Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/4447 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый En rg n sl h rv
Source ID 82840868-2c19-4391-ad16-0ff755a1e67a Claim ID PDF Hash f07f400d0d52794e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/4447-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 03 ноябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев, даъвогар Сирдарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг жавобгар «En rg n sl h rv » масъулияти чекланган жамиятидан 1 629 456 ўм компенсация тўлови ва 814 728 сўм пеня ундириш тўғрсидаги даъво аризаси асосида иқтисодий ишни ўз биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: Сирдарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъв ариза билан мурожаат қилиб, «En rg n sl h rv » масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади) дан 1 629 456 ўм компенсация тўлови ва 814 728 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4моддасига асосан, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли ва ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги №202-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандига кўра, ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг норматив ва нормативдан ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар массаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари (кейинги ўринларда - компенсация тўловлари) объекти ҳисобланади ва у ўз ичига ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массасини хам олади. Низомнинг 27-бандида III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширилади деб кўрсатилган. Даъво аризада 2023 йил учун жами 1 629 456 сўм компенсация ҳисобланганлиги ва тўланмасдан қолганлиги баён қилинган. Даъво аризага илова қилинган жавобгар томонидан электрон тарзда тақдим этилган ҳисоботда жавобгар атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқаргани натижасида жами 2023 йил учун 1 629 456 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган. Даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда жавобгар томонидан судга даъво аризага нисбатан эътироз билдирилмади ёки судга ўзи асослантирилган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикр тақдим этилмади. Судга тақдим этилган ҳужжатларига асосан жавобгар компенсация тўловларини тўлаб бермаган, натижада судга даъво ариза билан мурожаат қилинган. Суд, даъво аризанинг жавобгардан 1 629 456 сўм компенсация ундириш тўғрисидаги талаби ҳужжатлар асосида тасдиқланган деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъво талабида жавобгардан компенсация тўловлари кечитирилган кунларга 814 728 сўм пеня ундириш сўралган. Низомнинг 30-бандида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади, деб кўрсатилган. Даъво аризада жами пеня миқдори компенсация тўловлари тўланмаганлиги учун 814 728 сўм пеня ҳисобланган. Шу сабабли суд, ҳужжатлар асосида тасдиғини топган компенсация тўлови кечиктирилганлигини инобатга олиб, жами пеняни Низомнинг 30-банди асосида даъво талаби доирасида 814 728 сўм миқдорида қаноатлантиришини лозим топади. Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб, Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4, 203-5,118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвонинг жавобгар «En rg n sl h rv » масъулияти чекланган жамиятидан 1 629 456 ўм компенсация тўлови ва 814 728 сўм пеня ундириш тўғрсидаги даъво ариза талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «En rg n sl h rv » масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Сирдарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига 1 629 456 ўм компенсация тўлови, 814 728 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган тақдирда, тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилсин. Жавобгар «En rg n sl h rv » масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция ва кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Йўлдошев