Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/3274 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 822b2248-6ed1-484a-8027-26cac65bcd03 Claim ID PDF Hash f079972977e58fd1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/3274-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 03 ноябрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.У.Махмудов раислигида, судья ёрдамчиси М.Б.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (2024 йил 1 августдаги №11-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Б (2025 йил 3 ноябрдаги №01/812-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “А” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Б ҳисобидан 926 110 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — даъвогар) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Б (кейинги ўринларда — жавобгар ва/ёки тиббиёт бирлашма) ҳисобидан 926 110 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 20 майда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган, даъвогар шартнома шартларига кўра, 2024 йил июнь ойига 134 645 000 сўм, июль ойига 134 645 000 сўм, август ойига 134 645 000 сўм, сентябрь ойига 134 545 000 сўм, октябрь ойига 134 645 000 сўм, ноябрь ойига 134 645 000 сўм, декабрь ойига 118 340 00 сўмлик тиббиёт бирлашмасига аутсорсер хизматини кўрсатган. Жавобгар мижозларига 2024 йил 31 декабрь кунига қадарли жами 926 110 000 сўмлик озиқ овқатни таъминлаб бериб хизмат кўрсатган ва шартнома шартларини бажарган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 18 мартда №1-сонли ҳақдорлик тўғрисида солиштирма даллатнома тузилган. Тиббиёт бирлашма озиқ овқат маҳсулоти билан таъминлаганлик хизмат ҳақи пул маблағини ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисида 2025 йил 19 мартда талабнома бўйича шу кунгача тўлаб бермаган ва шартнома шартларидан келиб чиқиб, ҳеч бир ўзларини мажбуриятларини бажармасдан келмоқда. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 18 мартда №1-сонли ҳақдорлик тўғрисида солиштирма далолатномага кўра, даъвогардан жавобгар озиқ овқат билан таъминлаганлик хизмати ҳақи пулидан 926 110 000 сўм хизмат кўрсатиб, зарар кўраётганлигини ва бу қарздорлик маблағини 10 кун ичида ихтиёрий амалга оширишни, бу маблағни ихтиёрий амалга оширилмаганда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,5 % миқдорда пеня ундирилиши тўғрисида огоҳлантирилганига қарамасдан жавобгар талаб қилинган пулни тўламаган ва огоҳлантириш хатига жавоб қайтармаганлиги келтирилган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 июндаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган келишув битими даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган 926 110 000 сўм қарздорликни жавобгар 2025 йил 18 июнь кунига қадар тўлаб бериши шарти асосида тасдиқланиб, низо юзасидан иш юритиш тугатилган ва жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 18 522 200 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундириш белгиланган. Мазкур ажрим устидан Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан апелляция протести келтирилиб, унда ажримни бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 4 сентябрдаги қарори билан Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан апелляция протестиқаноатлантирилиб, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 июндаги ажрими бекор қилинган ва иш биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун судга юборилган. Суднинг 2025 йил 03 октябрдаги ажрими билан ишга Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда, суд ишни ишдаги мавжуд материаллар асосида Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакили низо юзасидан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини, медиатив келишувда 926 110 000 сўм асосий қарздорликни тиббиёт бирлашмаси томонидан 2025 йил 30 ноябрь кунига қадар тўлиқ тўлаб берилишига келишилганлигини маълум қилишиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Суд, тарафлар томонидан тақдим этилган медиатив келишувни инобатга олмасдан, ишни мазмунан кўришни лозим топади. Чунки, жавобгар амалдаги қонунчиликка асосан бюджет ташкилот ҳисобланди ва тўловларни давлат бюджетидан ташқари манбалари орқали амалга ошириш ваколатига эга эмас, шунингдек, медиатив келишувда Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасииштирок этмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 321ва 322—-бандида, медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули ҳисобланганлиги сабабли даъво аризаси (аризаси) иш юритишга қабул қилинганидан кейин низо бартараф этилганлиги (хусусан, даъвогарнинг талаби жавобгар томонидан қаноатлантирилганлиги) муносабати билан медиатив келишув тузишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолатда иш мазмунан кўриб чиқилади, бу ҳақда суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади.Ушбу қоида Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни талабига риоя қилинмаган ҳолда тузилган медиатив келишувга ҳам қўлланилади.Судларга тушунтирилсинки, “Медиация тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг амал қилиши медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган, шунингдек, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга нисбатан татбиқ этилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Ишдаги ҳужжатлари ва даъвогар томонидан киритилган даъво аризада келтирилган асос ҳамда суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакилларининг кўрсатувларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 20 майда тузилган №71-сонли ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартнома бўйича даъвогар 2024 йил июнь ойига 134 645 000 сўм, июль ойига 134 645 000 сўм, август ойига 134 645 000 сўм, сентябрь ойига 134 545 000 сўм, октябрь ойига 134 645 000 сўм, ноябрь ойига 134 645 000 сўм, декабрь ойига 118 340 00 сўмлик тиббиёт бирлашмасига аутсорсер хизматини кўрсатган. Жавобгар мижозларига 2024 йил 31 декабрь кунига қадарли жами 926 110 000 сўмлик озиқ овқатни таъминлаб бериб хизмат кўрсатган ва шартнома шартларини бажарган. 926 110 000 сўмлик қарздорлик бўйича даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 18 мартда №1-сонли ҳақдорлик тўғрисида солиштирма даллатнома тузилган. Ушбу қарздорлик тиббиёт бирлашмаси томонидан тўлаб берилмаганлиги муносабати билан даъвогар 2024 йил 20 майдаги №71-сонли ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартнома бўйича жавобгардан жами 926 110 000 сўм қарздорликни ундириш ҳақида талаб билан судга мурожаат қилган. Суд, даъвогарнинг даъво аризасида асос сифатида келтирилган 2024 йил 20 майдаги №71-сонли ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартнома бўйича жавобгардан 926 110 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво ариза талабини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмасдеб ҳисоблайди. Хусусан, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 4-1807-2401/981сонли иқтисодий иши юзасидан 2024 йил 21 августдаги ҳал қилув қарори билан тарафлар ўртасида 2024 йил 20 майда тузилган 71-сонли “ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартнома”си ҳақиқий эмас деб топилган. Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 4-1807-2401/981-сонли иқтисодий иши юзасидан 2024 йил 21 августда қабул қилинган ҳал қилув қарорининг тарафлар ўртасида 2024 йил 20 майда тузилган 71-сонли “ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартнома”си ҳақиқий эмас деб топиш қисми бугунги кунда қонуний кучда.(ўзгартирилмаган ва(ёки) бекор қилинмаган) ИПКнинг 73-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига кўра,ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Демак, даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2024 йил 20 майда тузилган 71сонли “ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартнома” бўйича жавобгардан 926 110 000 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги талабини шартнома ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли кўрсатилган хизматлар ҳақини ундириб бўлмайди деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонқарорининг 8-банди еттинчи қисмида, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмаслиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва еттинчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини кўриб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаблари рад этилганлиги ва даъвогарнинг даъво аризаси давлат божи тўлови кечиктирилиб қабул қилинганлиги муносабати билан 926 110 000 сўм қарздорликни ундириш талаби бўйича 18 522 200 сўм (926 110 000 х 2%=18 522 200) давлат божини даъвогардан ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.. Юқорида баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68,73-74, 118, 170, 176-180, 186, 190моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар “А” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Б ҳисобидан 926 110 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Давлат бюджетига 18 522 200 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья Б.У. Махмудов