← Назад
Решение #2853668 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2004-2501/4347-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қоракўл тумани
2025 йил 03 ноябрь
Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.З.Хамидов
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг
жавобгар “BOZOR SULTON” фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,а н и қ л а д и:
Даъвогар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “BOZOR SULTON” фермер хўжалигидан (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) 5.225.755 сўм асосий қарз ундиришни
сўраган.
Жавобгарга даъво аризаси нусхаси юборилган бўлсада, у юзасидан ёзма
фикр, даъвога қарши эътирозларни тасдиқловчи далиллар ва ишга алоқадор
бошқа ҳужжатлар тақдим қилинмади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қаноатлантиришдан рад этишни, суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар ва
жавобгар ўртасида 31.08.2023 йилда 010419-сонли улгуржи истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун
ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.4-бандига кўра, шартнома бўйича ҳисоб-китоб даври
бир ойни ташкил қилади.
Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, жавобгар келгуси ҳисоб-китоб
даври бошлангунга қадар шартномада кўрсатилган қийматни 100 фоиз
олдиндан тўлаши белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда шартномада
кўрсатилган ҳажмда жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да,
жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган ва
тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра,
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия
бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия
ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши шарт.
Даъвогар судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан
5.225.755 сўм асосий қарз тўлиқ тўланганлигини маълум қилган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 5.225.755 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришдан рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажати ва Республика бюджетига 412.000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236, 468-моддаларига, ИПКнинг 118,
176, 179, 2035-моддаларига асосланиб, суд,қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар “BOZOR SULTON” фермер хўжалигидан даъвогар ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “BOZOR SULTON” фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув
қароридан норози тараф Бухоро вилоят судига ўн кун ичида апелляция
тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья
Ш.З.Хамидов