Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2504/9396 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c66bdc17-b06b-43a7-9276-f0c140451093 Claim ID PDF Hash 1d9fd2835b79a328... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 535-моддаси аролик кодекси 535 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Мазкур Кодексининг 118-моддаси Мазкур Кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш Судъя: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2025 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.Аллаберганова раислигида, М.Рузметованинг котиблигида, даъвогар вакили ***** (2025 йил *****-сонли ишончнома асосида) иштирокида даъвогар *****нинг жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан ***** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ***** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «*****» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ***** сўм асосий қарз, ***** сўм пеня, жами ***** сўм ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили иштирок этмади ва даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогарнинг вакили даъво талабларини қўллаб қувватлаб, жавобгарга ижара объекти белгиланган тартибда топширилганлигини, бироқ жавобгар томонидан ижара тўловлари тўланмаганлигини маълум қилиб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогарнинг вакилини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари мулк ижараси шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ***** (Сотувчи) ва «*****» масъулияти чекланган жамияти (Сотиб олувчи) ўртасида 2024 йил *****-сонли ва 2024 йил *****-сонли олди-сотди шартномалари тузилган. Шартномаларнинг 1.1-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-33-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги “Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига ҳамда “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг 2024 йил *****Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги *****-сон баённомасига асосан, сотувчи *****лотда жойлашган *****га. Бўлган ер майдони ва 2024 йил ***** “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги *****-сонли баённомасига асосан сотувчи *****, *****-лотда жойлашган (кўп қаватли уй жой қуриш учун) умумий майдони м га. бўлган ер участкасини ижара ҳуқуқи асосида бериш ва аукцион ғолиби эса ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар бажарилиб, жавобгарга ер участкаси топширилган. Тарафлар ўртасидаги *****-сонли шартноманинг 3-бўлимида ер участкасини сотиб олиш баҳоси *****сўмни ташкил этиши, ўн икки ой давомида ҳар ойда *****сўмдан тўлаб бориш мажбурияти белгиланган. Тарафлар ўртасидаги 23-сонли шартноманинг 3-бўлимида ер участкасини сотиб олиш баҳоси *****сўмни ташкил этиши, ўн икки ой давомида ҳар ойда ***** сўмдан тўлаб бориш мажбурияти белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан 2024 йил *****апрелдан 2025 йил *****апрелгача жами ***** сўм тўловлар амалга оширилмаган ва натижада жавобгарнинг даъвогар олдида ***** сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган. Мазкур қарздорликларни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун шартноманинг 6.3-бандига асосан ***** сўм пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Шартноманинг 6.3-бандида, мазкур шартноманинг 3.2-бандига мувофиқ харидор сотиб олиш тўловларини ўз вақтида тўламаган тақдирда харидор ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган тўловларнинг 0,4 фоизи миқдорида, лекин “Ер участкаси” учун тўланиши лозим бўлган қийматнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда сотувчига пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланган пеня ундириш талабларини кўриб чиқиб, даъвогар ўз вақтида ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан *****сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур Кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ***** сўм асосий қарз, *****сўм пеня ва *****сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. «*****» масъулияти чекланган жамиятидан Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига ***** сўм асосий қарз, *****сўм пеня ва *****сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. «*****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья *****