← Назад
Решение #2853636 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 238 | — | law | |
| онуннинг | 239 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/7385-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 03 ноябрь
Термиз шаҳри
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида
раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг котиблигида, муваққат
бошқарувчи – Б.Ҳамзаев иштирокида, кредитор – “ SKLEPIY” масъулияти
чекланган жамият хорижий корхонасининг қарздор – “ZUXRIDDIN-ZIYOMED” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси бўйича ишни
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ SKLEPIY” масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси (кейинги
ўринларда – кредитор) судга ариза билан мурожаат қилиб, “ZUXRIDDIN-ZIYOMED” масъулияти чекланган жамиятини (кейинги ўринларда – қарздор)
тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган.
Кредит ва қарздор суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини
таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига асосан ишни улар вакилининг
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи қарздорда тўловга
қобилиятсизлик аломати мавжудлигини маълум қилиб тушунтириш берди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришини тинглаб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра, кредиторнинг талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Аниқланишича, кредитор ва қарздор ўртасида 2024 йил 02 январда
шартнома тузилган.
Мазкур шартномага кўра, кредитор қарздорга жами 254098707 сўмлик
товарларни етказиб берган.
Қарздор етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб
бермаганлиги сабабли, кредитор қарздордан 148 124 808 сўм асосий қарз ва
32 865 995 сўм пеня ундириш ҳақида судга даъво аризасини тақдим этган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 мартдаги
4-1001-2501/12642-сонли ҳал қилув қарори билан даъво қисман
қаноатлантирилиб, қарздордан кредиторга 148 124 808 сўм асосий қарз,
15 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилган. Шу билан
бирга қарздордан Республика бюджетига 3 619 816,06 сўм давлат божи
ундирилган.
Бироқ, қарздор қарзини тўлиқ тўлаб бера олмаган. Маълум бўлишича,
қарздорнинг кредитор олдида жами 254 098 700 сўм қарздорлиги мавжуд.
Қарздор кредиторларининг 2025 йил 6 октябрдаги 1-сонли йиғилиш
баёнига кўра муваққат бошқарувчига ойлик иш ҳақи миқдорини меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида белгилашга қарор
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 5-моддасига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга
мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик
аломатлари деб ҳисобланади
Мазкур Қонуннинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга
оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини)
шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан
қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг
талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу
Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади.
Қонуннинг 239-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд тугатилаётган
юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади, тугатиш бошқарувчисини тайинлайди.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг
26-моддасига кўра, суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ
тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда
кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан
тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида
назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади.
Шунга кўра суд, кредиторнинг талабини қаноатлантириб, қарздорни
банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни ҳамда тугатиш
бошқарувчиси этиб Б.Ҳамзаевни тайинлашни ва унга иш ҳақи тасдиқлашни
лозим топади.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, қарздордан аризачига 1 236 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм
почта харажати, Олий суд ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 103 000 суд харажатини ундиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг
118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб
қарор
қилди:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор – “ZUXRIDDIN-ZIYO-MED” масъулияти чекланган жамияти
умумий тартиб-таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва уни
тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб Б.Ҳамзаев тайинлансин ва унга Ўзбекистон
Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 53-54,147моддаларида назарда тутилган “ZUXRIDDIN-ZIYO-MED” масъулияти
чекланган жамиятини банкрот деб топиш, тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ҳамда мазкур қонунда
белгиланган тартибда тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари
ҳақидаги ҳисоботни ҳар ойда бир маротаба судга тақдим этиш ҳамда тугатиш
ишларини тамомлаб якуний ҳисоботини 2026 йил 3 апрелгача судга топшириш
мажбуриятлари юклатилсин.
Қарздор “ZUXRIDDIN-ZIYO-MED” масъулияти чекланган жамиятидан
кредитор “ SKLEPIY” масъулияти чекланган жамият хорижий корхонасига
1 236 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
қарздор – “ZUXRIDDIN-ZIYO-MED” масъулияти чекланган жамиятидан ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 суд харажати
ундирилсин.
Б.Ҳамзаев
зиммасига
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган
“Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб
келиш аломатларини аниқлаш” Қоидалари 3-бандига мувофиқ, 2 ой муддатда
тайинланган вақтдан бошлаб мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш бўйича хулоса тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
Қарздор – “ZUXRIDDIN-ZIYO-MED” масъулияти чекланган жамиятига
уч иш кунида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни муҳр ва штампларни
моддий ва бошқа қимматликларни тугатиш бошқарувчисига топшириш
мажбурияти юклатилсин.
Кузатув тартиб таомили тугатилсин.
Муваққат бошқарувчига қарздорни тўловга қобилиятсизликка доир иш
юритиш доирасида кузатув давридаги фаолиятини олиб борган (меҳнатга
лаёқатли бўлган тўлиқ иш кунларида) давр учун ойлик иш ҳақи миқдори
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида
тасдиқлансин.
Муваққат бошқарувчига бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан
ҳолда белгиланган иш ҳақи қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўлансин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан ўн кун муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят
(протест) бериши мумкин.
Судья
Ж.Ачилов