← Назад
Решение #2853924 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 298 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 298 | — | code_article | |
| ФКнинг | 298 | — | law | |
| ФКнинг | 322 | — | law | |
| ФК | 384 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/8799-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 3 ноябрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, даъвогар вакили
Ш.Бухаров (ишончнома асосида), жавобгар АТ “Ххх” вакили Н.Рахматиллоев
(ишочнома асосида) ҳамда қўшимча жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган
жамияти раҳбари А.Рахмонов (шахсий маълумотнома асосида)лар
иштирокида, даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятининг,
жавобгарлар АТ “Ххх” ва “Ххх” масъулияти чекланган жамияти билан
тузилган 2020 йил 23 июлдаги кафиллик шартномасини бекор қилиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни Қарши туманлараро иқтисодий суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинчалик матнда Палата деб юритилади) даъвогар “Ххх”
масъулияти чекланган жамияти (кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар АТ “Ххх”
(кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “Ххх”
масъулияти чекланган жамияти (кейинчалик матнда қўшимча жавобгар деб
юритилади) билан тузилган 2020 йил 23 июлдаги кафиллик шартномасини
бекор қилишни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили 2020 йил
23 июнда 170-сонли кредит линияси очмасдан кредит бериш шартномасига
асосан замонавий “Гидропроника” усулида иссиқхона ускуналарини сотиб
олиш учун қўшимча жавобгарга жами 5.000.000 АҚШ доллари миқдорида
кредит ажратиш келишилганлигини, 2020 йил 23 июлда уч томонлама
тузилган кафиллик шартномасига асосан даъвогарнинг 4.800.000.000 сўм
миқдорида кафиллиги қабул қилинганлигини, кафиллик шартномасини амал
қилиш муддати 2024 йил июль ойида якунига етган бўлса-да, тарафлар
ўртасида 2022 йил 30 апрелда тузилган 2-сонли кредит шартномасига кўра
асосий кредит шартномасининг 2.2-бандига ўзгартириш киритилиб, кредит
“А” 60 ойгача, яъни 2025 йил 19 июлгача, шундан асосий қарз тўлови бўйича
имтиёзли давр 30 ойгача, 2022 йил 23 декабрда тузилган 3-сонли кредит
шартномасига кўра асосий кредит шартномасининг 2.2-бандига ўзгартириш
киритилиб, кредит “А” 120 ойгача, яъни 2030 йил 19 июлгача, шундан асосий
қарз тўлови бўйича имтиёзли давр 36 ойгача узайтирилган бўлиб, мазкур
ўзгартиришлар ҳақида кафилнинг розилиги олинмаганлиги ҳолати Фуқаролик
кодексининг 298-моддасига асосан кафиллик бекор бўлиши назарда
тутилганлигини, кафилга нисбатан Банкнинг даъво талаби Қашқадарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатини апелляция қарори билан
қаноатлантирилган биринчи инстанция ҳал қилув қарори бекор қилиниб,
апелляция қарори тафтиш инстанциясида ҳам ўзгаришсиз қолдирилганлигини
қайд этиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
1
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар банк вакили
даъвогарнинг важлари асоссиз эканлигини, кафиллик шартномаси муддати
томонлар келишувига асосан узайтирилганлигини, кафиллик шартномасининг
7.2-бандида шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш олдиндан ўз
розилигини бериши назарда тутилганлигини, Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатини апелляция ва тафтиш инстанцияси
қарорига нисбатан шикоят берилганлигини инобатга олиб, даъво талабини
рад этишни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган қўшимча жавобгар “Ххх”
масъулияти чекланган жамияти раҳбари кредит шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида 2020 йил 23 июнда
тузилган ипотека шартномасига асосан ўзига тегишли бўлган Қарши тумани,
“Хонабод” ҚФЙ, Хонабод қишлоғи ҳудудида жойлашган ер майдони
160.000,0 кв.м, умумий майдони 106.983,8 кв.м, фойдаланиш майдони 1.124.20
кв.м бўлган “Иссиқхона (Гидропроник)” биноси ер участкасидан фойдаланиш
ҳуқуқи билан гаровга қўйилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан қарздорлик
тўлиқ ундирилган бўлса-да, кафилга нисбатан айнан шу суммага даъво
қилинганлигини, бугунги кунда ҳам “Иссиқхона” биносида ўзи фойдаланиб
келаётганлигини, қўшимча шартномалардан кафил хабардор эмаслигини,
банк томонидан бино-иншоот қиймати кам баҳоланиб, тадбиркорлик
субъектининг ҳуқуқлари поймол этилганлигини баён этиб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган шахсларнинг низо бўйича тушунтиришларини
эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, АТ “Ххх” ва “Ххх” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2020 йил 23 июнда тузилган
170-сонли кредит
линияси очмасдан кредит бериш шартномасига асосан замонавий
“Гидропроника” усулида иссиқхона ускуналари ва кимёвий ўғитлар хариди
учун асосий қарзни тўлаш юзасидан кредит “А” бўйича 12 ой имтиёзли давр
билан 48 ой муддатга, кредит “Б” бўйича 6 ой имтиёзли давр билан 18 ой
муддатга йиллик ўзгарувчан фоиз ставкаси 3 ойли “LIBOR” + 7,7235 фоиз
устама ҳақ тўлаш шарти билан кредит “А” бўйича 4.949.906,94 АҚШ доллари,
кредит “Б” бўйича 50.093,06 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти
сифатида 2020 йил 23 июнда тузилган ипотека шартномасига асосан қарз
олувчига тегишли бўлган Қарши тумани, “Хонабод” ҚФЙ, Хонабод қишлоғи
ҳудудида жойлашган ер майдони 160.000,0 кв.м, умумий майдони 106.983,8
кв.м, фойдаланиш майдони 1.124.20 кв.м бўлган “Иссиқхона (Гидропроник)”
биноси ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Бундан ташқари, кредит шартномаси бўйича тарафлар ўртасида 2020
йил 23 июлда уч томонлама тузилган кафиллик шартномасига асосан
даъвогарнинг 4.800.000.000 сўм миқдорида кафиллиги қабул қилинган.
Мазкур кафиллик шартномасининг 2.1-бандида кредитни қайтариш
муддати 2024 йил июль ойига қадар деб белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 30 апрелда тузилган 2-сонли кредит
шартномасига кўра асосий кредит шартномасининг 2.2-бандига ўзгартириш
2
киритилиб, кредит “А” 60 ойгача, яъни 2025 йил 19 июлгача, шундан асосий
қарз тўлови бўйича имтиёзли давр 30 ойгача ўзгартирилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2022 йил 23 декабрда тузилган 3-сонли
кредит шартномасига кўра асосий кредит шартномасининг 2.2-бандига
ўзгартириш киритилиб, кредит “А” 120 ойгача, яъни 2030 йил 19 июлгача,
шундан асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли давр 36 ойгача узайтирилган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 22 июнда 4-сонли кредит шартномаси
тузилиб, асосий кредит шартномасининг 2.6-бандига ўзгартириш киритилган.
Даъвогар манфаатида Палата судга даъво аризаси билан мурожаат этиб,
кредит шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги келишув
шартномалари юзасидан даъвогарнинг розилиги олинмаганлиги сабабли
амалдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 298-моддасига
мувофиқ кафиллик билан таъминланган муддат мажбурия бекор бўлгач,
кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа
ноқулай оқибатларга олиб келган тарзда ўзгартирилганлиги сабабли ҳамда
ушбу модданинг 3-қисмига асосан кўрсатилган кафиллик муддати ўтганидан
кейин кафиллик бекор бўлишини асос қилиб, тарафлар ўртасида тузилган
кафиллик шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суд даъво талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан
муҳокама қилиб, уни асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик
матнда ФК деб юритилади) 298-моддасига кўра, кафиллик билан
таъминланган мажбурият бекор бўлгач, шунингдек ушбу мажбурият
кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа
ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик
бекор бўлади.
Кафиллик билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга
ўтказилганида, агар кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида
кредиторга розилик берган бўлмаса, шунингдек кафил таъминлаган
мажбуриятни бажариш муддати келганида кредитор қарздор ёки кафил
таклиф қилган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортса, кафиллик бекор
бўлади.
Шартномада кўрсатилган кафиллик муддати ўтганидан кейин кафиллик
бекор бўлади. Агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, кредитор кафиллик
билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати келган кундан бошлаб
бир йил давомида кафилга даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор
бўлади. Агар асосий мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва
белгиланиши мумкин бўлмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан
белгиланган бўлса, кредитор кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб
бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик
бекор бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарори 34, 35бандларида шундай тушунтириш берилган:
Судларнинг эътибори қаратилсинки, кафил учун жавобгарликнинг
ошишига ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда асосий
3
мажбурият кафилнинг розилигисиз ўзгартирилган бўлса, асосий мажбуриятга
ўзгартириш киритилган пайтдан кафиллик бекор бўлади. Асосий
мажбуриятнинг ўзгариши унинг учун жавобгарликнинг ошишига ёки бошқа
ноқулай оқибатларга олиб келганлигини исботлаш мажбурияти кафилга
юклатилади.
Кафилликнинг бекор бўлиш асослари қуйидагилар ҳисобланади:
- кафиллик билан таъминланган асосий мажбуриятнинг бекор бўлиши;
- кафиллик билан таъминланган асосий мажбурият кафилнинг
розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай
оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилиши;
- башарти, кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга
розилик бермаган бўлса, кафиллик билан таъминланган асосий мажбурият
бўйича қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши;
- кредиторнинг қарздор ёки кафил таклиф этган тегишли ижрони қабул
қилишдан бош тортиши;
- кафиллик берилган (ёки қонун билан белгиланган) муддатнинг ўтиши,
агар кредитор шу муддат ичида кафилга даъво қўзғатмаган бўлса (ФКнинг
298-моддаси).
Асосий мажбурият бўйича қарзнинг ўтказилиши муносабати билан
кафил, агар унинг ўзи бунга рози бўлмаса, янги қарздор учун жавоб бермайди
(ФКнинг 322-моддаси).
Агар асосий мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва
белгиланиши мумкин бўлмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан
белгиланган бўлса, кредитор кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб
бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик
бекор бўлади (ФКнинг 298-моддаси).
Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининнг 2.1-бандида
кредитни қайтариш муддати 2024 йил июль ойига қадар эканлиги, 7.2-бандида
эса ушбу шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тарафларнинг
розилиги билан қўшимча келишув битими тузиш орқали амалга оширилиши,
ушбу билан “Кафил” кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритишга олдиндан ўз розилигини беради ва қарздорнинг
кредит шартномасига киритилган мазкур ўзгариш ва қўшимчалар юзасидан
вужудга келган мажбуриятлар бўйича солидар жавоб бериш мажбуриятини
олган.
Аммо, суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, жавобгарлар
ўртасида 2022 йил 30 апрелда тузилган 2-сонли кредит шартномасига кўра
асосий кредит шартномасининг 2.2-бандига ўзгартириш киритилиб, кредит
“А” 60 ойгача, яъни 2025 йил 19 июлгача, шундан асосий қарз тўлови бўйича
имтиёзли давр 30 ойгача ўзгартирилган келишувга ва 2022 йил 23 декабрда
тузилган 3-сонли кредит шартномасига кўра асосий кредит шартномасининг
2.2-бандига ўзгартириш киритилиб, кредит “А” 120 ойгача, яъни 2030 йил 19
июлгача, шундан асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли давр 36 ойгача
узайтирилган ҳамда 2023 йил 22 июнда 4-сонли кредит шартномаси тузилиб,
асосий кредит шартномасининг 2.6-бандига ўзгартириш киритилган
келишувгарга нисбатан “Кафил” бўлган даъвогарнинг олдиндан розилиги
олинмаган.
4
ФКнинг 384-моддасига кўра шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади.
Шу боисдан суд даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, судга маълум бўлишича, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Ххх” манфаатида
жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Банк”
фойдасига гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан 4.779.220,50 АҚШ
доллари асосий кредит қарз, 134.686,44 АҚШ доллари муддати ўтган асосий
кредит қарз, 602.734,785 АҚШ доллари муддатли ва муддати ўтган кредит
фоиз қарздорлиги, 434,32 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириш ҳақидаги
даъво талаблари Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 16
февралдаги
4-1801-2303/6827-сонли ҳал қилув қарори билан қисман
қаноатлантирилган.
ФКнинг 293-моддасига асосан қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб беради.
Бироқ, умумий қарздорликни ундириш ҳақидаги ушбу даъво талабида
“Кафил” “Ххх” масъулияти чекланган жамиятидан солидар ундириш талаби
сўралмаган.
Шундан сўнг Палата Банк манфаатида даъвогарга нисбатан кафиллик
шартномаси ҳисобидан 4.800.000.000 сўм миқдорида пул маблағини ундириб
бериш ҳақида Қарши туманлараро иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат қилган бўлиб, мазкур судининг 2025 йил 27 майдаги 4-18012510/5733-сонли ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб,
жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар АТ “Ххх”
фойдасига 4.800.000.000 сўм ундирилган.
Мазкур биринчи инстанция қарори Қашқадарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 25
июлдаги қарори билан бекор қилиниб, иш бўйича янги қарор қабул қилиниб,
кафилдан ундириш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантириш рад этилган.
Юқоридаги апелляция инстанциясининг қарори 2025 йил 10
сентябрдаги тафтиш инстанциясини қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган.
Бинобарин, мазкур суд қарорларида ҳам тарафлар ўртасида тузилган
кафиллик шартномасида муддат белгиланмаганлиги, кредитор кафиллик
билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати келган кундан бошлаб
бир йил давомида кафилга даъво қўзғатмаганлиги ҳолатлари ҳамда тарафлар
ўртасида тузилган ипотека шартномасига кафилнинг розилигисиз кредит
маблағини қайтариш муддатларига ва асосий мажбуриятга ўзгартиришлар
киритилганлиги оқибатида кафил учун жавобгарликнинг ошишини келтириб
чиқарганлиги билан баҳолаб, қарздорлик “Кафил” (даъвогар)дан ундириш
талаби қаноатлантириш рад этилган.
ИПКнинг 72-моддасида эса қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Ушбу Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
5
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши кўрсатилган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантириб,
тарафлар ўртасида 2020 йил 23 июлда тузилган кафиллик шартномасини бекор
қилишни ҳамда жавобгар АТ “Ххх” ҳисобидан даъвогар фойдасига 41.200 сўм
почта харажати ҳамда республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68,
72, 118, 166, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар АТ “Ххх”
ҳамда қўшимча жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020
йил 23 июлда тузилган кафиллик шартномаси бекор қилинсин.
Жавобгар АТ “Ххх” ҳисобидан даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция
шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Латипов
6