← Назад
Решение #2853677 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 49 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5631-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 03 ноябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Сирдарё вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгариши бошқармасининг жавобгар – “SIRDARYO PARRANDA”
масъулияти чекланган жамиятидан 2 865 263 сўм асосий қарз, 1 046 328 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни
даъвогар вакили Ф.Саидиллаев (31.10.2025 йилдаги ишончнома асосида),
Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида, Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши бошқармаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
“SIRDARYO PARRANDA” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“жавобгар” деб юритилади)дан 2 865 263 сўм компенсация тўлови,
1 046 328 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисда белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида ваили иштирокини таъминламади.
Ушбу ҳолатда суд
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 127, 129, 170-моддаларига кўра, ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб
уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 49-моддаси тўртинчи
қисмида Давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атрофмуҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни
сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши, 66-моддасида мулкдор
ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан
фойдаланиши ва уни тасарруф этиши, мол-мулкдан фойдаланишда атрофмуҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг
ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги кераклиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
– ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши,
236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида
атроф-муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби
тўғрисида”ги низомга асосан даъвогарга жавобгар томонидан 2024 йил
2-3 чораклар учун 2 865 263 сўм компенсация тўлови тўлаб берил-маган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг
иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
202-сонли ҳамда 2017 йил 15 июндаги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси
маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида”ги 375-сонли Қарорлари талаблари асосида атроф-табиий
муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловлари жорий этилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 07 сентябрдаги “Атроф-муҳитга
таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
541-сонли қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган атроф-муҳитга таъсир
кўрсатиш даражасига кўра жавобгарнинг фаолият тури II тоифадаги объект
ҳисобланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига
1-иловасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги
учун
компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида НИЗОМга кўра,
компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I — IV тоифаларга мансуб
компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга
6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади.
Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо билан
тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий
органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз
шаклида бўлса у икки нусхада тузилиб, ҳисоб-китобларни солиштириш ва
келишиш учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича шаҳар (туман)
инспекциясига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар
чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача;
III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар
йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача.
Ҳисоб-китоблар компенсация тўловчи субъектлар томонидан экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига бевосита почта
алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда улар тушганлиги ҳақидаги
хабарнома билан бирга тақдим этишлари мумкин.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органи масъул
шахси электрон шаклда тақдим қилинган компенсация тўловларининг
ҳисоб-китоби тўғрилигини текширади. Бу ҳолда икки иш куни ичида:
мавжуд ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилган текширишда ҳисобкитоб тўғри деб топилган тақдирда, масъул шахснинг электрон рақамли
имзоси билан компенсация тўловини амал ошириш учун компенсация
тўловчи субъектга қайтарилади;
компенсация тўловлари ҳисоб-китобларининг нотўғрилиги аниқланган
ҳолатларда, масъул шахс электрон рақамли имзоси билан уларни
компенсация тўловчи субъектга асосли камчиликларни кўрсатган ҳолда
такроран кўриб чиқиш учун қайтаради.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат
бўйича шаҳар (туман) инспекцияси қоғоз шаклида тақдим қилинган
компенсация тўловларининг ҳисоб-китоби тўғрилигини аниқлайди. Бу ҳолда
икки иш куни ичида:
текширилган ҳисоб-китобнинг бир нусхаси масъул шахснинг имзоси
билан компенсация тўловчи субъектга қайтарилади;
компенсация тўловлари ҳисоб-китобларининг нотўғрилиги аниқланган
ҳолатларда масъул шахс уларни компенсация тўловчи субъектга асосли
камчиликларни кўрсатган ҳолда такроран кўриб чиқиш учун қайтаради.
Компенсация тўловчи субъектлар аниқланган камчиликларни икки иш
куни ичида бартараф қилиб, компенсация тўлови ҳисоб-китобларини қайта
кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этади.
Ҳисоб-китобларда кўрсатилган компенсация тўлови суммалари, муайян
давр учун ҳақиқатда ҳисобланган, шунингдек, тўланган аванс компенсация
тўловлари суммалари билан солиштирилади.
Ҳисобланган ва тўланган компенсация тўловлари ўртасида фарқ
аниқланган ҳолатларда, ушбу фарқ ҳисоб-китоблар тасдиқланган санадан
эътиборан ўн кун муддатда компенсация тўловчи субъектлар томонидан
қўшимча равишда тўланади.
Суд ишда тарафлар ўртасида атроф-муҳитни ифлослантирганлиги
учун компенсация тўловлари ўзаро тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоби
орқали ўз исботини топган деб ҳисоблаб даъво талабининг 2 865 263 сўм
компенсация тўлови ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 1 046 328 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Юқоридаги Низом талаблари асосида маблағлар ўз вақтида
ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида,
бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида, пеня ундирилиши белгиланган.
Жавобгар шу даврга қадар қарздорликни тўлаш чораларини
кўрмаганлиги, неустойкани ундириш талаби асослилигини инобатга олиб,
суд, даъвогарнинг жавобгардан 1 046 328 сўм пеня ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунингдек, 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда,
яъни 412 000 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклаб, олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “SIRDARYO PARRANDA” масъулияти чекланган жамиятидан:
-Сирдарё вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши бошқармаси фойдасига 2 865 263 сўм компенсация тўлови,
1 046 328 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб ўн кун муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали белгиланган
тартибда шикоят беришга ҳақли.
Судья
Х.Сулайманбекова