← Назад
Решение #2853969 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПКнинг | 211 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуннинг | 161 | — | law | |
| онуннинг | 163 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 133 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| амда ИПК | 110 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/6478-сонли иқтисодий иш
ЗОМИН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида)
Зомин тумани
2025 йил 3 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Н.К.Абдазов
котиблигида,
аризачи
“
D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг қарздор “C ROG’ON DOVON” фермер хўжалигини
умумий тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, муваққат бошқарувчиси
Б.Юлдашев, қарздор вакили – Қ.Тўлабоев (раҳбар) иштирокида, аризачи вакили
иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
аниқлади:
“
D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг
тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади) судга
ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “C ROG’ON DOVON” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда “Қарздор” деб юритилади)га нисбатан тўловга
қобилиятсизликнинг умумий тартиб-таомили бўйича тўловга қобилиятсиз деб
топиб, тугатиш ишлари очишни сўраган.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 26 сентябрдаги
4-1301-2402/10335-сонли ҳал қилув қарорига асосан Жиззах шаҳридаги
“
D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамияти тўловга
қобилиятсиз деб эътироф этилиб, тугатишга доир иш юритиш очилганлигини
ва тугатиш бошқарувчиси этиб Ҳ.Қувандиқов тайинланганлиги аниқланди.
Мазкур иқтисодий иш Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан иш
юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан кузатув жорий этилиб, ишни
кўриб чиқиш 2025 йил 23 октябрга суд муҳокамасига тайинланган ва суднинг
2025 йил 12 сентябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан муваққат
бошқарувчи этиб 3-тоифали суд бошқарувчи Б.Юлдашев тайинланган.
Бугунги суд мажлисида қарздорнинг муваққат бошқарувчиси иштирок
этиб, ўз сўзида қарздорнинг “
D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти
чекланган жамиятидан қарздорлиги 849 600 сўм ҳамда Жиззах вилоят солиқ
бошқармасидан 18 958 457 сўмдан иборат эканлигини, мазкур қарздорлик
суммасидан 849 600 сўм миқдоридаги тўловларни тўлаб берилганлигини ва
фақат Жиззах вилоят солиқ бошқармасидан 18 958 457 сўм миқдоридаги
қарздорлиги қолганлигини, ушбу қарздорлик суммаси бўйича кредитор
реестрга киритилган, кредитор Жиззах вилоят солиқ бошқармаси билан қарздор
ўртасида 2025 йил 3 ноябрда ўтказилган 2-сонли йиғилиш баёни асосида
келишув битими тузилганлигини, ушбу келишув битимида мавжуд қарздорлик
суммасини 2026 йил 1 мартга қадар тўлаб бериш келишилганлигини инобатга
олиб, қарздор билан тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Суд мажлисида қарздор фермер хўжалиги раҳбари иштирок этиб, ўз
сўзида аризачидан бўлган қарздорлик суммасини тўлиқ тўлаб берилганлигини
ва Жиззах вилоят солиқ бошқармасидан бўлган 18 958 457 сўм қарздорлик
суммасини 2026 йил 1 мартгача тўлиқ тўлаб бериши бўйича 2025 йил
3 ноябрда келишув битими тузилганлигини инобатга олиб, мазкур келишув
битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этмади, иш ҳужжатларида суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажримини олганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжудлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд ишни аризачи вакили иштирокисиз кўришни лозим
деб топади.
Суд, ишда иштирок этган муваққат бошқарувчи ва қарздор вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидагиларга асосан кредитор билан қарздор ўртасида тузилган келишув
битимини тасдиқлаб беришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, қарздор Зарбдор туман ҳокимлиги томонидан
2017 йил 31 мартда тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинган ва
Зарбдор туман солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган.
Қарздор раҳбари сифатида Тулабоев Қаҳрамон Хатамович ишлаб келган.
Солиқ органи томонидан “солиқ тўловчининг идентификацион рақами”
СТИР 304792230 берилган.
Қарздор акциядорлик тижорат “Агробанк” Зарбдор филиалидан ҳисоб
рақам очиб фаолият кўрсатиб келган.
Муваққат бошқарувчи томонидан қарздорга тегишли мол-мулкларига ва
дебитор-кредитор қарздорликларига аниқлик киритиш мақсадида рўйхатга
олувчи ҳамда таъминотчи ташкилотларга мурожаат қилинган ва қуйидагича
маълумотлар олинган: Жумладан:
Жиззах вилояти ИИБ ЙХҲБ 1-ТРЎ ва ИОБнинг 2025 йил
25 сентябрдаги 10/8-305-сонли жавоб хати билан қарздор ҳисобига
автотранспорт воситалари рўйхатга олинмаганлиги, Давлат кадастрлари
Палатаси Жиззах вилояти бошқармасининг 2025 йил 4 октябрдаги
01-7406-сонли жавоб хатида қарздорнинг номида кишлоқ хўжалиги экинларини
етиштириш учун мўлжалланган 13:06:000137576-сонли кадастр рақамли ер
майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг 2025 йил 17 октябрдаги 02/05-8758-сонли жавоб хатида
қарздор ҳисобига ижтимоий инфратузилма объектлари, устав фондида давлат
улуши мавжуд эмаслиги, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят
филиалининг 2025 йил 24 сентябрдаги 14-03-25/1151-сонли жавоб хатида
қарздор ҳисобида лизингга қишлоқ хўжалик техникалари олинмаганлиги,
дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслиги, Қимматли
қоғозларнинг марказий депозитарияси Давлат корхонасининг 2025 йил
23 сентябрдаги 02/12-1-5305-сонли жавоб хатида қарздорнинг қимматли
қоғозлари (акциялари) мавжуд эмаслиги, Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг
2025 йил 22 сентябрдаги 35-57568-сонли жавоб хатида қарздорнинг бюджет ва
бюджетдан ташқари тўловлардан 18 958 457 сўм қарздорлиги мавжудлиги,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Зарбдор туман бўлимининг
2025 йил 24 сентябрдаги 186-сонли жавоб хатида қарздорнинг қишлоқ
хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиши техникалари рўйхатга олинмаганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Жиззах вилоят бошқармасининг
2025 йил 26 сентябрдаги 15/05-25-03537-сонли маълумотига асосан
қарздорнинг дебитор ҳамда кредитор қарздорлиги мавжуд эмаслиги,
“ UDUDG Z
JIZZ ”
газ
таъминоти
филиалининг
2025
йил
18 сентябрдаги 31-03-19/5076-сонли жавоб хатида қарздорнинг дебиторлик ва
кредиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслиги, “ХЭТ” АЖ “Энергосавдо”
филиали Жиззах бўлинмасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 08/2183-сонли жавоб
хатида қарздорнинг дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслиги,
“Жиззах нефт базаси” масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил
18 сентябрдаги 24-04-560-сонли жавоб хатига асосан қарздорнинг 4 641 000 сўм
қарздорлиги борлиги, ушбу қарздорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим
қилинмаганлиги учун кредиторлар реестрига киритилмаганлиги, мажбурий
ижро бюроси Зарбдор туман бўлимининг 2025 йил 3 октябрдаги
10-358-25-сонли жавоб хатида қарздорнинг жами 1 та 4 329 000 сўм миқдорида
қарздорлик ундируви бўйича ижро ҳужжатлари мавжудлиги ҳамда
АТБ “Агробанк” Зарбдор филиалининг 2025 йил 2 октябрдаги 01/809-сонли
жавоб хатида қарздорнинг кредит қарздорлиги мавжуд эмаслиги маълум
қилинган.
Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 сентябрдаги
4-1303-2201/1396-сонли ҳал қилув қарори билан “C ROG’ON DOVON”
фермер хўжалиги ҳисобидан “
D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 768 000 сўм асосий қарз, 57 600 сўм пеня ва
24 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш учун мажбурий ижро
бюросининг Зарбдор туман бўлимига юборилган, мажбурий ижро бюронинг
2023 йил 9 январдаги 130623000173-сонли ижро иши қўзғатиш тўғрисидаги
қарори қабул қилинган, кейинчалик қарздорнинг мол-мулки бўлмаганлиги учун
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси биринчи қисми 3-бандига
асосан 2023 йил 13 июлда ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор
чиқарилган.
Ўзбекистон
Республикасининг
2022
йил
12
апрелдаги
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
ЎРҚ-763-сонли
Қонунининг
5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик
– агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
деб эътироф этилади.
ИПКнинг 211-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги
муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва
бошқа манфаатдор шахслар тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш
тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 7-моддасида, қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул
мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик
шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича
ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга бўлиши қайд
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сон қарорига илова билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш Қоидалари” (бундан буён матнда “Қоидалар” деб юритилади)нинг
3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур
Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни
амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Ушбу Қоидаларнинг 37-банди
биринчи хатбошисига кўра, таҳлил натижалари бўйича суд бошқарувчиси
томонидан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка
олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса ёхуд ушбу
аломатларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек таҳлил қилиш учун зарур
маълумотлар ва ҳужжатларнинг йўқлиги тўғрисидаги хулоса тузилади.
Ушбу Қоидаларнинг 38-бандига кўра, сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги
тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади.
Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб
келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин
10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим
этилиши лозимлиги қайд этилган.
Муваққат бошқарувчи Б.Юлдашев томонидан судга тақдим этилган
қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлили бўйича хулосаси ва унга илова қилинган
ҳужжатларга кўра, қарздор фермер хўжалигининг кредиторлари билан 2025 йил
17 октябрда 1-сонли умумий йиғилиш баённомаси тузилганлигини ва тақдим
қилинган хулосасига асосан қарздорнинг аризачидан 849 600 сўм ва
Жиззах вилоят солиқ бошқармасидан 18 958 457 сўм қарздорлиги борлигини,
ушбу қарздорлиги бўйича 2025 йил 3 ноябрда кредиторлар йиғилиш
ўтказилганлигини, мазкур кредиторлар йиғилишида аризачидан 849 600 сўм
миқдоридаги қарздорлик суммасини тўлиқ тўлаб берилганлигини ва қолган
Жиззах вилоят солиқ бошқармасидан 18 958 457 сўм қарздорлиги юзасидан
келишув битими тузилганлигини маълум қилган.
Шундан келиб чиқиб, кредитор сифатида кредиторлар реестрига кирган
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси вакили ва қарздор фермер хўжалиги раҳбари
томонидан 2025 йил 3 ноябрда келишув битими тузилганлиги, ушбу келишув
битимида солиқ бошқармаси олдидаги 18 958 457 сўм миқдоридаги қарздорлик
суммасини 2026 йил 1 мартгача тўлаб бериш мажбуриятини олганлиги
аниқланди.
ИПКнинг131-моддасида, келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай
иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан
тузилиши мумкин.
Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган
ҳисобланади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуннинг 161-моддасига кўра, қарздор ва кредиторлар суд
томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар
қандай босқичида келишув битимини тузишга ҳақли.
Келишув битими қарздор номидан тегишинча қарздор якка тартибдаги
тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи, тугатиш
бошқарувчиси ёхуд молиявий бошқарувчи томонидан тузилади.
Келишув битимида назарда тутилган ҳуқуқлар ва мажбуриятларни ўз
зиммасига оладиган учинчи шахсларнинг келишув битимида иштирок этишига
йўл қўйилади.
Келишув битими суд томонидан тасдиқланиши лозим бўлиб, бу ҳақда
ажрим чиқарилади, унда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни
тугатиш кўрсатилади. Агар келишув битими тугатишга доир иш юритиш
жараёнида тузилган бўлса, суд келишув битимини тасдиқлаш ҳақида ажрим
чиқаради, унда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги қарор бажарилмаслиги кўрсатилади.
Келишув битими қарздор, кредиторлар, шунингдек келишув битимида
иштирок этаётган учинчи шахслар учун суд томонидан тасдиқланган кундан
эътиборан кучга киради ва улар учун мажбурийдир. Кучга кирган келишув
битимини бажаришни бир томонлама рад этишга йўл қўйилмайди.
Учинчи шахслар келишув битими бўйича қарздор томонидан пул
мажбуриятлари қаноатлантирилиши ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича
мажбурияти бажарилиши кафиллигини ёки кафолатини беришга, худди
шунингдек унинг лозим даражада бажарилишини бошқача тарзда таъминлашга
ҳақли. Агар келишув битимининг шарти қарздорнинг мол-мулкини учинчи
шахс фойдасига ўтказишдан иборат бўлса, битим фақат мазкур мол-мулк
учинчи шахс томонидан кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилишини
таъминловчи гаровга берилиши шарти билан тузилиши мумкин. Шунингдек,
қонуннинг 163-моддасида, келишув битими ёзма шаклда тузилади деб
белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2025 йил 3 ноябрда кредитор
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси ва қарздор ўртасида тузилган келишув
битими шартларидан аниқланишича, қарздорнинг солиқ бошқармаси олдидаги
18 958 457 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасини 2026 йил 1 мартгача тўлаб
бериши келишилган.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 7-бандида, келишув битими
тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатиш
белгиланган.
ИПКнинг 133-моддасига асосан суд келишув битимини тасдиқлаш
тўғрисида ажрим чиқаради, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга
мувофиқ ажрим қабул қилади.
Шунингдек, аризачи томонидан ариза беришда олдиндан тўлаб чиқилган
41 200 сўм почта харажати ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ бўлган Республика
бюджетига ундириши лозим бўлган 1 236 000 сўм миқдоридаги давлат божи
суммаси тарафлар ўртасида тузилган келишув битимида назарда
тутилмаганлиги аниқланди.
Шундан келиб чиқиб суд, қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига
олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ҳамда Республика
бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосан суд, тарафлар томонидан тузилган
келишувнинг шартлари қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги ёки бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмаслигини инобатга олиб, уни тасдиқлашни ҳамда ИПКнинг 110-моддаси
биринчи
қисми
7-банди
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 161-моддаси бешинчи
қисмида, 166-моддаси биринчи қисмига кўра, ушбу иш юзасидан иш юритишни
тугатишни, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги масаласи
ҳал қилинмасдан қолдиришни ва аризачи фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган
41 200 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат
божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 161-166-моддалари ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
110, 118, 128, 131, 170, 195-196-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қи л а д и:
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси ҳамда “C ROG’ON DOVON” фермер
хўжалиги ўртасида 2025 йил 3 ноябрда тузилган келишув битими
тасдиқлансин.
Зомин туманлараро иқтисодий судининг 4-1303-2502/6478-сонли
иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Тарафлар ўртасида тузилган қуйидаги мазмундаги келишув битими
тасдиқлансин:
- қарздор “C ROG’ON DOVON” фермер хўжалиги 2025 йил 3 ноябрь
ҳолатига кредитор Жиззах вилоят солиқ бошқармасидан бўлган
18 958 457 сўм солиқ қарздорлигини 2026 йил 1 мартгача тўлиқ тўлаб бериш
мажбуриятини олади;
- қарздор кредитор олдидаги қарзларини узиш мажбуриятини муддатидан
олдин бажариш ҳуқуқига эга;
- кредитор қарздор томонидан “Келишув битими” шартлари
бажарилмаган тақдирда Жиззах вилоят солиқ бошқармаси томонидан
Зомин туманлараро иқтисодий судига тўловга қобилиятсизлик таомилини
қўллаш тўғрисида ариза киритиш ҳуқуқига эга.
Қарздор “C ROG’ON DOVON” фермер хўжалиги ҳисобидан
“
D D GRO BIO I SERVIS” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажати ҳамда Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин
ва бу ҳақда ижро варақалар берилсин.
Мазкур келишув битими иқтисодий суди томонидан тасдиқланган
пайтдан кучга киради.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов