← Назад
Решение #2854001 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Кодекс | 273 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7714-сонли иш
Дўстлик шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
03.11.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Розматов котиблигида, аризачи Жиззах вилояти солиқ
бошқармасининг, жавобгар «JIZZ X QURILISH TR NS» M S’ULIY TI
CHEKL NG N
J MIY Tнинг
банкдаги
ҳисобварақалари
бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили Ў.Исоқов (ишончнома асосида)
иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Дўстлик тумани солиқ инспекцияси
маъмурий биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Жиззах вилояти солиқ бошқармаси Дўстлик туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «JIZZ X QURILISH
TR NS»
M S’ULIY TI
CHEKL NG N
J MIY Tнинг
банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан сўралган ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги
тўғрисида маълумотнома тақдим қилиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда ажрим орқали
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127,
170, 220-моддаларини қўллаб, суд муҳокамасини жавобгар вакиллари
иштирокисиз ишда мавжуд ҳужжатларга асосланган ҳолда кўриб чиқишни лозим
деб топди.
Суд, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Жиззах вилояти
солиқ бошқармаси жавобгарга ҳисоботларни топшириш тўғрисида хабарнома
жўнатиб, банкдаги ҳисобварақлари бўйича солиқ хисоботини тақдим
этилмаганлигини маълум қилиб, солиқ органлари ҳисоботларни тақдим этиш
бўйича яқиндан ёрдам беришга тайёрлиги ҳақида хабардор қилган.
Бироқ, жавобгар мазкур хабарномани оқибатсиз қолдирган. Жиззах
вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан “Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қарорнинг 1-бандига асосан Жиззах
вилояти солиқ бошқармаси солиқ тўловчи бўлиб рўйхатдан ўтган «JIZZ X
QURILISH
TR NS»
M S’ULIY TI
CHEKL NG N
J MIY Tнинг
банклардаги барча ҳисоб варақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга
тўхтатилган.
Жавобгар томонидан ҳисоботларни тақдим этилмаганлиги сабабли,
аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига асосан солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ
ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги
ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Мазкур кодекснинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан
ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан
солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини
кўрсатган ҳолда юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
217-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра, суд банклардаги ҳисобварақлар
бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаши
мумкин.
Қонуннинг мазкур талабидан келиб чиқиб суд, суд мажлисида аризачи
вакили томонидан тақдим этилган маълумотномани инобатга олиб, аризани
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар «JIZZ X QURILISH TR NS»
M S’ULIY TI CHEKL NG N J MIY Tнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни ҳамда
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисда”ги қонуни 9-моддаси 19бандига асосан аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга
олишни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 82, 111, 273-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 112, 176, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «JIZZ X QURILISH TR NS» M S’ULIY TI CHEKL NG N
J MIY T томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган
тартибда давлат солиқ хизмати органига солиқ ҳисоботларини тақдим этиш
орқали ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига қадар унинг банк ҳисобварақлари
бўйича барча операциялари тўхтатиб турилсин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 111-моддаси 5-қисмига
мувофиқ, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг
тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда
кўрсатилган тўловларга, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга
йўл қўймайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат
кўрсатувчи банк муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи Жиззах
вилояти солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Жиззах вилояти солиқ бошқармаси зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф
этилган тақдирда бу ҳақида жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига
бир кун муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тиклаш
ҳақидаги кўрсатмани тақдим этиш мажбурияти ююклатилсин.
Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг ҳуқуқбузарлик бартараф
этилганлиги ва банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги
кўрсатмаси асосида ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) бериши ёки биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация шикояти
(протести) бериши мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев