Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2504/10220 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7991debd-be2c-4429-9c0a-1d1b836e748a Claim ID PDF Hash 2d144b56457b260b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 131-моддаси ИПК 131 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
***********-сонли иқтисодий иш Судья:******* УРГАНЧ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Урганч шаҳри 2025 йил 09 октябрь Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******* раислигида, судья ѐрдамчиси ****** котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар ******* *******масъулияти чекланган жамиятининг манафатида жавобгар *******масъулияти чекланган жамиятидан *******сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили ******* (Ишончнома асосида) ва ****** (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ******* (бундан буѐн матнда ***** деб юритилади) ******* (бундан кейинги матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *******масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнда – жавобгар деб юритилади)дан *******сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили судга ******* кунги низо юзасидан тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, суддан даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иш ҳолатлари юзасидан тушунтириш бериб, низо юзасидан даъвогар билан медиатив келишув тузилганлигини таъкидлаб, суддан даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг биринчи қисми 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради. ИПК 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ѐки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ѐки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараѐнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Тарафлар томонидан профессионал медиатор ********* (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган медиаторларни тайѐрлаш Дастури ******-сонли сертификатига асосан)нинг кўмагида *******медиатив келишув тузилган. Медиатив келишувда жавобгар даъвогарга қарздорликни уч ойда тўлиқ бартараф қилиш белгиланган. Шунга асосан, суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 18-моддаси биринчи қисми 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши белгиланган. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божини ундирмасликни, даъвогар томонидан тўланган ****** сўм почта харажатини жавобгар томонидан даъвогарга тўлаб берилишини лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 131 ва 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: *******нинг *******манфаатини кўзлаб *******масъулияти чекланган жамиятидан *******сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Жавобгар *******масъулияти чекланган жамиятидан *******фойдасига ****** сўм почта харажати ундирилсин. Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья *******