← Назад
Решение #2853654 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| банди ва | 14 | — | law | |
| онун | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онун | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13549-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 03 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар ММММнинг жавобгар “ММММ” АЖдан
36 429 078,3 сўм асосий қарздорлик ва 71 254 606,3 сўм солиқ пенясини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили М.А (15.10.2025 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Жавобгар “ММММ” АЖ (жавобгар) да ишлаган фуқароларга Ўзбекистон
Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни талабларига
мувофиқ иш вақтида тан жароҳати олганлиги ёки касб касаллиги сабабли
имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ногиронлик пенсияси
тайинланган.
Пенсия жамғармаси томонидан 36 429 078,3 сўм имтиёзли асосларда
пенсия пуллари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (даъвогар) томонидан
Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни
(Қонун) 12-моддасига асосан (пенсия) тўлаб берилган, ушбу маблағларни
ихтиёрий равишда қайтариш тўғрисида жавобгарга бир неча бор талабнома
юборилган, бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
тўловлар амалга оширилмаган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 36 429 078,3 сўм миқдорида тўланган пенсия пули ва солиқ органи
томонидан ҳисобланган 71 254 606,3 сўм солиқ пенясини ундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари иштирокини
таъминламади. Жавобгар судга даъво аризасига нисбатан муносабатини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) нинг
170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, жавобгар
томонидан фуқароларга тўланган пенсия пуллари тўлиқ қайтариб тўлаб
берилмаётганлиги, солиқ органидан олинган маълумот асосида даъво
киритилганлиги, пенсия қонунчилигида пеня ундириш назарда тутилмагани,
Вазирлар Маҳкамасининг 661-қарорида ижтимоий солиқ ва пенялар назарда
2
тутилгани ва унинг назорати, ҳисоби солиқ органи зиммасига юклатилгани, пеня
ҳисоби ва асосини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги ва судга тақдим эта
олмаслиги, пеня ундириш талабини судга ҳавола қилишини билдириб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ишда иштирок этган даъвогар вакилининг
тушунтиришлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даьво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаролар Жи Трофим Михайлович ва
Эркабоева Бувходат Қудратқуловна “ММММ” АЖда ишлаган ва касб касаллиги
натижасида имтиёзли равишда ногиронлик пенсияси тайинланган ва тўлаб
берилган.
Қонуннинг 66-моддасига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар,
корхоналар ва ташкилотлар ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда
тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б”
бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини
қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига ўтказади.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни
тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги 661-сонли қарори билан тасдиқланган Низом (кейинги
ўринларда матнда Низом деб юритилади) нинг 4-бандида юридик шахслар ходим
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар
Қонуннинг 12-моддаси “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсиялар бўйича
харажатларни қоплайдиган тўловни 100 фоиз миқдорида, лекин ушбу Низомда
назарда тутилган минимал миқдордан кам бўлмаган миқдорда Пенсия
жамғармасига ўтказадилар. 18-бандига асосан Пенсия жамғармасига Қонуннинг
12-моддаси “б” банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек, ходимларнинг
меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва
касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик
пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар Қонун 66-моддасининг иккинчи
ва учинчи қисмлари асосида қопланади.
Солиқ органлари солиқ тўловчининг шахсий карточкасида Пенсия
жамғармасининг
туман
(шаҳар)
бўлимлари
томонидан
Қонуннинг
12-моддаси “б” банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар,
ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар
тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланган ва ҳисобланган суммаларни акс
эттириш орқали бюджет тизимига тушумлар, шу жумладан, пеня ва жарималар
ҳисобини юритади.
42-бандига асосан ушбу Низомда кўрсатилган Пенсия жамғармасининг
пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз
вақтида қопланмаган тақдирда, қопланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир
3
кечиктирилган куни учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган
миқдорда пеня ҳисобланади ва ундирилади.
Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
қарздорликни қоплаш даврида амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч
юздан бирига тенг этиб қабул қилинади.
Пенялар солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг банк
ҳисобварақаларидаги маблағларидан, шунингдек, солиқ тўловчининг бошқа молмулки ҳисобидан мажбурий равишда ундирилиши мумкин.
59-бандига асосан Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ ҳисобкитобларининг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги устидан назорат
солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган
тартибда амалга оширилади.
Солиқ хизмати органлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик
шахсларга нисбатан ижтимоий солиқни ҳисоблаш тартиби ва тўлов
муддатларини бузганлиги учун жавобгарлик чораларини қўллайдилар.
Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда
меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар
бўйича қарздорлиги мавжуд ёки Қонуннинг 12-моддаси “б” банди ва
14-моддасига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган Пенсия
жамғармаси харажатларини ташкилотлар томонидан тўлиқ ва ўз вақтида
қопланиши юзасидан назорат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Юқоридаги қарорнинг 22-бандида пенсия жамғармасининг тўланган
пенсия маблағларини қайтариш, маблағлар юридик шахслар томонидан ўз
вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича юридик шахслардан
ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Лекин пенсия жамғармасига пенсия маблағлари тўлови кечиктирилганда
қарздорлардан пеня ундириш ҳуқуқи назарда тутилмаган, пенсия харажатларини
қайтариш кечиктирилган кунларга эса пеня ҳисоблаш ва ундириш ҳуқуқи солиқ
органлари ваколатига берилган.
Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 36 429 078,3 сўм пенсия
тўловидан қарзини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни
лозим топади.
Шунингдек, Қонун ва Низомда даъвогар пенсия жамғармасига пенсия
пулларини қайтариш кечиктирилган кунлар учун пеня ундириш эмас балки фақат
пенсия харажатларини регресс тартибида ундириш ҳуқуқи берилган, шу сабабли
суд даъвонинг пеня ундириш талабини қонунчиликка биноан асослаб
берилмаганлиги ва ҳужжатлар асосида тасдиқланмаганлиги сабабли асоссиз деб
ҳисоблаб,
даъвонинг
71 254 606,3
сўм
пеня
ундириш
талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
4
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (қонун)га
асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, даъво талабининг асосли деб топилган қисми бўйича
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво миқдорининг 2 фоизи
(36 429 078,3 х 2%=) 728 581,57 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан
тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабининг
асоссиз деб топилган 71 254 606,3 сўм пеня ундириш қисми бўйича суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, лекин даъвогар қонун 9-моддаси
1-қисмининг бешинчи бандига асосан иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан
озод этилганлиги сабабли давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179моддаларига асосан, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ММММ” АЖ ҳисобидан даъвогар ММММ фойдасига
36 429 078,3 сўм (тўлаб берилган пенсия пули) асосий қарз ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ММММ” АЖдан ММММ фойдасига 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “ММММ” АЖ ҳисобидан республика бюджетига 728 581,57 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвогар ММММдан давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов