Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1305-2501/1458 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e2d25aaa-7c0b-4540-b3d1-385bb01904bc Claim ID PDF Hash 96b1893ca3a154b0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 16-моддаси нинг 16 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1305-2501/1458-сонли иш судья Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 3 ноябрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, Фориш туман прокурори ёрдамчиси М.Ўрозалиев, даъвогар раҳбари Ш.Давиров, жавобгар раҳбари Ш.Казакбаев, вакили О.Кунаров (2025 йил 2 октябрдаги 01-сонли ишончнома асосида), Фориш туман ҳокимлиги вакили Ғ.Ўнаров (2025 йил 9 январдаги 01-5сонли ишончнома асосида), Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси вакили Б.Кунаров (2025 йил 31 октябрдаги 01/06- 8195сонли ишончнома асосида), Жиззах ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси вакили Ф.Суннатов (2025 йил 2 ноябрдаги 03-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “AAAAAAA” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар “Орион капитал” масъулияти чекланган жамияти ва “BBBBBBBBB” хусусий корхонасига нисбатан “BBBBBBBBB” хусусий корхонасини “AAAAAAA” хусусий корхонасига тегишли бўлган ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш, 5 йил давомида “AAAAAAA” хусусий корхонаси ер майдонларини пайҳон ҳисобкитобини чиқариб, “BBBBBBBBB” хусусий корхонасидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Фориш туман иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “AAAAAAA” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Орион капитал” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “МЧЖ” деб юритилади) ва “BBBBBBBBB” хусусий корхонаси(кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан “BBBBBBBBB” хусусий корхонасини “AAAAAAA” хусусий корхонасига тегишли бўлган ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш, 5 йил давомида “AAAAAAA” хусусий корхонаси ер майдонларини пайҳон ҳисобкитобини чиқариб, “BBBBBBBBB” хусусий корхонасидан ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрими билан ишга Фориш туман ҳокимлиги, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси ва Кадастр агентлигининг Фориш туман бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлсада, МЧЖ ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд ишни МЧЖ ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси иштирокисиз кўришни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар раҳбари даъводаги важларини қўллаб-қувватлаб, даъвогарга тегишли ер майдонлари жавобгарга берилган ер майдонлари билан астма-уст тушиб қолганлиги, туман ҳокимининг қарорига асосан даъвогарга берилган ер майдонларида жавобгар чорва молларини боқиб юрганлиги, 5 йилдан буён жавобгарга тегишли чорва моллар даъвогарнинг ерларини пайҳон қилганлиги, Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси ва жавобгар ўртасида тузилган ижара шартномаси асоссиз тузилганлиги, шу сабабли улар ўртасида тузилган ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида даъвога нисбатан эътироз билдириб, даъводаги ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Ветеринария қўмитасига ўтказилганлиги, даъвогарнинг ер майдонларига бўлган ҳуқуқи мавжуд эмаслиги, тарафлар ўртасида айни бир предмет ва айни бир асослар бўйича олдин ҳам иш кўрилганлиги, шу сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси вакили Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январлаги ПФ-15-сонли Фармонига асосан Фориш туманидаги 366,6 минг гектар яйлов ер майдонлари Жиззах яйлов хўжалигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ўтказилганлиги, ҳозирда ушбу ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари олиб борилаётганлиги, шу сабабли Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси ва даъвогар ўртасидаги ҳамда Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси ва жавобгар ўртасидаги ижара шартномалари вақтинчалик давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини маълум қилди. Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси вакили суд мажлисида даъвогарга туман ҳокимининг қарорлари асосида ажратиб берилган яйлов ер майдонлари контурлари Uzk d тизимига киритилган харита тасвиридаги жойлашган ерлар билан тўғри келмаслиги, Uzk d тизимида чизма нотўғри чизилганлиги, ушбу ҳолат бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ бўлган низоларни судгача ҳал этиш комиссиясида кўриб чиқилиб, давлат рўйхатидан ўтказилиши бекор қилиниши ҳамда қайта рўйхатдан ўтказилиши лозимлиги, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан ер майдонларини давлат рўйхатида ўтказиш ишлари олиб борилаётганлигини билдирди. Суд мажлисида Фориш туман ҳокимлиги вакили туман ҳокимининг қарорларига асосан даъвогарга ер майдонлари ажратилганлиги, жавобгарга тегишли ер майдонлари туман заҳирасига қайтарилганлигини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларни фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси(кейинги ўринларда матнда “ЕК” деб юритилади)нинг 16-моддасига кўра, ер умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланилиши лозим ва у давлат томонидан муҳофаза этилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарга дастлаб Фориш туман ҳокимининг 2017 йил 10 февралдаги 226-сонли қарорига асосан Фориш туманининг “Арнасой” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги заҳира ер майдонининг 445, 446, 448, 459, 460, 470, 471, 472, 473, 474, 469, 490, 477, 498а, 500, 502қ-контурларидан жами 632,6 гектар ер майдони чорвачиликни ривожлантириш учун яйлов ер майдонлари ажратилган. Фориш туман ҳокимининг 2018 йил 9 августдаги 1505-сонли қарорига асосан “Арнасой” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдонининг 503, 508, 424, 426, 427, 428, 442, 443, 438, 444, 440-контурларидан яна 500 гектра яйлов ер майдони ажратилган. Фориш туман ҳокимининг 2020 йил 8 июндаги 1113-сонли қарори билан “Истиқлол” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги заҳира ер майдонидан жавобгарга 956,4 гектар яйлов ер майдони ажратилган. Фориш туман ҳокимининг 2019 йил 25 ноябрдаги 4975-сонли қарори ва Халқ депутатлари Фориш туман кенгашининг 2019 йил 28 октябрдаги 49/235сонли қарорига асосан туман ҳокимлиги ва даъвогар ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатга ижара олиш шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган ҳамда даъвогарга тегишли 1 136,7 гектар ер майдони туман заҳирасига қайтарилган. Фориш туман ҳокимининг 2021 йил 26 февралдаги 480-сонли қарорига асосан жавобгарга ажратилган ер майдонлари туман заҳирасига қайтарилган. Фориш туман ҳокимининг 2019 йил 25 ноябрдаги 4975-сонли қароридан норози бўлиб даъвогар маъмурий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Жиззах туманлараро маъмурий судининг 2020 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори билан Фориш туман ҳокимининг 2019 йил 25 ноябрдаги 4975-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6059-сонли Фармони, Жиззах вилоят ҳокимининг 2020 йил 3 октябрдаги 285-сонли қарори билан Жиззах вилоятидан 621 088 гектар, Фориш туман ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги 1965-сонли ва 2020 йил 3 декабрдаги 2541-сонли қарорлари билан Фориш туманидан 341 000 гектар яйлов ер майдонлари Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш Қўмитасининг доимий эгалигига ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармонига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилган ҳамда унинг яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилган. Шунингдек, ушбу Фармон билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига берилган яйлов ерлари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ҳудудий яйлов хўжаликларига ўтказилган. Шу жумладан, Фориш туманидан 366,6 минг гектар яйлов ер майдонлари Жиззах яйлов хўжалигига ўтказилган. Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси ва даъвогар ўртасида 2025 йил 14 майда “Яйловларни ижарага бериш тўғрисида” Jiz- 03/9/71сонли ҳамда Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси ва жавобгар ўртасида 2025 йил 19 майда “Яйловларни ижарага бериш тўғрисида” Jiz-03/9/79-сонли шартномалар тузилган. ЕК 242-моддасининг олтинчи қисмига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномаси қонунчиликда назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармасининг 2025 йил 1 ноябрдаги 01/13-8250-сонли маълумотномасига кўра, тарафлар ўртасидаги ижара шартномалари давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Бундан ташқари, даъвода даъвогарга тегишли қайси контур ва неча гектар ер майдонидан жавобгарни чиқариш аниқ кўрсатилмаган. Шунингдек, даъвода 5 йил давомида жавобгар даъвогарнинг ер майдонларини пайҳон қилганлиги сабабли жавобгардан ундириш сўралган бўлсада, даъвонинг аниқ ҳисоб-китоби миқдори мавжуд эмас. Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Гарчи даъвогар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳамда Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси ўртасидаги 2025 йил 19 майдаги шартнома асоссиз тузилганлиги сабабли уни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган бўлсада, ИПК 157-моддасининг учинчи қисмига асосан, суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Шунингдек, жавобгар ҳам илтимоснома билан судга мурожаат қилиб, айни бир шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжудлиги ҳамда даъвогарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамияти ҳисоблансада, даъвода хусусий корхона кўрсатилганлиги сабабли даъвони рад этишни сўраган бўлсада, 4-13052201/472-сонли иқтисодий иш бўйича даъвогар жавобгарга нисбатан чорва молларини даъвогарга тегишли ер майдонларидан мажбурий тарзда чиқаришни сўраган. Ҳолбуки, ушбу иш бўйича даъвогар жавобгарни ер майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Бундан ташқари, даъвода даъвогарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли нотўғри кўрсатилганлиги, даъвони рад этиш учун асос ҳисобланмайди. Шу сабабли суд, даъвогар ҳамда жавобгарнинг илтимосномаларини рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан кичик тадбиркорик субъекти сифатида олдиндан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “AAAAAAA” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланга 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов