Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/9138 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5d1e34af-c01f-4b29-8089-42b95e9d80f0 Claim ID PDF Hash acf01dc24635cce0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327 code_article
амда 734-моддаси амда 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
арори билан ундириладиган суммага ФК 327-моддаси арори билан ундириладиган суммага ФК 327 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9138-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Қарши шаҳри 2025 йил 3 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ххххх” АТ манфаатида жавобгар ЯТТ «ХХХХХ»га нисбатан 932 055 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили хххх (ишончнома асосида), жавобгар вакили: ххххх (раҳбар)лар иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда - Палата деб юритилади) даъвогар “Ххххх” АТ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ «ХХХХХ» (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 932 055 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Суд ишда даъвогар вакили қатнашаётганлиги боис, ишни Палата вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, суддан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, тез орада қарздорликни тўлашини билдирди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 05 июлда 921Y000046-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ускуналар сотиб олиш мақсадида 18 ойлик имтиёзли давр билан 79 ой муддатга, йиллик 18 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномаси шартларига асосан даъвогар шартномада кўрсатилган пул маблағларини ажратиш бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада тўлиқ бажарган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига мувофиқ жавобгар кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатда ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш ҳамда тўлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, кредит шартномасининг 5.1-бандига кўра, жавобгар даъвогарга тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, кредитни қайтариш жадвали бўйича тўловларни амалга ошириш муддатларини бузган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси АТ “Ххххх” манфаатларини кўзлаб, Қарши туманлараро Иқтисодий судга 14.11.2024 йилда 591-сонли даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво аризада 14.11.2024 йил ҳолатига ЯТТ “Султонов Равшан Жононович”ни қарздорлиги кўрсатилган ва суднинг 10.12.2024 йилдаги 4-1801-2403/7824-сонли ҳал қилув қарори билан даъво аризада кўрсатилган 70 000 000 сўм асосий қарз, 5 280 548 сўм кредит фоизи ва 100 000 сўм пеняни ундириш белгиланган. Аммо, даъво аризаси киритилган 14.11.2024 йил ва суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган 10.12.2024 йил ўртасидаги 26 кунда ҳисобланган 932 055 сўм фоизлар ундирилмасдан қолган. Мазкур қарздорликни бартараф қилишни талаб қилиб даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар кредит шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 734-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик (Олий суд) суди Пленуми томонидан 2006 йил 22 декабрда қабул қилинган “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 10-бандида, кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага ФК 327моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади (ФК 744-моддасининг учинчи қисми). Судларга тушунтирилсинки, бунда 2024 йилнинг 1 январига қадар кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, 2024 йил 1 январдан бошлаб ушбу ҳал қилув қарори билан ундириладиган суммага ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади, деб тушунтириш берилган. Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 5-бандида, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 2025 йил 14 ноябрь ҳолатидаги кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича 4-1801-2403/7824-сонли иқтисодий иш юзасидан ҳал қилув қарори 2025 йил 10 декабрь санасида қабул қилинган ҳамда ушбу кундан кредит қарздорлигига нисбатан фоиз ва неустойкалар ҳисобланиши тўхтатилган. Бироқ, даъво аризаси киритилган санадан суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган санагача бўлган муддатда кредит қарздорлигига нисбатан ҳисобланган 932 055 сўм фоиз қарздорлиги жавобгар томонидан тўланмасдан қолган. Шу боисдан суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Қайд этилганларга кўра суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 932 055 сўм муддати ўтган фоиз, 41 200 сўм почта харажатини, шунингдек, жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 66, 74, 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ «ХХХХХ» ҳисобидан даъвогар “Ххххх” АТ фойдасига 932 055 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ҳамда 41 200 сўм суд почта харажати ундирилсин. Жавобгар ЯТТ «ХХХХХ»дан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Муқумова