Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2504/8469 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Газберон Назокат чеварлари
Source ID e6159980-5f18-4316-ac5c-50a06ebf03cf Claim ID PDF Hash c7b93cad5bdd664f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 157-моддаси нинг 157 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
процессуал кодекси 157-моддаси процессуал кодекси 157 code_article
илмаслик ФКнинг 112-моддаси илмаслик ФК 112 law
Бунда ФКнинг 114-моддаси Бунда ФК 114 law
иймати ФКнинг 356-моддаси иймати ФК 356 law
аролик кодекси 114-моддаси аролик кодекси 114 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2504/8469-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ромитан тумани 2025 йил 03 ноябр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар - Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар - “Газберон Назокат чеварлари” масъулияти чекланган жамиятидан мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ ундириш ва мулкни қайтариб топшириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили О.Жумаев (ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади) Ромитан туман прокурори катта ёрдамчиси Қ.Кличев қатнашувида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Газберон Назокат чеварлари” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 33764879 сўм мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ ундиришни ва 2023 йил 05 майдаги “Объект”ни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан топширилган Ромитан тумани Юқори Газберон шаҳарчаси Газберон қишлоғи манзилида жойлашган 89,8 кв.метр майдонини даъвогар ва балансда сақловчига қайтариб топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2025 йил 04 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ромитан туман 2-сон умумий ўрта таълим мактаби жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар шартномада келишилган ижара тўловини тўламасдан келганлигини, шартнома шартига кўра ижара шартномаси ҳақиқатда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини, шу сабабли шартнома ҳақиқий эмаслигини, судга даъво талаблари миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, битимнинг ҳаиқиқий эмаслик оқибаттини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2025 йил 1 январдан 03 ноябрга қадар тўланмаган 48895368 сўмлик ижара ҳақини ундиришни, жавобгарга объектни балансда сақловчига топшириш мажбуриятини юклашни, жавобгар бугунги кунга қадар ижара ҳақини тўламаганлигини ва объектни топширмаганлигини, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво талаби миқдорини ўзгартириш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим топади. Ишни кўўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Прокурор даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида судга фикр берди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим ддеб топади. Суд муҳокамаси ва ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 05 майда давлат кўчмас мулкини ижарага бериш тўғрисида 500304/123-23-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга Ромитан туман 2сон умумий ўрта таълим мактаби балансидаги Ромитан тумани И.Сино МФЙ манзилида жойлашган ошхона биносининг 89,8 кв.метрдан иборат майдони 36 ой ёки уч йил муддатга ижарага берилган. Бироқ, жавобгар ижара объектидан фойдаланган даври учун ижара тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли даъвогар 2025 йил 1 январдан 01 августга қадар 33764879 сўм мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ (тўлов) ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 574-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандига кўра, бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган шартнома қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармасида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кучга киради. Бироқ, тарафлар ўртасида 2023 йил 05 майда давлат кўчмас мулкини ижарага бериш тўғрисида 500304/123-23-сонли ижара шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда кадастр органида давлат рўйхатидан ўтказилмаган, бу ҳолат иш ҳужжатларидаги Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармасининг хати билан тасдиқланади. ФК 112-моддасининг биринчи қисмига кўра, битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича 2 олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Демак, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ижара шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади. Даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, ижара ҳҳақи қайта ҳҳисобланганлиги ва жавобгардан 2025 йил 01 январдан 03 ноябр кунига қадар давлат мулкидан фойдаланганлик учун ҳақ миқдори 48895368 сўмни ташкил қилишини, шу сабабли, ижара ҳақини ундириш талабини шу суммага кўпайтиришни маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 157-моддаси биринчи қисмига кўра, Даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Суд, даъвоогарнинг даъво талаби миқдорини кўпайтириш аризасини муҳокама қилиб, уни иш юритувга қабул қилиш лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли Қарорининг 4-банди тўртинчи хатбошисига кўра, кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бунда ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилади. Мазкур Пленум қарорининг 10-бандига кўра, ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганда, ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатлар қўлланилади ва тарафларнинг ҳар бири бошқасига шартнома бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб беришга мажбур. Ижарага олувчининг олган нарсаси мулкдан фойдаланишда ифодаланганлиги учун у фойдаланганлик қийматини пул билан қайтариши шарт. Бунда фойдаланганлик қиймати ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб аниқланади, шартномада ижара ҳақининг миқдори назарда тутилмаган ҳолларда эса фойдаланганлик қиймати ФКнинг 356-моддасига мувофиқ аниқланади. Гарчи, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисоблансада, жавобгар томонидан 2025 йил 1 январдан 03 ноябрга қадар шартномага асосан ижарага берилган давлат мулкидан фойдаланиб келганлиги ва мазкур даврда ижара шартномасида белгиланган миқдорда мулкдан фойдаланганлик учун 48895368 сўмлик тўлов ҳисобланганлиги иш материалларидаги шартнома, ижара объектини топшириш ва қабул қилиш далолатномаси, даъвогарнинг мулкдан фойдаланганлик учун ижара тўлови ҳисоб-китоби ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тасдиқланади. 3 Шу сабабли суд тарафлар ўртасида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатини қўллаб, даъвогардан жавобгар фойдасига 2025 йил 03 ноябр ҳолатида давлат мулкидан фойдаланганлик учун 48895368 сўм ундиришни ва жавобгар зиммасига далолатнома асосида топширилган Ромитан тумани И.Сино МФЙ манзилида жойлашган ошхона биносининг 89,8 кв.метрдан иборат давлат мулкини даъвогар ва учинчи шахсга далолатнома асосида қайтариб топшириш мажбуриятини юклашни лозим топади. Баён этилгандан келиб чиқиб, суд даъввогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидагги аризасини иш юритувга қабул қилишни, даъво таллабини тўлиқ қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 114-моддаси , Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 157, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Тарафлар ўртасида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиб, даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига жавобгар “Газберон Назокат чеварлари” масъулияти чекланган жамиятидан 48895368 сўм ижарадан фойдаланганлик ҳақи ва олдиндан тўўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Газберон Назокат чеварлари” масъулияти чекланган жамияти зиммасига Ромитан тумани И.Сино МФЙ манзилида жойлашган мактаб ошхона биносининг 89,8 кв.метрдан иборат давлат мулкини даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва балансда сақловчи Ромитан туман 2умумий ўрта таълим мактабига далолатнома асосида қайтариб топшириш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар - “Газберон Назокат чеварлари” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 5097907,36 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья Н.Зоиров 4