириб, даъво
талаби асоссизлигини таъкидлаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
2
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Даъво аризасида ёзилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
08.05.2018 йилдаги ПҚ-3701-сонли ва 15.02.2019 йилдаги ПҚ-4193-сонли
қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Ғиждувон туман давлат хизматлари
маркази ва Ғиждувон туман халқ қабулхонаси биносини давлат хусусий
шерикчилик шартлари асосида Ғиждувон туман ҳокимининг 22.08.2020
йилдаги 616-сонли қарорига асосан 0,48 га ер майдони танланган, ер танлаш
қарорига асосан 31.10.2020 йилда Ғиждувон туман ҳокимининг 766-сонли
қарорига асосан “Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонасига 0,48 га ер майдонида
қурилиш ишларини тегишли ҳужжатлар асосида бошлаш учун рухсат берилган,
қурилиш ишлари тугалланиб, давлат қабул комиссияга топшириб, Бухоро
вилоят ҳокимлиги билан давлат хусусий шерикчилик асосида тузилган
шартномага асосан Давлат хизматлари маркази ва халқ қабулхонаси учун 1200
кв.метр бино-иншоот текин топширилган.
“Фирдавс Бафоев” МЧЖ ва “Ҳазорбоғ” фермер хўжалиги Ғиждувон
туман ҳокимининг 22.08.2020 йилдаги 616-сонли ва 31.10.2020 йилдаги 766сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида 2020 йил Бухоро
туманлараро маъмурий судига аризалар берилган ва суднинг ажрими билан
қурилиш ишлари тўхтатилган.
2021 йил бошида пишган ғишт ўртача нархи бир донаси 800 сўм, 2023
йилда эса ўртача нархи 1200 сўм, 2 млн дона ғашт кетган, арматура 2021 йил
январ ойида 8 млн сўм бўлган, 2023-2024 йилларда 14 15 млн сўм 100 тонна
арматура кетган, охак бир тоннаси 10 млн 2023-2024 йилларда ўртача нархи бир
тоннаси 14 млн 100 тонна кетган, ишчиларга бериладиган иш ҳақи 1 дона
ғиштни териш 500 сўм бўлса 2023-2024 йилларда 1 дона ғиштни териш учун
1000 сўм берилган эшик-дераза нархи 2023 йилда бир ярим баробарга ошган,
“Бизнесни ривожлантириш банки” Галаосиё филиалидан олинган 900 000 АҚШ
доллари кредитга 3 млрд сўм фоиз тўланган.
Даъвогарнинг жавобгарга етказилган зарарни бартараф этишни сўраб
қилган оғзаки ва ёзма мурожаатлари оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан етказилган
зарарни ундиришни сўраган.
Бинобарин, даъвогар ўзига етказилган зарар жавобгарнинг ғайриқонуний
ҳатти-ҳаракати натижасида юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни
судга тақдим эта олмади.
Ваҳоланки, ФК 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда,
ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши
лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши
(ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги
фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
3
ФК 985-моддасининг биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат
(ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган
зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган
фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПК 74-моддасининг биринчи қисмига биноан, суд далилларга ишнинг
барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради.
Қайд
этилганларга
кўра,
жавобгар
томонидан
даъвогарга
1 000 000 000 сўмлик зарар етказилганлиги ҳолати иш ҳужжатлари билан ўз
тасдиғини топмаганлигини ва асоссиз бўлганлигини инобатга олиб, суд
даъвони қаноатлантириш учун асос йўқ деб ҳисоблайди ҳамда даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг
миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Суд, даъвони қаноатлантириш рад қилинганлиги сабабли суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, олдиндан тўланган 2 000 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни
ҳамда 8 000 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 68, 72, 74, 118, 170, 176179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин.
Олдиндан тўланган 2 000 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта
харажатлари даъвогар “Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонаси зиммасида
қолдирилсин.
“Ҳафизбек Мирзо” хусусий корхонасидан республика бюджетига
8 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар бир ойлик муддатда апелляция
тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят келтириш
мумкин.
Судья
О.Жамилов