Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/5273 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый САРДОБА ПАХТА ТОЗАЛАШ
Source ID 354cabe0-7571-4c35-b1d7-174b14da0466 Claim ID PDF Hash d7eeb4e52604c414... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 12-моддаси онуни 12 law
банди ва 14-моддаси банди ва 14 law
онуни 66-моддаси онуни 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/5273-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 03 ноябрь Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сирдарё вилоят бошқармасининг, жавобгар «САРДОБА ПАХТА ТОЗАЛАШ» акциядорлик жамияти ҳисобидан 62.415.232,5 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини жавобгар вакили М.Ахмедов (ишончнома асосида) ва Қ.Киранов (ишончнома асосида)лар иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Сирдарё вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда даъвогар деб аталади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «САРДОБА ПАХТА ТОЗАЛАШ» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб аталади)дан 62.415.232,5 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларини такрорлаб, даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларини тан олиб, бу бўйича ҳақиқатан ҳам қарздоорлик мавжудлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар «САРДОБА ПАХТА ТОЗАЛАШ» акциядорлик жамиятига фуқаро Мирзаева Нозигул хизмат вазифасини бажараётган вақтда меҳат жароҳати олган ва ТМЭК хулосасига кўра меҳнат жароҳати бўйича ногирон деб топилган. Унга тўлаб келинган ногиронлик пенсияси миқдори ва корхонанинг мавжуд қоплаши лозим бўлган қарздорлиги бўйича даъвогар томонидан жавобгарга талабномалар жўнатилган. Ушбу тўловлар бўйича фуқаро Мирзаева Нозигулга “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 12-моддаси “б”-банди ва 14-моддасига асосан пенсия тайинланиб, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сайхунобод туман бўлими томонидан имтиёзли 2 тайинланган ҳамда уларга 2025 йил 20 сентябрь ҳолатига жами 62.415.232,5 сўм миқдорида пенсия маблағи тўлаб берилган. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 66-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом (кейинги матнларда Низом деб юритилади)нинг 15-бандига кўра, кўрсатилган пенсияларни тўлашга кетган маблағларни қонун хужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ундирилиши мумкинлиги кўрсатилган. Низомнинг 6-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлаши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан қонунда белгиланган тартибда фуқароларга имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пул маблағлари Пенсия жамғармасига судга даъво ариза киритилгунга қадар ўтказилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида пенсия пули бўйича 62.415.232,5 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, тўлов топшириқномаси, талабнома, тарафлар вакиллари берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли, суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 62.415.232,5 сўм ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Шу сабабли суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 116, 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112-114, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: 3 Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси фойдасига жавобгар «САРДОБА ПАХТА ТОЗАЛАШ» акциядорлик жамияти ҳисобидан ҳисобидан 62.415.232,5 сўм миқдоридаги қарздорлик ва 41.200 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин. Жавобгар «САРДОБА ПАХТА ТОЗАЛАШ» акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 1.248.305 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А.Олламов