← Назад
Решение #2853747 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 110 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуни | 42 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/13906-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ
ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 3 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н**** раислигида, судья ёрдамчиси
****нинг котибалигида, даъвогар “****” МЧЖ ҚКнинг “****” АЖ ва “****” АЖнинг
“****” газ таъминоти филиалига нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (ишончнома асосида), жавобгар вакили ****
(ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“****” МЧЖ ҚК (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “****” АЖ
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ва “****” АЖнинг “****” газ
таъминоти филиалидан даъвогар фойдасига нарх қўлланилиши тартиби бузилганлиги
натижасида ундириб олинган 1 107 914 235 сўмни ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ушбу иш билан боғлиқ суднинг
4-1301-2502/6596-сонли иши бўйича 2025 йил 17 июлда қабул қилинган ҳал қилув
қарори билан жавобгар томонидан даъвогарга нисбатан нарх қўлланилиши тартиби
бузилганлиги ўз исботини топганлигини, ҳал қилув қарори бугунги кунда ўз кучида
эканлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасига эътироз
билдириб, даъвогар 2024 йил учун газ таъминоти бўйича шартнома қилмаганлигини,
2024 йил январь ойидан Ҳукумат қарорига асосан шартномалар электрон тузилиши
бошланганлигини, шартнома тузиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат
қилиши лозим бўлганлигини, даъвогарнинг 2023 йилдан катта миқдорда қарзи
бўлганлиги сабабли 2024 йил учун лимит ажратиш рад этилганлигини, шу сабабли
2024 йил июль-август ойларида лимитдан ташқари истеъмол учун икки баравар тариф
қўлланилганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, важлари ва эътирозларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризасининг “****” АЖнинг “****” газ таъминоти филиалига нисбатан талаби
бўйича иш юритишни тугатишни, “****” АЖга нисбатан талабини тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
“****” газ таъминоти филиали юридик шахс бўлмай, “*****” АЖнинг таркибий
бўлинмаси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда
ИПК деб юритилади) 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иқтисодий судга
иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини
қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар
бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда
фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий
муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
ИПК 110-моддасининг 1-бандига кўра, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари
бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади.
Шунга кўра, суд аризадаги “*****” АЖнинг “****” газ таъминоти филиалига
нисбатан талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб
юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда мажбурият “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб
бериш ва қабул қилиш шартномаси”дан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йилда табиий газни
улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси (кейинги
ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра,
“Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг
келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олади,
“Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда
газни қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича
ўз муддатида амалга оширади.
Жиззах вилоят, Жиззах шаҳри, “***”да фаолият юритаётган даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш қўмитасининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига 2025-йилнинг 4
февраль куни мурожаати қилиб, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали
томонидан асоссиз равишда қарздорлик ҳисобланаётганлигидан норози бўлиб ушбу
масалада амалий ёрдам бериш сўраган. Мазкур мурожаат бўйича ўрганиш ишлари
олиб борилиб, дастлабки маълумотларга асосан жавобгарнинг ҳаракатларида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2024 йил 31 майдаги “Электр
энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319сон қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг нотўғри
талқин қилиниши, тадбиркор томонидан йўлланган мурожаатлар ўрганилмасдан
Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи
қисмининг 10-хатбошиси талабида “нархларни давлат томонидан тартибга солиш
қўлланиладиган товарлар учун белгиланган нархдан ортиқ ҳақ олиш ёки нархларни
давлат томонидан тартибга солиш тартибини бузиш, шунингдек кўрсатилмаган
хизматлар ёки бепул кўрсатилиши керак бўлган хизматлар учун ҳақ олиш”
таъқиқлананганлигига этибор бермасдан нореал қарздорлик вужудга келтириб
чиқарилганлиги маълум бўлган, яъни жавобгар томонидан даъвогарга 2024 йилнинг
июль-август ҳамда 2024-йилнинг декабрь ойлари давомида истеъмолчига ортиқча
табиий газ сарфи ҳисоблаб келинаётганлиги маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан
даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 7 февралда 04-02/08-483-сонли хат билан
мурожаат қилиниб, маълумотлар сўралган. Мазкур хатга жавобгар томонидан 2025
йил 12 февралда 31-03-41/709-сонли жавоб хати берилиб, истеъмолчи томонидан 2024
йил январь-август ойлари учун табиий газ ҳажмлари бўйича талабнома
берилмаганлиги сабабли, 2024 йил июль ойида 277 688 м3 ва август ойида 241 233м3
жами 518 921 м3 газ сарфлари икки баробар нархларда, яъни 3 000 сўмдан
ҳисобланганлиги, шунингдек, 2024 йил 8 декабрь соат 16:00 дан 2024 йил 16 декабрь
соат 16:00 га қадар бўлган даврда (жами 193 соат) ЕГҲУ хотирасида архив
маълумотлари мавжуд бўлмаганлиги ҳамда 2024 йил 1 декабрь соат 00:00 дан 13:00
гача ва 28 декабрь соат 13:00 дан 15:00 гача бўлган вақтларда босимлар фарқи қуйи
чегарадан тушиб кетганлиги сабабли, Ўзбекистон Давлат стандарти ’zDst 8.064:2017
Ўзбекистон Республикасида ўлчашлар бирлигини таъминлаш давлат тизими асосида
ҳисоб-китоб қилинганлиги маълум қилинган.
Даъвогар томонидан 2023 йил 19 декабрь куни жавобгарга 2024 йил табиий газ
истеъмоли учун лимит ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган, лекин
жавобгар томонидан ушбу мурожаатга 2024 йил 21 декабрда жавоб хати берилиб,
табиий газдан 3 759 515 900 сўм қарзи бўлганлиги сабабли, шартномавий ҳажмларда
лимит ажратилмаслиги маълум қилинган.
“*****” газ таъминоти филиалининг 2025 йил 12-февралдаги 31-0341/709-сонли
жавоб хатида даъвогар томонидан 2024 йил январь-август ойлари учун табиий газ
ҳажмлари бўйича талабнома берилмаганлиги сабабли, 2024 йил июль ойида истеъмол
қилинган 277 688 м3 ва август ойида истеъмол қилинган 241 233м3 жами 518 921 м3
табиий газ учун икки баробар нархларда, яъни 3000 сўмдан ҳисобланганлиги маълум
қилинган. Аслида эса 2024 йил учун табиий газ ҳажмлари бўйича талабнома
берилмаган бўлсада даъвогар томонидан 2024 йил январь ойида истеъмол қилинган
397 630 м3, февраль ойида истеъмол қилинган 469 532 м3, март ойида истеъмол
қилинган 352 335 м3, апрель ойида истеъмол қилинган 343 445 м3, май ойида
истеъмол қилинган 376 273 м3, июнь ойида истеъмол қилинган 269 880 м3 табиий газ
учун 1 куб метрига белгиланган 1 500 минг сўмлик тариф бўйича тўлов амалга
оширилиши лозимлиги бўйича электрон ҳисоб-фактуралар юборилган ва даъвогар
томонидан барча электрон ҳисоб-фактуралар тасдиқланган.
“*****” газ таъминоти филиали масъул ходими *** томонидан 2024 йил 5
сетябрь куни 53-сонли Газни ўлчаш ҳолатини текшириш, газ ўлчаш стансияларида
мажбурий тамғалаш керак бўлган жойда G S 8.586.2005 га мувофиқ бир марталик
рақамли тамғаларни ечиш ва ўрнатиш бўйича далолатномага асосан даъвогарга
тегишли бўлган газ ҳисоблаш ускунасини қапқоғи ечилган ва “Жиз 0034059”-сонли
тамға ўрнига “Жиз 0034939”-сонли тамға ўрнатилган ҳамда шу билан бирга ЭГҲУ
турган жойнинг темир қулфига “Жиз 0034941”-сонли, деразаларга “Жиз 0034942”сонли ва эшикка “Жиз 0034943”-сонли тамғалар ўрнатилган. Мазкур далолатнома
расмийлаштирилгандан сўнг ЭГҲУ турган хонага 2024 йил 16 декабрь кунига қадар
даъвогар ходимлари кира олмаган ва ЭГҲУ холатини текшириш имкони бўлмаган.
Аризада “*****” газ таъминот филиали томонидан даъвогарга масофадан туриб
ЭГҲУ
ишчанлик
ҳолатини
кузатиб
бориш
мажбурияти
борлиги
тушунтирилмаганлиги, эшик-деразалари муҳрланган хонанинг ичига кириши имкони
бўлмаганлиги, лекин “*****” газ таъминот филиали томонидан 575 245.628 м3 газ
хажми учун тўловга тақдим қилинган 862 867 500 сўм тўлов хужжатларини даъвогар
фойдасига хақиқатда истеъмол қилинган 355 556.51 м3 газ хажмига қайта ҳисоб-китоб
қилиш йўли билан 355 556.51 м3 газ учун 533 334 765 сўмга алмаштириб тўловга
тақдим қилинганлиги сабабли, ушбу икки ҳолатда
778 381 500 + 329 532 735 = 1
107 914 235 сўм маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини жавобгарга
юклаш сўралган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуларини ҳимоя қилиш
қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси “Рақобат, истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари
бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия” томонидан 2025
йил 19 мартда қабул қилинган 01-13-2025/17-сонли қарорига асосан “*****” АЖ
ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси
биринчи
қисмининг
10-хатбошиси
талабларини
бузиш
билан
боғлиқ
қонунбузарликни содир этган деб топилган.
“*****” АЖ ва “****” газ таъминот филиалига юқоридаги қонунбузарликлар
каби ҳолатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш тўғрисида кўрсатма берилган.
“****” АЖга содир этилган қонунбузилиш учун Ўзбекистон Республикаси “Рақобат
тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан
2.141.535.453 (икки милиард бир юз қирқ бир миллион беш юз ўттиз беш минг тўрт
юз еллик уч) сўм молиявий жаримани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ягона ғазна
ҳисобварағи 23402000300100001010 (Марказий банкнинг Тошкент шаҳар ҳисобкитоб касса маркази) СТИР: 201122919, МФО: 00014, 4014228603084013430458278
шахсий ҳисобварағига ихтиёрий равишда тўлаш тавсия қилинган. Мазкур қарордан
норози бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ёки тегишли маъмурий судга
шикоят қилиши мумкинлиги тушунтирилган.
Мазкур қарор устидан жавобгар томонидан шикоят қилинмаган. Рақобатни
ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган бажарилиши мажбурий бўлган
кўрсатмалар жавобгар томонидан бажарилмаган. Шундан сўнг Рақобатни
ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгарга нисбатан 2 141 535 453 сўм молиявий
жарима суд тартибида қўллаш ва қўлланилган молиявий жаримани ундиришни сўраб
Жиззах туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган. Суднинг 4-1301-2502/6596сонли иши бўйича 2025 йил 17 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан
жавобгарга нисбатан 2 141 535 453 сўм молиявий жарима қўлланилган ҳамда
жавобгар томонидан даъвогарга нисбатан нарх қўлланилиши тартиби бузилганлиги ўз
исботини топган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан шикоят
қилинган. Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 30 октябрда қабул қилган қарори билан 2025 йил
17 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъво аризасига илова қилинган даъвогарга хизмат кўрсатувчи банк томонидан
тақдим қилинган ҳисобварақлар айланмаларининг кўчирмасига кўра жавобгарга
1 107 914 235 сўм ҳақиқатда истеъмол қилингандан ортиқча ҳақ ундирилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма
чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига асосан, иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан
исбот қилинмайди.
Аниқланган иш ҳолатлари ва қайд қилинган қонунчилик нормаларига асосланиб,
суд 4-1301-2502/6596-сонли иши бўйича 2025 йил 17 июлда қабул қилинган ҳал қилув
қарори билан жавобгарнинг даъвогарга нисбатан нотўғри тариф қўллаш натижасида 1
107 914 235 сўм ортиқча ҳисоблаганлиги ўз исботини топганлигини ҳамда ушбу
сумма даъвогар томонидан тўлаб берилганлигини инобатга олиб, даъво талабини
асосли деб ҳисоблайди. Шунга кўра, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 1 107 914
235 сўм ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, даъвогар
томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундириб беришни, жавобгардан Республика бюджетига 22 158
284,7 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ФКнинг 234, 236, 333-моддалари, ИПКнинг 25, 110,
118, 176-179,186, 192-моддаларига асосан, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризасининг “*****” АЖ “****” газ таъминоти филиалига нисбатан
талаби бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъво аризасининг “*****” АЖга нисбатан талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” АЖ ҳисобидан даъвогар “****” МЧЖ ҚК фойдасига 1 107 914
235 сўм ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “****” АЖдан Республика бюджетига 22 158 284,7 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
****