Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2502/12555 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья DJURAYEV NURIDDIN SALAYDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Туризм қўмитаси Ответчик / Подсудимый JIZZ K LE DER FOOD
Source ID 64145f74-284c-44d0-a846-159fd138f9f9 Claim ID PDF Hash 4505f36b51bf6e03... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12555-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри судья Н.С.Джураев 2025 йил 3 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.С.Джураевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Турғунбоевнинг котиблигида, даъвогар Туризм қўмитасининг, жавобгар «JIZZ K LE DER FOOD» масъулияти чекланган жамиятидан 105 964 760 сўм асосий қарзни ва 42 708 991 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, даъвогар Туризм қўмитасининг вакили Ш.Махмудовнинг (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар «JIZZ K LE DER FOOD» масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Эргашев (ишочнома асосида) Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ : Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сонли қарори 3-иловасига мувофиқ тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси худудида туристик (мехмонхона) йиғимини ундириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (матнда кейинги ўринларда - Низом деб юритилади) 4-бандига биноан жойлаштириш воситалари (даволаш муассасалари) ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (мехмонхона) йиғими, тўлиқ хажмда Туризм қўмитаси хузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига хар ойда жорий ойнинг 5-санасигача ўтказишни таъминлашга мажбурлиги, белгилаб берилган мажбуриятларни тўлиқ ва ўз вақтида бажариши учун масъулият жойлаштириш воситаларининг рахбарлари ва бош хисобчилари зиммасига юкланиши, 6-бандига биноан туристик йиғим тўлови ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари кечиктирилган хар бир кун учун ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня қўлланиши, 8-бандига мувофиқ, туристик йиғим жойлаштириш воситалари хамда даволаш муассасаларининг тушуми (фойдаси) хисобланмаслиги, улардан даромад солиғи (ягона солиқ тўлови), бошқа мажбурий йиғимлар хамда тўловлар ундирилмаслиги белгилаб қўйилган. Туризм қўмитаси (матнда кейинги ўринларда дъвогар деб юритилади) томонидан жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг хисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастуридан (е-m hm n) олинган маълумотлар асосида амалга оширилган хисоб-китобларга кўра «JIZZ K LE DER FOOD» масъулияти чекланган жамияти (матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га қарашли Жиззах вилояти, Жиззах шахри, И.Каримов кўчаси, 10уйда жойлашган “ R V N” мехмонхонаси ва Жиззах вилояти, Жиззах шахри, И.Каримов кўчаси, 10-уйда жойлашган “ R V N” ётоқхонасида яшаган махаллий ва хорижий фуқароларга хисобланган туристик йиғимдан 2025 йил 1 август холатига 105 964 760 сўм қарздорлик юзага келганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 105 964 760 сўм асосий қарзни ва Низом талабига биноан маъмурий чора сифатида хисобланган 42 708 991 сўм пеняни ундириб бериш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъво аризасида кўрсатилган ҳолатларни таъкидлаб, жавобгар туристик йиғимни тўлаб бермаганлигини билдириб, жавобгардан 105 964 760 сўм туристик йиғим бўйича асосий қарзни ва тўлов муддатини кечиктирганлиги учун хисобланган 42 708 991 сўм пеняни ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили даъво талабидаги асосий қарздорликни тан олиб, ҳозирда ташкилотнинг молиявий аҳволи ёмонлиги сабабли, пеня қисмини камайтиришни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг иш бўйича берган кўрсатмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Низомнинг 4-бандига биноан жойлаштириш воситалари (даволаш муассасалари) ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (мехмонхона) йиғими, тўлиқ хажмда Туризм қўмитаси хузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига хар ойда жорий ойнинг 5-санасигача ўтказишни таъминлашга мажбурлиги, белгилаб берилган мажбуриятларни тўлиқ ва ўз вақтида бажариши учун масъулият жойлаштириш воситаларининг рахбарлари ва бош хисобчилари зиммасига юкланиши, 6-бандига биноан туристик йиғим тўлови ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари кечиктирилган хар бир кун учун ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня қўлланиши, 8-бандига мувофиқ, туристик йиғим жойлаштириш воситалари хамда даволаш муассасаларининг тушуми (фойдаси) хисобланмаслиги, улардан даромад солиғи (ягона солиқ тўлови), бошқа мажбурий йиғимлар хамда тўловлар ундирилмаслиги белгилаб қўйилган. Дъвогар томонидан жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг хисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастуридан (е-m hm n) олинган маълумотлар асосида амалга оширилган хисоб-китобларга кўра жавобгарга қарашли Жиззах шахри, Ўратепалик махалласи, И.Каримов кўчасида жойлашган “Туркистон” мехмонхонасида яшаган махаллий ва хорижий фуқароларга хисобланган туристик йиғимдан 2025 йил 1 август холатига 105 964 760 сўм қарздорлик юзага келган. Аммо, жавобгар томонидан ушбу юзага келган туристик йиғимлар бўйича қарздорликлар тўлаб берилмаган. Ишдаги ҳужжатлар орқали жавобгарнинг даъвогарга тўланиши лозим бўлган туристик йиғим бўйича хосил бўлган қарздорлиги 105 964 760 сўмни ташкил этганлиги ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Қайд этилганларга мувофиқ, даъво талабининг жавобгардан 105 964 760 сўм қарздорликни ундириш талаби асосли. Суд даъво аризасининг 42 708 991 сўм пеняни ундириш талабини мухокама қилиб, қуйидагиларга биноан пеняни қаноатлантиришни лозим топди. Низомнинг 6-бандига биноан туристик йиғим тўлови ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари кечиктирилган хар бир кун учун ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдоининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня қўлланиши белгилаб қўйилган. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, хисобланган неустойка миқдорининг мажбурият бузилиши оқибатларига номутаносиб эканлигини инобатга олиб, унинг адолатли миқдорини белгилаб, даъвогарнинг даъво талабидаги 42 708 991 сўм пеняни камайтириб, ушбу пенянинг 12 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабига мувофиқ, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга биноан, суд даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 105 964 760 сўм асосий қарзни ва 12 000 000 сўм пеняни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклашни ва жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган 2 973 475 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ва Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «JIZZ K LE DER FOOD» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Туризм қўмитасининг фойдасига 105 964 760 сўм туристик йиғимдан хосил бўлган қарздорлик, 12 000 000 сўм пеня, 2 973 475 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «JIZZ K LE DER FOOD» масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъо аризасининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Н.С.Джураев