← Назад
Решение #2853974 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 330 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12810-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шахри 2025 йил 3 ноябр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья
О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида,
даъвогар «*************» МЧЖнинг жавобгар «*************» МЧЖдан 1
296 432 006 сўм асосий қарзни ва 648 216 003 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни, даъвогарнинг вакили
(ишончнома
асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ
суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
- А Н И Қ Л А Д И : «*************» МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) «*************» МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2023 йил 21 февралда 21/02-сонли, 2023 йил 20 июлда
20/07- сонли, 2024 йил 12 январда 12/01-сонли, 2024 йил 5 февралда 05/02-сонли,
2024 йил 17 апрелда 17/04-сонли “махсулот етказиб бериш тўғрисида”
шартномалар тузилган. Ушбу шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга жами
13 015 096 006 сўмлик “хар хил турдаги полиэтилен махсулотлари” етказиб
берган. Етказиб берилган товарлар бўйича жавобгар қисман 11 718 664 000 сўм
тўловни амалга ошириб, 1 296 432 006 сўмлик қисми тўлаб берилмаган. Шу
сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарзни тўлаб
бериш тўғрисида юборилган талабнома қарздор томонидан эътиборсиз
қолдирилганлиги, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси” тўғрисидаги Қонунига ва
шартноманинг 6.2-бандига мувофиқ жавобгар олинган товарларни пулини 602
кунга кечиктириб, ўз вақтида тўламаганлиги учун қарз суммасини 50%
миқдорида 648 216 003 сўм ҳисобланиши лозимлиги баён қилиниб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 1 296 432 006 сўм асосий қарзни ва 648 216 003 сўм пеняни
ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили
даъво аризасидаги важларни таъкидлаб, жавобгар олинган махсулотлар ҳақини
қисман тўлаб, қарзи 446 432 006 сўмни ташкил этишши маълум қилиб, шу
суммага даъво аризасини қаноатлантиршни сўради. Суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига
келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд,
тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини
беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни
мумкин деб ҳисоблайди. 2 Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича важларини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги
ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, «Даъвогар» (Ишлаб чиқарувчи) ва «Жавобгар» (Буюртмачи) ўртасида
2023 йил 21 февралда 21/02-сонли, 2023 йил 20 июлда 20/07-сонли, 2024 йил 12
январда 12/01-сонли, 2024 йил 5 февралда 05/02-сонли, 2024 йил 17 апрелда
17/04-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномалари тузилган. Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг
437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи —
сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган
шартнома шартларига кўра, «Ишлаб чиқарувчи» «Буюртмачи»га “хар хил
турдаги полиэтилен қувурлар ва бутловчи қисмларни (бундан буён матнда махсулот деб номланади) “Буюртмачи”га унинг буюртмалари асосида етказиб
бериш, «Буюртмачи» эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини ушбу
шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1-бандида Буюртмачи мазкур шартнома имзоланган кундан
бошлаб товар ҳақини 100% олиндан тўлаши лозимлиги белгиланган. Ишлаб
чиқарувчи томонидан Буюртмачига ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 13
015 096 006 сўмлик хар хил турдаги полиэтилен махсулотлари топширилган ва
Буюртмачи томонидан ишончнома асосида қабул қилиб олинган. ФКнинг 449моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал
қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва
шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан
амалга оширилади. Аниқланишича, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган
махсулотлар учун қисман 11 718 664 000 сўм қисми тўлаб берилиб, қолган 1 296
432 006 сўм қисми тўлаб берилмаган. ФКнинг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради. ФКнинг 449-моддаси учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини 3 шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли. Бироқ, суд муҳокамасига қадар жавобгар асосий қарзни қисман тўлаб, суд
мажлиси кунига қадар унинг қарзи 446 432 006 сўмни ташкил этган. Мазкур
ҳолатда, суд, жавобгар қарзларини қисман тўлаб берганлигни инобатга олиб, 1
296 432 006 сўм асосий қарз ундириш талабининг тўланмаган 446 432 006 сўм
қисминини қаноатлантиришни лозим топди. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик
ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада
бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни
мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди. Тарафлар ўртасида
тузилган шартноманинг 6.2-бандида, Буюртмачи шартнмоада белгиланган
муддат ичида товарларни ҳақини тўламаса, ҳар бир кечиктирилган кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши қайд
этилган. Шунга кўра, даъвогар ушбу қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда
жавобгардан 648 216 003 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисобкитобини даъво аризасида кўрсатган. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши
лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган
тарафларнинг
мулкий
аҳволи,
шунингдек,
кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4- бандида, ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, карздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, ҳисобланган пеня миқдорининг мажбурият
бузилиши оқибатларига номутаносиб эканлигини инобатга олиб, пеня
миқдорининг адолатли миқдорини белгилаб, даъвогарнинг даъво талабидаги 648
216 003 сўм пеняни камайтириб, ушбу пенянинг 90 750 240 сўм қисмини
қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан 4 камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд иш
ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 446 432 006 сўм асосий қарз, 90 750 240 сўм пеня
ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини тўлиқ
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб топади. Даъвогарнинг кичик
тадбиркорлик субъекти сифатида белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида
тўлаб чиққан давлат божини билан чекланишни лозим топади. Юқоридагиларга
кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И : Даъвогарнинг
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*************» МЧЖдан
даъвогар «*************» МЧЖнинг фойдасига 446 432 006 сўм асосий қарз,
90 750 240 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 19 446 480 сўм давлат божи ва 41
200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир
ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар
бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши
мумкин.
Судья О.С.Асатов