Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2502/5996 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдосаноат палатаси вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 8facb6bd-c475-404e-93d7-e5c51abf0b11 Claim ID PDF Hash 4f3e2c8b7023adf1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
Ушбу кодекснинг 985-моддаси Ушбу кодекс 985 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2502/5996-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 03 ноябрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судья Б.Махмудовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари А (раҳбар), Б (2025 йил 06 октябрдаги №46-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари С (2025 йил 06 октябрдаги №2-сонли ишончнома асосида), Д (2025 йил 16 октябрдаги №11-сонли ишончнома асосида), Е (2025 йил 16 октябрдаги №10-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар "А" фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси вилоят бошқармасининг жавобгар Шаҳрисабз туман "Б" давлат муассасаси ҳисобидан 150 840 000 сўм бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар "А" фермер хўжалиги (кейинги ўринларда – даъвогар ва/ёки сув истеъмолчи) манфаатида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига жавобгар Шаҳрисабз туман "Б" давлат муассасаси (кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки сув етказиб берувчи, Давлат муассасаси)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 150 840 000 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 5 ноябрда 1650-4-67-IB-сонли сувдан фойдаланиш тўғрисида шартнома(кейинги ўринларда – шартнома) тузилган. Шартнома шартларига кўра, сув етказиб берувчи шартноманинг 1-2 иловаларида белгиланган миқдор ва муддатларда сувни етказиб бериши, сув истеъмолчи эса шартнома шартларига риоя қилиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.3-бандига мувофиқ, жавобгар ажратилган сув олиш лимити миқдорида ўз вақтида сув етказиб беришни таъминлаш мажбуриятини олган. Шундай бўлса-да, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилмасдан, белгиланган миқдорда сув етказиб берилмаган, натижада даъвогар ғалласини суғора олмаган, даъвогарнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етган, унинг молиявий аҳволи оғирлашган, шартнома бўйича олиши мумкин бўлган фойдадан маҳрум бўлган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2.4-бандида сув истеъмолчиси(даъвогар) мувофиқ ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузилишини, шу жумладан белгиланган сув олиш лимитларини ва сув олиш ҳуқуқининг бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган ҳолда қопланишини талаба қилиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган, ҳисоб-китобларга асосан шартнома иловасига кўра, ажратилган лимит бўйича етказиб берилиши керак бўлган март ойи учун 19823,5 куб, апрель ойи учун 39807,9 куб сувни ололмаган. Бунинг натижасида даъвогар ҳар бир гектардан кутилаётган 50-55 центнер ҳосил ўрнига 30-32 центнердан ҳосил олган. Натижада ҳар бир гектарига камида 15 центнердан ҳосил йўқотган. Бундан ташқари ўтган 2024 йил билан таққослаганда ҳам камида 15-20 центнердан кам ҳосил олинган. Шунга кўра, даъвогар жами (1500 х 40 = 60 000 кг х 2514= 150 840 000) 150 840 000 сўм зарар кўрганлиги келтирилган. Ишга Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 02 сентябрдаги ажрими билан Қашқадарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Палата, Қашқадарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Палата даъво аризасида ишни иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра,ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни Палата, Қашқадарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида ИПКнинг 127,128,170-моддаси талаблари асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризани қўллаб қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага эътироз билдириб, даъво аризани рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжат ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжат(далил)ларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвогар манфаатида палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Палатанинг даъво аризада келтирилган асос ва иш ҳужжатлари ҳамда суд мажлиси муҳокамаси жараёнида даъвогар вакилларининг тушунтиришларидан аниқланишича, шартнома шартларига кўра, сув етказиб берувчи шартноманинг 1-2 иловаларида белгиланган миқдор ва муддатларда сувни етказиб бериши, сув истеъмолчи эса шартнома шартларига риоя қилиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.3-бандига мувофиқ, жавобгар ажратилган сув олиш лимити миқдорида ўз вақтида сув етказиб беришни таъминлаш мажбуриятини олган. Шундай бўлса-да, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилмасдан, белгиланган миқдорда сув етказиб берилмаган, натижада даъвогар ғалласини суғора олмаган, даъвогарнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етган, унинг молиявий аҳволи оғирлашган, шартнома бўйича олиши мумкин бўлган фойдадан маҳрум бўлган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2.4-бандида сув истеъмолчиси(даъвогар) мувофиқ ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузилишини, шу жумладан белгиланган сув олиш лимитларини ва сув олиш ҳуқуқининг бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган ҳолда қопланишини талаба қилиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган, ҳисоб-китобларга асосан шартнома иловасига кўра, ажратилган лимит бўйича етказиб берилиши керак бўлган март ойи учун 19823,5 куб, апрель ойи учун 39807,9 куб сувни ололмаган. Бунинг натижасида даъвогар ҳар бир гектардан кутилаётган 50-55 центнер ҳосил ўрнига 30-32 центнердан ҳосил олган. Натижада ҳар бир гектарига камида 15 центнердан ҳосил йўқотган. Бундан ташқари ўтган 2024 йил билан таққослаганда ҳам камида 15-20 центнердан кам ҳосил олинган. Шунга кўра, палата жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 150 840 000 (1500 х 40 = 60 000 кг х 2514= 150 840 000) сўм бой берилган фойдани ундириш сўралган. Суд, даъвогарнинг даъво аризаси билан қуйидаги асосларга кўра, ўз исботини топади деб ҳисоблайди. Биринчидан, шартноманинг 3.1- ва 3-2-бандида, сув объектларидан сув олиш фақат сув истеъмолчининг ёзма буюртманомалари бўйича унинг сувда фойдаланиш ва сув истеъмолига тайёрлигига кўра, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаси асосида, сув манбаининг сувлилик даражасидан келиб белгиланган сув олиш лимити доирасида амалга оширилади, сув ресурслари олиш юзасидан буюртманомалари сув истеъмолчиси томонидан Давлат муассасасига, сув олиш бошланишидан 10 (ўн) кун олдин белгиланган шаклда, сув олишнинг аниқ жойлари ва муддатлари (сув олишнинг бошланиш ва тугаши), шунингдек олинадиган сув миқдори, ундан фойдаланиш ёки истеъмол қилишнинг мақсади кўрсатилган ҳолда берилиши мажбурий шарт сифатида келтирилган бўлса-да, бироқ даъвогар томонидан март ойи учун 19823,5 куб ва апрель ойи апрель ойи учун 39807,9 куб сув олиш бошланишидан 10 (ўн) кун олдин сув олишнинг бошланиш ва тугаши муддатларини кўрсатган ҳолда белгиланган шаклда буюртманомани жавобгарга тақдим этмаган. Демак, даъвогар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва зарарни камайтириш чоралариникўрмаган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК) 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Иккинчидан, даъвогар томонидан фойда олиш учун кўрилган чоралар ва шу мақсадда кўрилган тайёргарликлар кўрилганлигини асосли ҳужжатлар тақдим қилинмади. ФК 324-моддасига кўра, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт.Агар қонунчиликда ёки шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, зарарни аниқлашда мажбурият бажарилиши керак бўлган жойда, қарздор кредиторнинг талабларини ихтиёрий қаноатлантирган кунда, борди-ю, талаб ихтиёрий қаноатлантирилган бўлмаса, — даъво қўзғатилган кунда мавжуд бўлган нархлар эътиборга олинади. Суд вазиятга қараб, зарарни тўлаш ҳақидаги талабни қарор чиқарилган кунда мавжуд бўлган нархларни эътиборга олган ҳолда қаноатлантириши мумкин.Бой берилган фойдани аниқлашда кредитор томонидан уни олиш учун кўрилган чоралар ва шу мақсадда кўрилган тайёргарликлар ҳисобга олинади. ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. ФК талабларига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Ушбу кодекснинг 985-моддасига кўра,ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Қонунда зарарни тўлаш мажбурияти зарар етказувчи бўлмаган шахсга юклатилиши мумкин. Қонун ҳужжатларида ёки шартномада жабрланувчиларга зарарни тўлашдан ташқари товон тўлаш мажбурияти белгилаб қўйилиши мумкин.Зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Қонунда зарар етказган шахснинг айби бўлмаган тақдирда ҳам зарарни тўлаш назарда тутилиши мумкин. Қонуний ҳаракатлар туфайли етказилган зарар қонунда назарда тутилган ҳолларда тўланиши лозим.Агар зарар жабрланувчининг илтимоси ёки розилиги билан етказилган бўлса, зарар етказган шахснинг ҳаракатлари эса жамиятнинг ахлоқий тамойилларини бузмаса, зарарни тўлаш рад этилиши мумкин. Бинобарин, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Маълумки, зарарни аниқлашда содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик, бунинг натижасида келиб чиққан оқибат, содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик билан оқибат ўртасида сабабий боғланиш бўлиши, етказилган зарарнинг реал эканлиги талаб қилинади. мм , суд муҳокамаси мобайнида бевосита жавобгарнинг ҳаракат ёки ҳаракатсизлик билан даъвогар фойда олмаганлик ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат ва далиллар билан исботланмади. Модомики, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради. Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Бинобарин, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Шу сабабли, суд даъвогар манфаатида палатанинг жавобгардан 150 840 000 сўм бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмаслиги ва жавобгарнинг айби билан даъвогарни 150 840 000 сўм бой берилган фойдани олаолмаган деб ҳисоблаб бўлмайди деб топиб, палатанинг жавобгардан 150 840 000 сўм бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Суд, даъвогарнинг 2025 йил 12 апрелдаги 2-сонли ва 2025 йил 29 апрелдаги 3-сонли талабномасини ишончли ва мақбул далил сифатида олиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Чунки, 2025 йил 12 апрелдаги 2-сонли талабномани 10 (ўн) кун олдин бермаган ва сув олиш куни сифатида 12 апрель куни кўрсатилган. 2025 йил 29 апрелдаги 3-сонли талабномасида эса сув олиш куни муддати буялганлиги сабабли, сув олиш куни бошланиш муддатини аниқлаш имконияти йўқ. ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва еттинчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидандаъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризалариданБҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогар мафнаатида палатанинг даъво аризани давлат божи тўловини кечиктирган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ва ИПКнинг 118моддаси ва“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан, суд даъвогар манфаатида палатанинг даъво талабидаги 150 840 000 сўм бой берилган фойдани ундириш талаби бўйича 3 016 800 (150 840 000 х 2=3 016 800) сўм давлат божини даъвогардан ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 75, 170, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар "А" фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасининг жавобгар Шаҳрисабз туман "Б" давлат муассасаси ҳисобидан 150 840 000 сўм бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар "А" фермер хўжалиги ҳисобидан Давлат бюджетига 3 016 800 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар "А" фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.У. Махмудов