← Назад
Решение #2853713 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 274 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 535 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 111 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 112 | — | code_article | |
| бандини биринчи хатбошида ФК | 539 | — | law | |
| илмаслик ФК | 112 | — | law | |
| Бунда ФК | 114 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| иймати ФК | 356 | — | law | |
| ижарага олувчи ФК | 331 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 276 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article | |
| исмида суд харажатлари ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/7259-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Муқумова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Л.Абдуллаев
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 3 ноябрь
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати судья Н.Хўжақуловнинг раислигида, судьялар
Ҳ.Турсунов, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, жавобгардан вакил – Ш.Абураҳмонов
(2025 йил 23 сентябрдаги 01/23-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг, жавобгар - “K I L BOZORI”
МЧЖ ҳисобидан 1.413.412,41 сўм ижара тўлови, 2.240.250,26 сўм пеня, 37.500
сўм почта харажати ундириш, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил
10 апрелдаги 533270/123-23-сонли шартномани бекор қилиш, жавобгар
зиммасига беш кун ичида Қарши шаҳар, “Бўстон” МФЙ, Майдонтепа кўчаси,
21-уйда жойлашган майдони 53 кв.м. бўлган ижара объектини Қарши шаҳар
46-умумий ўрта таълим мактабига топшириш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори устидан
жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан
бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш
марказиYBYU Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар - “K I L BOZORI” МЧЖ ҳисобидан
1.413.412,41 сўм ижара тўлови, 2.240.250,26 сўм пеня, 37.500 сўм почта
харажатини ундириш, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 10 апрелдаги
533270/123-23-сонли шартномани бекор қилиш, жавобгар зиммасига беш
кунлик муддат ичида Қарши шаҳар, “Бўстон” МФЙ, Майдонтепа кўчаси,
21-уйда жойлашган майдони 53 кв.м. бўлган ижара объектини Қарши шаҳар
46-умумий ўрта таълим мактабига топшириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан бошлаб беш кун ичида
Қарши шаҳар, “Бустон” МФЙ, Майдонтепа кўчаси, 21-уйда жойлашган,
ижарага олинган майдони 53 кв.м. бўлган “Объект”ни “Балансда сақловчи”
46-умумий ўрта таълим мактаби ДМга топшириш мажбурияти юклатилиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 37.500 сўм почта харажати,
республика бюджетига 3.778.268 сўм давлат божи ундирилиши белгиланиб,
даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлиб, жавобгар апелляция тартибида
шикоят билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво
талабларини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан даъво аризани кўришда даъвогар томонидан низони судга қадар ҳал қилиш
тартибига риоя этилмаганлигига эътибор қаратилмаганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга даъво аризасининг нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар
юборилмаганлиги, даъвогар вакилининг шартнома ва қўшимча келишув
электрон дастур орқали солиқ органидан рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида
билдирган фикри инобатга олинмасдан, Давлат кадастрлар палатаси вилоят
бошқармасидан маълумотнома талаб қилиб олинганлиги, суд тарафлар
ўртасида тузилган шартнома ва қўшимча келишув давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли ҳақиқий эмаслиги тўғрисида тўхтамга келиб, даъвогарнинг
даъво аризасида сўралган талаблардан четга чиқиб, даъво талабларини қисман
қаноатлантириш тўғрисида қонунга зид қарор қабул қилганлиги, ижара
шартномасини рўйхатдан ўтказиш ижарага берувчининг зиммасида эканлиги
тўғрисида важлар келтирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, апелляция шикоятида баён
этилган важларни қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли таризда хабардор қилинган бўлса-да, бироқ суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига
суд муҳакамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
апелляция шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида
мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасида мулк
ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига
мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун
топшириш мажбуриятини олиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Электрон-онлайн аукционларни
ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган “Электрон-онлайн аукцион
натижалари тўғрисида” 2023 йил 23 мартдаги D 121-873368-сонли баённома
асосида тарафлар ўртасида 2023 йил 10 апрелда 533270/123-23-сонли ижара
шартномаси тузилган. Мазкур шартномага мувофиқ, даъвогар Қарши шаҳри,
“Бустон” МФЙ, Майдонтепа кўчаси, 21-уйда жойлашган 46-умумий ўрта
таълим мактаби балансида бўлган 53 кв.м.дан иборат бўлган объектни ўттиз
олти ой муддатга жавобгарга ижарага бериш, жавобгар эса шартноманинг
қўшимча келишуви иккинчи иловасида белгиланган муддатлар ва миқдорда
ижара ҳақи тўловларини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Тарафлар ўртасида 2024 йил 1 мартда 100124161458-сонли қўшимча
келишув тузилган. Ушбу қўшимча келишувнинг 1.1-бандида асосий шартнома
қўшимча шартнома билан Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага
бериш тартиби тўғрисида” 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарори билан
тасдиқланган Низом талабларига мувофиқлаштирилганлиги, жумладан
қўшимча шартномада 2024 йил учун ижара тўлови суммалари Низомнинг
38-бандида белгиланган тартибда ўзгартирилиб, янгидан белгиланганлиги,
1.3-бандида эса қўшимча келишувда назарда тутилган ижарага бериладиган
давлат кўчмас мулки “Бўстон” МФЙ, Бўстон кўчаси, 25-уйдаги манзилда
жойлашгани, ҳудуди 53 кв.метрни ташкил этиши, асосий шартнома иловасидаги тавсифда кўрсатилган бошқа маълумотлар ўзгаришсиз қолдирилиши қайд
этилган.
Тарафлар ўртасида ижара “Объект”ни топшириш-қабул қилиш тўғрисида
далолатнома расмийлаштирилиб, мазкур далолатнома асосида ижара объекти
жавобгарга топширилган бўлса-да, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган
100124161458-сонли келишувнинг иловасида қайд этилган жадвал асосида
тўловларни амалга оширимаган. Шу сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо
келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 111-моддасининг биринчи
қисмида ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар
(бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб
олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши кераклиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандида бир йилдан кам
бўлмаган муддатга тузилган ёки амал қилиш муддати кейинги йилга узайтирилган шартнома қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармасида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кучга
кириши, 2.3-бандида шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш “Ижарага
берувчи” томонидан иловаларини тасдиқлаш ҳақидаги қўшимча келишув
имзоланган кундан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилиши, 2.4-бандида
бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган шартноманинг давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлиги унинг ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлиши,
шунингдек қўшимча келишувнинг 2.2-бандида қўшимча шартнома (келишув)
“ nlin -ij r .uz” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб
тузилган деб ҳисобланиши, 2.3-бандида “қўшимча шартнома (келишув)” асосий
шартноманинг ажралмас – таркибий қисми ҳисобланади ва уни давлат
рўйхаттидан ўтказиш талаб этилмайди (асосий шартнома давлат рўйхатидан
ўтказилмай қолган ҳоллар бундан мустасно), 2.4-бандида мажбуриятни
бажармагани туфайли асосий шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмай қолган
бўлса, “Ижарага олувчи” қўшимча шартнома (келишув)ни асосий шартнома
билан бирга беш иш куни ичида давлат рўйхатидан ўтказиши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 112-моддасининг биринчи
қисмига кўра битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш
талабларига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб
чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг 2025 йил
27 августдаги 02-11/7860-сонли хатининг бешинчи хатбошида Давлат мулки
объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Қашқадарё вилояти ҳудудий
бошқармаси ва “K I L BOZORI” МЧЖ ўртасида тузилган 2023 йил
10 апрелдаги 533270/123-23-сонли ижара шартномаси, 2024 йил 1 мартда
100124161458-сонли қўшимча келишув Давлат кадастрлари палатаси вилоят
бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк
ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011
йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 4-бандини биринчи хатбошида ФКнинг
539-моддасига кўра, ижара шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга
мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса
муддатидан қатъий назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Шундан келиб чиқиб,
бундай тоифадаги ишларни кўришда судлар ҳар бир ҳолатда шартномани талаб
қилиб олишлари кераклиги, тўртинчи хатбошида кўчмас мулк ижараси
шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабларига риоя қилмаслик
ФКнинг 112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бунда
ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг
оқибатлари қўлланилиши, шунингдек 10-бандида ижара шартномаси ҳақиқий
эмас деб топилганда, ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатлар
қўлланилади ва тарафларнинг ҳар бири бошқасига шартнома бўйича олган
ҳамма нарсани қайтариб беришга мажбур. Ижарага олувчининг олган нарсаси
мулкдан фойдаланишда ифодаланганлиги учун у фойдаланганлик қийматини
пул билан қайтариши шарт. Бунда фойдаланганлик қиймати ижара
шартномасида белгиланган ижара ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб
аниқланади, шартномада ижара ҳақининг миқдори назарда тутилмаган
ҳолларда эса фойдаланганлик қиймати ФКнинг 356-моддасига мувофиқ аниқланиши тўғрисида тушунтиришлар берилган.
“ mk r b nk” АТБ томонидан тақдим этилган 2025 йил 13 майдаги
216-сонли электрон тўлов топшириқномага кўра жавобгар томонидан 1.414.000
сўм миқдордаги ижара тўловлари даъво ариза судга (2025 йил 25 июлда 7356рақам билан) кирим қилингунга қадар тўланган.
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди жавобгар
томонидан ижара тўловлари судга даъво киритилгунга қадар тўлаганлигини
инобатга олиниб, даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида асосли хулосага келган деб ҳисобласа-да, бироқ биринчи инстанция
суди томонидан даъво талабининг ушбу қисми бўйича давлат божини жавобгар
зиммасига юклаш тўғрисида хатоликка йўл қўйилган деб ҳисоблайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9.2-бандида “Ижарага олувчи”
ижара тўловини муддатида ва белгиланган миқдорда тўламаганлиги учун
“Ижарага берувчи”га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши қайд этилган.
Шу сабабли даъвогар даъво талабида жавобгар ҳисобидан 2.240.250,26 сўм
миқдорда пеня ундириб беришни ҳамда тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил
10 апрелда 533270/123-23-сонли ижара шартномасини бекор қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 31-бандида
шартнома тузилмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда бундай шартнома
бўйича мулкий жавобгарлик чорасини қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан тарафлар ўртасида
тузилган шартнома ҳақиқий эмаслиги инобатга олиниб, даъво талабининг пеня
ундирув ва тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш қисмларини
қаноатнлантиришни рад этилиши тўғрисида асосли хулосаларга келинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк
ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011
йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 7-бандини учинчи хатбошида агар
ижарага берувчи ижарага олувчига ижарага берилган мол-мулкни шартномада
кўрсатилган муддатда, башарти шартномада бундай муддат кўрсатилган
бўлмаса, оқилона муддатда топширмаган бўлса, ижарага олувчи ФКнинг
331-моддасига мувофиқ бу мол-мулкни ундан талаб қилиб олиш ва ижронинг
кечикканлиги туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ёки
шартномани бекор қилиш ва унинг бажарилмаганлиги сабабли етказилган
зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
Судлов ҳайъати тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва қўшимча
келишув давлат рўйхатидан ўтказиш талабларига риоя қилинмаганлиги, бу
ҳолат тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва қўшимча келишув ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаганлиги, бундай ҳолатда тарафлар шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъво
талабининг жавобгар зиммасига ижара объектини балансда сақловчига
топшириш мажбуриятини юклаш қисмини қаноатлантириш тўғрисида асосли
хулосага келган деб ҳисоблайди.
Баён қилинганларга кўра, жавобгарнинг апелляция шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди низо бўйича даъво талабларини қисман қаноатлантиришда, моддий ва процессуал қонун нормаларини
тўғри қўллаган ҳолда, қонуний суд ҳужжатини қабул қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 276-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини
текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддасининг биринчи қисмини биринчи бандида апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган.
Ушбу модданинг учинчи қисмида суд харажатларини тақсимлаш
тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг
ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай
ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг
118-моддасида назарда тутилган тартибда тақисмланиши кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 279-моддасининг биринчи қисмида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддасининг биринчи қисми ўнинчи бандида Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари,
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги
Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳамда унинг
ҳудудий органлари – ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга
кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий
судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги белгиланган.
Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва
процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, жавобгарнинг
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан
судга даъво ариза кирим қилингунга қадар, яъни 2025 йил 13 майда 216-сонли
электрон тўлов топшириқнома асосида 1.414.000 сўм ижара тўловлари тўланганлигини инобатга олиб, даъво талабининг ушбу қисми бўйича жавобгардан
давлат божи ундирмасликни, ҳал қилув қарорининг жавобгар ҳисобидан
республика бюджетига 3.778.268 сўм давлат божи ундирув қисмини қайта
тақсимлашни, жавобгардан республика бюджетига 3.750.000 сўм давлат божи
ундиришни, даъво талабининг ижара тўловларини ундирув қисми бўйича
давлат божини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогарни давлат божи
тўловидан озод қилинганлигини инобатга олишни, иш апелляция инстанцияси
судида кўрилганлиги учун суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 1.875.000 сўм давлат божи
ундиришни, Қарши туманлараро иқтисодий суди томонидан ҳал қилув
қарорининг давлат божи қисми бўйича 2025 йил 30 сентябрда берилган ижро
варақасини бекор қилишни ва ижро варақалар беришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 276, 278, 279-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
жавобгар - “K I L BOZORI” МЧЖнинг апелляция тартибидаги
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув
қарорининг давлат божи ундирув қисми қайта тақсимлансин.
Ҳал қилув қарорининг “жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
3.778.268 сўм давлат божи ундирув” қисми – “жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига 3.750.000 сўм давлат божи ундирилсин” деб ўзгартирилсин.
Даъво талабининг ижара тўловларини ундирув қисми бўйича давлат божи
даъвогар зиммасига юклатилсин.
Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш
марказининг вилояти ҳудудий бошқармасини давлат божи тўловидан озод
қилинганлиги инобатга олинсин.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилганлиги учун суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилсин.
Жавобгар - “K I L BOZORI” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
1.875.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий суди томонидан ҳал қилув қарорининг
давлат божи қисми бўйича 2025 йил 30 сентябрда берилган ижро варақа бекор
қилинсин.
Қарор асосида ижро варақалар берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Н.Хўжақулов
судлов ҳайъати:
Ҳ.Турсунов
Л.Абдуллаев
4-1801-2503/7259-сонли иш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Қарши шаҳри
2025 йил 3 ноябрь
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати судья Н.Хўжақуловнинг раислигида, судьялар
Ҳ.Турсунов, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, жавобгардан вакил – Ш.Абураҳмонов
(2025 йил 23 сентябрдаги 01/23-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг, жавобгар - “K I L BOZORI”
МЧЖ ҳисобидан 1.413.412,41 сўм ижара тўлови, 2.240.250,26 сўм пеня, 37.500
сўм почта харажати ундириш, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил
10 апрелдаги 533270/123-23-сонли шартномани бекор қилиш, жавобгар
зиммасига беш кун ичида Қарши шаҳар, “Бўстон” МФЙ, Майдонтепа кўчаси,
21-уйда жойлашган майдони 53 кв.м. бўлган ижара объектини Қарши шаҳар
46-умумий ўрта таълим мактабига топшириш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори устидан
жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан
бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 276, 278, 279моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
жавобгар - “K I L BOZORI” МЧЖнинг апелляция тартибидаги
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув
қарорининг давлат божи ундирув қисми қайта тақсимлансин.
Ҳал қилув қарорининг “жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
3.778.268 сўм давлат божи ундирув” қисми – “жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига 3.750.000 сўм давлат божи ундирилсин” деб ўзгартирилсин.
Даъво талабининг ижара тўловларини ундирув қисми бўйича давлат божи
даъвогар зиммасига юклатилсин.
Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш
марказининг вилояти ҳудудий бошқармасини давлат божи тўловидан озод
қилинганлиги инобатга олинсин.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилганлиги учун суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилсин.
Жавобгар - “K I L BOZORI” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
1.875.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий суди томонидан ҳал қилув қарорининг
давлат божи қисми бўйича 2025 йил 30 сентябрда берилган ижро варақа бекор
қилинсин.
Қарор асосида ижро варақалар берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Н.Хўжақулов
судлов ҳайъати:
Ҳ.Турсунов
Л.Абдуллаев