Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/7150 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0e7a3282-abfa-455e-9e2f-7b133634b079 Claim ID PDF Hash b428ea454399b108... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 89-моддаси онуннинг 89 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/7150-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 3 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, М.Хушнаева котиблигида, аризачи «ХХХХ» ФХнинг қарздор «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган ишни муваққат бошқарувчи А.Рахмонов (шахсий маълумотнома асосида), аризачи вакили: хххх (ишончнома асосида), қарздор вакили: хххх (ишончнома асосида), кредитор “Агробанк” АТБ вакили: хххх (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: аризачи «ХХХХ» ФХ (бундан кейин матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор «ХХХХ» масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 25 июлдаги ажрими билан қарздорга нисбатан умумбелгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган, кузатув тартиб-таомили жорий этилган ва қарздорнинг муваққат бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчиси А.Рахмонов тайинланган. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи А.Рахмонов кузатув жараёнида жамиятнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганлигини, таҳлил натижалари бўйича хулоса тузилганлигини, қарздорга нисбатан талаб билдирган кредиторларнинг 8 нафари ва қарздор ўртасида ўзаро келишув тузилганлигини, қолган кредиторларнинг 99 фоизи йиғилишда қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши бўйича ёқлаб овоз берганлигини, 1 фоиз кредиторлар қарши овоз берганлигини билдириб, кузатув жараёнида қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлигини, қарздорни банкрот деб топишни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили қарздор билан келишув тузилмаганлигини билдириб, кредиторлар йиғилишида бунга қарши овоз берганлигини маълум қилиб, ариза талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган кредитор “Агробанк” АТБ вакили кредиторлар йиғилишида ўзаро келишув тузилганлигини билдириб, корхонани соғломлаштиришни, ариза талабларини рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили кредиторлар билан ўзаро келишув тузилганлигини, шу келишув асосида қарздорликни тез орада қоплаб беришини билдириб, ариза талабларини рад қилишни сўради. 2 Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади. Қонуннинг 6-моддасига биноан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилади. Муваққат бошқарувчининг ҳисоботи ва илова қилинган ҳужжатларга кўра, муваққат бошқарувчи томонидан Қонуннинг 84-92-моддаларига мувофиқ қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, кредиторлари аниқланган ва кредиторларнинг талаблари реестри тузилган, шунингдек қарздорга нисбатан кузатув жорий этилгани ҳақида “Биржа” газетасида берилган эълон орқали кредиторлар хабардор қилиниб, кредиторларнинг биринчи йиғилиши чақиртирилган. Қонуннинг 92-моддасига мувофиқ суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд қарздорнинг фаолиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш тўғрисидаги масалани кредиторлар йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этилган материалларни қайтаради. Қонуннинг 89-моддасида кредиторлар биринчи йиғилиши ҳал қиладиган масалалар белгиланган бўлиб, унга кўра, кредиторлар биринчи 3 йиғилиши суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисида, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида, кредиторлар қўмитаси аъзоларининг сони ва уларни сайлаш тўғрисида, санация қилувчи бошқарувчининг, ташқи бошқарувчининг ёки тугатувчи бошқарувчининг номзодларини маъқуллаш тўғрисида ва ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалалар бўйича қарор қабул қилиши белгиланган. Муваққат бошқарувчи А.Рахмонов томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 03 ноябрдаги ҳисобот хулосасида кузатув жараёнида жамиятнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганлигини, таҳлил натижалари бўйича хулоса тузилганлигини, кредиторлар ва қарздор ўртасида ўзаро келишув тузилганлигини ва кредиторлар йиғилишида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши бўйича кредиторларнинг 99 фоизи ёқлаб овоз берганлигини, 1 фоиз кредиторлар қарши овоз берганлигини, кузатув жараёнида қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги, қарздорни банкрот деб топишни рад қилиш сўралган. Қарздор кредиторларининг 2025 йил 30 октябрь кунида ўтказилган умумий йиғилишида кредиторларнинг талабларидан воз кечиши ҳақидаги аризалари ва ўзаро келишувлари инобатга олиниши ҳамда қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши бўйича қарор қабул қилинган. Қонуннинг 51-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини қабул қилади: қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарор; қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор; суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим; келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади. Қонуннинг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; 4 суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, қарздорнинг кредиторлар йиғилишида қарздорни банкрот деб топишни рад этиш ва тўлов қобилиятини тиклаш бўйича қарор қабул қилинганлигини, кузатув жараёнида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра қарздорнинг активлари мажбуриятларини бажариш учун етарли эканлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Бинобарин, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳаражатларини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 51, 55, 89, 92-моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларига асосан суд қ а р о р қ и л д и: аризани қаноатлантириш рад этилсин. Аризачи «ХХХХ» ФХ томонидан олдиндан 37 500 сўм почта харажати, 1 125 000 сўм давлат божи тўланганлиги инобатга олиниб, зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Муқумова