← Назад
Решение #2854025 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил *****
Урганч шаҳри
Урганч туманлараро иқтисодий суди судьяси *****раислигида, судья
ёрдамчиси *****котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида, даъвогар *****нинг АТБ “*****”
манфаатида, жавобгар “*****” якка тартибдаги тадбиркордан *****сўм
кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили ***** (2025 йил *****-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
*****нинг АТБ “*****” манфаатида, Урганч туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” якка тартибдаги
тадбиркордан *****сўм ундиришни сўраган.
***** ўз даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
белгиланган тартибда хабардор этилган жавобгар вакили суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127, 128, 170- моддаларига асосан суд ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, тушунтириш бериб, жавобгар қарзини қисман
тўлаганлигини маълум қилиб, бу тўғридаги маълумотни судга тақдим қилиб,
даъво талаби қисман қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
холатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси
асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ
“*****” билан жавобгар “*****” якка тартибдаги тадбиркор ўртасида 2025
йил *****-сонли кредит шартнома тузилган.
Ушбу кредит шартномасига кўра даъвогар томонидан жавобгарга
60 ой муддатга 30 фоиз устама тўлаш шарти билан ***** сўм кредит маблағи
ажратилган.
Банк томонидан ***** сўм миқдорида кредит маблағлари ўтказиб
берилиб, кредит шартномасининг шартлари бажарилган.
Гаров
таъминоти
сифатида
жавобгарга
тегишли
бўлган
*****жойлашган кадастр рақами *****бўлган, умуми й ер майдони
*****кв.метр, умумий майдони ***** кв.метро, умумий фойдали майдони
***** кв.метр, қурилиш ости майдони ***** кв.метро, яшаш майдони 71,71
кв.метрбўлган турар жой биноси гаровга тақдим этилган.
Гаров мулкининг тарафлар ***** сўмга баҳолашга келишишган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.1.4-бандига асосан жавобгар ўз
мажбуриятини бажармаса, банк кредитни муддатидан олдин қайтариб олиш
ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Жавобгарнинг 2025 йил *****ҳолатига муддати ўтган асосий кредит
қарзи *****сўмни ташкил қилган бўлса-да, кредит қарздорлигини
тўламасдан келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган талабномаси жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган.
Тарафлар ўртасидаги кредит шартномасининг 3.6-бандига асосан
тўлов жадвалига мувофиқ кредитни қайтариш мажбурияти белгиланган.
Шундан кейин, банк судга юқоридаги талаблар билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг кредитдан қарздорлиги ишдаги далиллар ва судда
аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Бироқ ишни судда кўриш жараёнида жавобгар қарзини қисман
тўлаган.
Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг кредитга ҳисобланган
фоизни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан *****сўм (*****сўм
асосий кредит
қарздорлиги, *****сўм кредит фоизи ва *****сўм кредит пеняси) асосий
кредит қарздорлигини ундиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Мазкур кодекснинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгар “*****”
якка тартибдаги тадбиркордан даъвогар банк фойдасига *****сўм сўм кредит
қарздорлигини ундиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129. 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“*****” якка тартибдаги тадбиркордан даъвогар АТБ “*****”
фойдасига ***** сўм кредит қарздорлиги ҳамда *****сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгардан Республика бюджетига *****сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
*****