Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/14228 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бизнесни ривожлантириш банки Ответчик / Подсудимый R R-S RU K R S RVIS
Source ID d74ba6a1-7009-43d3-9954-3f4a37382648 Claim ID PDF Hash 64f1a0ce2d1b59e7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/14228-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 3 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили М.Рахмонов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ манфаатида жавобгар “ R R-S RU K R S RVIS” хусусий корхонаси ҳисобидан 64 999 995 сўм муддатли асосий қарз, 5 000 001 сўм муддати ўтган асосий қарз, 4 301 507 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, 1 887 483 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (даъвогар) ва “ R RS RU K R S RVIS” хусусий корхонаси (қарздор) ўртасида 2023 йил 20 октябрда 68-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартноманинг 2.1, 2.2, 2.3, 2.5-бандларида банк қарз олувчига 60 ой муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан қуёш панеллари сотиб олиш ва ўрнатиш учун 90 000 000 сўм кредит бериши, қарз олувчи эса банкка олинган кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариши, кредитдан фойдаланганлик учун йиллик Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси +4 фоиз миқдорини ташкил этиши деб белгиланган. Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 64 999 995 сўм муддатли асосий қарз, 5 000 001 сўм муддати ўтган асосий қарз, 4 301 507 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, 1 887 483 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, қарздорлик бўйича тўлов амалга оширмаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата ва жавобгар ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Бинобарин, суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримлари Палата ва жавобгар манзилига “Гибрид почта” орқали юборилган. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра кредит қарздорлигини ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 20 октябрдаги 68-сонли кредит шартномасидан (кредит шартномаси) келиб чиққан. ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Шартноманинг 2.6-бандига кўра жавобгар олинган кредитни кредитни қайтариш жадвалига асосан қайтариши белгиланган. Кредит шартномасига мувофиқ банк томонидан 2023 йил 23 октябрда жами 90 000 000 сўм маблағ тўлиқ ажратилган. Даъвогарнинг 2025 йил 5 август ва 2025 йил 14 октябрдаги қарздорликни сўндириш ҳақидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 333-моддасининг учинчи қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди. Кредит шартномасининг 4.3-банди “г” кичик бандига кўра, қарз олувчи томонидан кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредитни қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳолларда банк кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, кредит қарздорликни ундириш чорасини ҳақли эканлиги белгиланган. Аниқланган ҳолатларга кўра, 2025 йил 7 август ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредит қарздорлиги 64 999 995 сўм муддатли асосий қарз, 5 000 001 сўм муддати ўтган асосий қарз, 4 301 507 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, 1 887 483 сўм пеняни ташкил этган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан кредит асосий қарзи ва фоиз тўловлари мунтазам кечиктириб тўланиб, кредитни қайтариш жадвали асосида тўлов учдан ортиқ маротаба бузилган. Жавобгар томонидан 2025 йил 3 ноябрь куни ҳолатига кредит шартномаси бўйича муддати ўтган қарздорлик тўлиқ сўндирилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим қилинмади. Банк томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, 2025 йил 3 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредит қарздорлиги 59 999 994 сўм муддатли асосий қарз, 10 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 6 519 040 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, 3 009 591 сўм пеняни ташкил этган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажармаганлиги, фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги аниқланганлиги, бундай ҳолатда даъвогар кредит шартномаси бўйича қарздорликни ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалигини инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни, қарздордан даъвогар фойдасига 2025 йил 7 август ҳолатидаги 64 999 995 сўм муддатли асосий қарз, 5 000 001 сўм муддати ўтган асосий қарз, 4 301 507 сўм муддати ўтган кредитнинг фоиз қарзини ундиришни лозим топади. Бундан ташқари палата даъвогар фойдасига жавобгардан 1 887 483 сўм пеня ундиришсўралган. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Кредит шартномасининг 5.1-банди “б” кичик бандига кўра, қарз олувчи кредит бўйича ҳисобланган фоизни тўловлар жадвали бўйича тўлаш муддатларини бузганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,3 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгардан даъвогар фойдасига 1 887 483 сўм пеняундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди. Бироқ суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни ва пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволини оғирлаштиришини инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 1 887 483 сўм пенясуммасини камайтириб, пеняни 1 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлганлиги сабабли, суд харажатларини жавобгар зиммасга юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво миқдори 76 188 986 сўмнинг 2 фоизи миқдорида, яъни 1 523 779,72 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ R R-S RU K R S RVIS” хусусий корхонаси ҳисобидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига кредит бўйича 64 999 995 сўм муддатли асосий қарз, 5 000 001 сўм муддати ўтган асосий қарз, 4 301 507 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, 1 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ R R-S RU K R S RVIS” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджети фойдасига 1 523 779,72 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков