Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/4448 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Мостстрой
Source ID 170ee15d-47d7-429f-b657-b7c031f2178b Claim ID PDF Hash 88ec09105f47234c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
арздорликнинг вужудга келишига жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганл… арздорликнинг вужудга келишига жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ва пеня ФК 259 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/4448-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 03 ноябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев, Ховос туман прокурорининг «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Мостстрой» масъулияти чекланган жамиятидан 6 416 836 сўм асосий қарз ва 101 466 сўм пеня ундириш тўғрсидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни ўз биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: Ховос туман прокурори «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Мостстрой» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади) дан 6 416 836 сўм асосий қарз ва 101 466 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Иш ҳужжатларига илова қилинган почта алоқа бўлимининг хабарномасига кўра даъво ариза нусхаси жавобгарга юборилган, даъво аризасининг судга юборилиши тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган. Шунингдек даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (1-илова) 88-бандига асосан электр энергияси учун тўлов истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш, маиший истеъмолчилар бундан мустасно, 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади, 96-бандига асосан истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини имзолаш рад этилган тақдирда, қарзни ундириш тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб чиққан ҳолда, истеъмолчининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш йўли билан амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 04 январда №080039-сонли электр энергияси етказиб бериш шартномаси имзоланган. Даъвогарнинг қарздорликни ундириш юзасидан огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган, натижада прокурор даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгардан 01.09.2025 йил ҳолатига вужудга келган қарзни ундиришни сўраган. Даъво ариза важлари электрон ҳисоб фактура, ўзаро таққослаш далолатномаси, тармоқдан узиш каби ҳужжатлар билан 01.09.2025 йил ҳолатига 6 416 836 сўм қарздорлик иш ҳужжатлари билан тасдиқланган. Шунингдек даъво талабида жавобгардан 101 466 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 3.12(3.10)-бандида истеъмол қилинган энергия миқдори тўлов муддати ўтган хар бир кун учун, тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида лекин муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилади деб кўрсатилган. ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Лекин суд, қарздорликнинг вужудга келишига жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ва пеня ФК 259-моддаси асосида шартнома мажбурияти таъминоти сифатида белгилаб олинганлигини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини хам тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Баён этилганларга ассоан суд, жавобгардан 6 416 836 сўм асосий қарз, 101 466 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4, 203-5,118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Ховос туман прокурорининг «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Мостстрой» масъулияти чекланган жамиятидан 6 416 836 сўм асосий қарз ва 101 466 сўм пеня ундириш тўғрсидаги даъво ариза талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Мостстрой» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 6 416 836 сўм асосий қарз, 101 466 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган тақдирда, тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилсин. Жавобгар «Мостстрой» масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Йўлдошев