Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2501/7324 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья XUSANOV SAIDMUROD JURAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b7184432-d237-4442-9709-ae7f3cbf5247 Claim ID PDF Hash 35008ffaa623c6b4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 703-моддаси ФК 703 law
ФКнинг 708-моддаси ФКнинг 708 law
аролик Кодексининг 326-моддаси аролик Кодекси 326 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2501/7324-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 3 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, тарафлар иштирокисиз, даъвогар "****" масъулияти чекланган жамияти жавобгар "****" масъулияти чекланган жамиятидан 120 000 000 сўм асосий қарз, 60 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган почта ҳаражатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар «****» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Даъвогар” ёки “Буюртмачи” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «****» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” ёки “Бажарувчи” деб юритилади) ҳисобидан 120 000 000 сўм асосий қарз ва 60 000 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган тарафлар вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъво аризасида жавобгарнинг номи “«****» масъулияти чекланган жамияти” деб кўрсатилган бўлсада, “r gistr.st t.uz” расмий сайти орқали жавобгарнинг стири ****-рақами билан текшириб кўрилганда жавобгарнинг номи «****» масъулияти чекланган жамияти эканлиги аниқланган. Шу сабабли, жавобгарнинг номини «****» масъулияти чекланган жамияти деб қайд этишни лозим топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳамда судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга мувофиқ даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш материалларидан кўринишича, даъвогар «****» масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар «****» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 27 март кунида 1-сонли шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Бажарувчи” мазкур шартнома бўйича смета ҳужжатларига асосан электр узатиш тармоқларини, трансформатор пунктларини қуриш ишларини сифатли қилиб бажариш ҳамда шартномада белгиланган муддатларда топшириш мажбуриятларини ўз зиммасига олишни, “Буюртмачи” эса бажарилган ишлар учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олишган. Шартноманинг 2.1-бандида, шартноманинг умумий баҳоси жами 1 000 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан 27.03.2024 йилдаги №760401623-сонли ID-рақамли №232-сонли тўлов ҳужжатига асосан 27.03.2024 йилдаги 1-сонли шартномага асосан электромонтаж ишлари учун тўлов мақсади билан олдиндан пуд маблағини ўтказиб берилган. Мазкур ҳолатда суд, кўрсатилиши лозим бўлган хизматлар жавобгар томонидан кўрсатилмасдан, ўртада қарздорлик вужудга келган деб ҳисоблайди. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 7 январь куни 7-сонли талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан мазкур талабнома оқибатсиз қолдирилиб, мавжуд қарздорликни ихтиёрий тўлаш чоралари кўрилмаган. ФКнинг 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади, 705-моддаси биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. ФКнинг 708-моддасига кўра, пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар ва маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар ушбу бобнинг қоидаларига зид бўлмаса, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан қўлланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг 8-банди еттинчи қисмида, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмайди, деб тушунтириш берилган. Жавобгарнинг 120 000 000 сўм асосий қарздорлиги мавжудлиги иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар, тарафлар ўртасида 2024 йил 27 март кунида тузилган 1-сонли шартнома, 07.01.2025 йилдаги 7-сонли талабнома, 232-сонли 120 000 000 сўм жавобгарга ўтказиб берилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатига ҳамда бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топгани боис, суд жавобгардан 120 000 000 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 60 000 000 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида "Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби холатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб килинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт"- деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш окибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган карздорнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Суд юқоридагиларга кўра, неустойканинг адолатли миқдорини белгилаб, даъвогар фойдасига пеня ундириш ҳақидаги даъво талабини 3 йил учун банк қайта молиялаштириш ставкаси йилги 14 фоиздан кам бўлмаган миқдорда камайтириб, 16 800 000 сўм пеня ундиришни лозим топди. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан 120 000 000 сўм асосий қарздорликни даъвогар фойдасига ундиришни, даъво талабининг жавобгар ҳисобидан 60 000 000 сўм пеня ундириш талабини 16 800 000 сўмга камайтиришни, суд харажатларини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, шунингдек жавобгардан 3 600 000 сўм давлат божини Ўзбекистон Республикаси бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118,127,128,170,176-179,180,186,192-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,234,236,703,705,708-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «****» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар «****» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 120 000 000 сўм асосий қарз, 16 800 000 сўм пеня ҳамда олидан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «****» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 3 600 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ****