← Назад
Решение #2853681 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 65 | — | law | |
| Конституция | 138 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 638 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| аноатлантиришни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/8829-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Қарши шаҳри
2025 йил 3 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХ”
МЧЖ манфаатида жавобгар “ХХХХ” МЧЖга нисбатан 250 000 000 сўм асосий
қарз ва 125 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни, тарафлардан: даъвогар вакили: хххх (ишончнома асосида),
жавобгар вакили: хххх (ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий
бошқармаси даъвогар “ХХХХ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХ” МЧЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан 250 000 000 сўм асосий қарз ва 125 000
000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг нақд пул шаклида тўлов амалга
оширилганлиги, шунингдек ижара тўловларидан қарздорлик мавжудлиги
ҳақидаги важлари асоссиз эканлигини, жавобгар томонидан тақдим этилган
хатни бермаганлигини, қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, ишлар тўлиқ
бажарилиб, топширилганлигини, бироқ жавобгар ҳисобварақ-фактурани
тасдиқлашни рад этганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига
эътироз билдириб, даъвогар томонидан лифт етказиб берилиб,
ўрнатилганлигини, лифт бўйича эътирозлар мавжуд эмаслигини, бироқ
даъвогар жавобгарга тегишли кўчмас мулкда ижарада турганлигини, ижара
тўловлари ҳамда нақд пул шаклида амалга оширилган тўловлар ҳисобига
қарздорлик қопланганлигини, нақд пул берилганлиги бўйича ҳужжатлари
мавжуд эмаслигини маълум қилиб, даъвони қанаотлантиришни рад қилишни
сўради.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг
65-моддасига
мувофиқ,
давлат
бозор
муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар
яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда
иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Конституциянинг 138-моддасига мувофиқ, суд ҳокимиятининг
ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор
шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
14 августда 28-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб,
унинг 1.1-бандига кўра, етказиб берувчи (даъвогар) сотиб олувчи (жавобгар)га
шартномада назарда тутилган маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса
уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан шартноманинг умумий қиймати ҚҚС
билан бирга 250 000 000 сўм деб белгилаган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра сотиб олувчи шартнома имзоланган
кундан сўнг 5 банк куни ичида сотувчига олдиндан 100 фоиз миқдорда пул
тўлаши белгиланган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга
иш ҳужжатларидаги мавжуд далолатномаларга асосан жами 250 000 000
сўмлик лифт олиб келиниб, ўрнатиб берилган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот, бажарилган
ишлар учун тўловлар амалга оширилмаган ва натижада 250 000 000 сўм
қарздорлик қопланмай қолган.
Мавжуд қарздорликни узиш талаби билан даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 673-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи
пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун
ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ
тўлайди.
ФКнинг 638-моддасига асосан, агар пудрат шартномасида бажарилган
ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган
бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва
келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин
бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши
шартлиги белгилаб қўйилган.
Тарафлар ўртасидаги шартномада келишилган лифт жавобгарнинг
объекти ҳисобланган Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Пахтазор МФЙ,
Хонобод кўчаси, 65/3-уйда ўрнатилиб, 2024 йил 16 декабрдаги топширишқабул қилиш далолатномаси асосида даъвогар томонидан жавобгарга
топширилган ҳамда жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Гарчи жавобгар томонидан қиймати 250 000 000 сўмлик лифтни етказиб
берилганлиги ҳақидаги электрон ҳисобварақ-фактурани тасдиқлаш рад
этилган бўлсада, жавобгар ушбу қийматдаги лифтни ўрнатиш ишлари бўйича
тузилган 2024 йил 26 сентябрь кунидаги 3-сонли бажарилган ишлар бўйича
далолатномани тасдиқлаб, бажарилган ишларни қабул қилиб олган.
Шу сабабли суд асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан 125 000 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддаси биринчи қисмининг биринчи жумласида
белгиланишича, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги
ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасининг
иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини
ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш борасидаги
шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли суд даъво
аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФК 326-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар тўланиши
лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак.
Мазкур ҳолатда суд даъво аризасида талаб қилинган пеня миқдори
бузилган мажбурият оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва пеня
миқдорини 17 500 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади.
Суд жавобгар вакилининг ижара тўловлари бўйича даъвогарнинг
қарздорлиги мавжудлиги, шунингдек нақд пул кўринишида тўловлар амалга
оширилганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди.
Сабаби, ФК 790-моддасининг иккинчи қисмида, юридик шахслар
ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисобкитоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилиши, кўрсатиб ўтилган шахслар
ўртасидаги ҳисоб-китоблар, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган
бўлмаса, нақд пулда ҳам амалга оширилиши мумкинлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан даъвогарга етказиб берилган
маҳсулот ва бажарилган ишлар учун нақд пул шаклида тўловлар амалга
оширилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас.
Бундан ташқари, даъвогар вакили томонидан тақдим этилган тарафлар
ўртасида 2024 йил 5 август кунида тузилган ижара шартномасининг ҳисобга
қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада жавобгар томонидан даъвогарга
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Пахтазор МФЙ, Хонобод кўчаси 65/1-уй,
1Н хонадонинг 20 кв.метри ҳар ойда 470 000 сўмдан тўлаш шарти билан
ижарага берилганлиги қайд этилган.
ФК 343-моддасига биноан, муддати тўлган ёки муддати кўрсатилмаган
ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган муқобил ўхшаш талаб ҳисобга
ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлади. Ҳисобга
ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси кифоя қилади.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга муқобил ўхшаш
талабни ҳисобга ўтказиш бўйича ариза тақдим этилмаган, тарафлар ўртасида
солиштирма далолатнома тузиш орқали талаблар ҳисобга ўтказилганлиги
тасдиқланмаган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Шунингдек, ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан
ишни кўриш билан боғлиқ харажатларни жавобгар ҳисобидан ундиришни
лозим топади.
ИПКнинг 68, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХХ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ХХХХ” МЧЖ фойдасига
250 000 000 сўм асосий қарз, 17 500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ХХХХ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 7 500 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Муқумова