Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/8813 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 563698a4-96f9-4985-8611-979c59ca0abc Claim ID PDF Hash 413c87542a99f1de... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 65-моддаси Конституция 65 law
Конституциянинг 138-моддаси Конституция 138 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
аноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/8813-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Қарши шаҳри 2025 йил 3 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХ” МЧЖ манфаатида жавобгар “ХХХХ” МЧЖга нисбатан 269 952 586 сўм асосий қарздорлик ва 26 995 250 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, тарафлардан: даъвогар вакили: хххх (раҳбар) иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “ХХХХ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 269 952 586 сўм асосий қарздорлик ва 26 995 250 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Суд ишда даъвогар вакили қатнашаётганлиги боис, ишни Палата вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгар қолдирилган суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тилхат орқали хабардор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 65-моддасига мувофиқ, давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Конституциянинг 138-моддасига мувофиқ, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 11 декабрда 22/2024-сонли, 2024 йил 27 декабрда 33/2024-сонли ва 2025 йил 05 июнда 29/2025-сонли сиқилган газ сотиш шартномалари тузилган бўлиб, уларнинг 1.1-бандига кўра, етказиб берувчи (даъвогар) сотиб олувчи (жавобгар)га шартномада назарда тутилган маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. 2024 йил 11 декабрда 22/2024-сонли шартноманинг 1.1-бандига асосан шартноманинг умумий қиймати ҚҚС билан бирга 23 700 000 сўм деб белгилаган. 2024 йил 27 декабрда 33/2024-сонли шартноманинг 1.1-бандига асосан шартноманинг умумий қиймати ҚҚС билан бирга 248 850 000 сўм деб белгилаган. 2025 йил 05 июнда 29/2025-сонли шартноманинг 1.1-бандига асосан шартноманинг умумий қиймати ҚҚС билан бирга 315 000 000 сўм деб белгилаган. Шартномаларнинг 2.3-бандига кўра сотиб олувчи етказиб берувчига олдиндан 100 фоиз миқдорда пул тўлаши белгиланган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 429 452 586,12 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган ва натижада 269 952 586 сўм қарздорлик қопланмай қолган. Мавжуд қарздорликни узиш талаби билан даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан 26 995 250 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддаси биринчи қисмининг биринчи жумласида белгиланишича, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Шартномаларнинг 9.1-бандига мувофиқ, тарафларнинг жавобгарлик ҳолатлари Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича амалга оширилиши белгиланган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш борасидаги шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли суд даъво аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФК 326-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Мазкур ҳолатда суд даъво аризасида талаб қилинган пеня миқдори бузилган мажбурият оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва пеня миқдорини 4 000 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Шунингдек, ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни кўриш билан боғлиқ харажатларни жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХХ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ХХХХ” МЧЖ фойдасига 269 952 586 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ХХХХ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 5 938 957 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Муқумова