Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/12832 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a957c5d2-6180-4fa1-8b21-023db268ffaa Claim ID PDF Hash 08ca131392f419a9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
тисодий процессуал кодексининг 170- моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 386-моддаси нинг 386 law
ФКнинг 419-моддаси ФКнинг 419 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 11- моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 330-моддаси ФКнинг 330 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118- моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12832-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Жиззах шаҳри Ҳал қилув қарори 2025 йил 3 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар *************нинг «*************» оилавий корхонасининг манфаатини кўзлаб, жавобгар «*************» МЧЖдан 221 436 000 сўм асосий қарзни ва 110 718 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогарнинг вакили fffffffffffffff (рахбар) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, -АНИҚЛАДИ: «*************» оилавий корхонаси (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) «*************» МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 8 августда махсулот етказиб бериш тўғрисида 20сонли шартнома тузилган. Даъвогар-(Бажарувчи) ҳисобварақ-фактуралар орқали жами 541 436 000 сўмлик маҳсулотлари етказиб берилганлиги, жавобгар ушбу маҳсулотлар қийматини тўлиқ тўламаганлиги натижасида 221 436 000 сўм миқдорида қарздорлик вужудга келган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида тарафларнинг жавобгарлиги “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни асосида тартибга солинганлиги белгилаганлиги баён этилиб, хар бир кечиктирилган кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня ҳисобланиб тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун 285 кунга жами 110 718 000 сўмни ташкил этганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 221 436 000 сўм асосий қарзни ва 110 718 000 сўм пеняни ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси 3-қисмига кўра ҳар ким бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан шу кунга қадар олинган маҳсулотлар учун тўлов тўлаб берилмаганлигини таъкидлаб, жавобгардан 221 436 000 сўм асосий қарзни ва кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган пеняни тўлиқ ундириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170- моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. 2 Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича берган кўргазмаларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Даъвогар» (Бажарувчи) ва «Жавобгар» (Буюртмачи) ўртасида 2024 йил 8 августда 20-сонли маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 386-моддаси биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Бажарувчи етказиб берувчи» «Буюртмачи»га “Электр токи кабели” маҳсулотлари (бундан буён матнда маҳсулот деб номланади) “Бажарувчи” унинг буюртмалари асосида етказиб бериш, «Буюртмачи» эса маҳсулотларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини ушбу шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бериш мажбуриятини олган. Бажарувчи томонидан Буюртмачига ушбу шартномалар бўйича ҳисобварақфактура орқали жами 541 436 сўмлик “Битум” маҳсулоти топширилган ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олинган. Олинган махсулотлар ҳақи қисман 320 000 000 сўм қисми тўлаб берилиб, қолган 221 436 000 сўмлик қисми тўланмаган. ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Жавобгар олинган маҳсулот учун тўлиқ тўлов амалга оширмаганлиги сабабли, олинган маҳсулот учун 221 436 000 сўм қарздор бўлиб қолган. 3 Жавобгар шартномада белгиланган муддатларда қарзни тўламаганлиги учун даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан тўланмаган асосий қарз ва пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисига қадар жавобгар мазкур қарзларни инкор этувчи ёхуд уларнинг тўланганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади. Шу сабабли, суд даъво аризасининг 221 436 000 сўм асосий қарзни ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди. ФКнинг 11- моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди. Шартноманинг 5.2бандида тарафлар шартнома бўйича олинган мажбуриятларини бажаришмаганда жавобгарлик Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни асосида тартибга солиниши белгилаб қўйилган. Шунга мувофиқ, даъвогар Қонун талабига асосланиб, жавобгардан жами 110 718 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлигини, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ундириш сўралган пенянинг миқдори мажбуриятнинг бузилишининг оқибатларига номутаносиблигини, кредиторнинг ҳам айбли мавжудлигини инобатга олиб, пенянинг адолатли миқдорини белгилаб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеня миқдорини 39 858 480 сўмга қадар камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 39 858 480 сўм пеня ундиришни лозим деб ҳисоблайди. 4 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118- моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 221 436 000 сўм асосий қарзни, 39 858 480 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОРҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*************» МЧЖдан даъвогар «*************» оилавий корхонаси фойдасига 221 436 000 сўм асосий қарз, 39 858 480 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «*************» МЧЖдан Республика бюджетига 6 643 080 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов