← Назад
Решение #2854142 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| банди ва | 14 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13547-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 03 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё
вилоят бошқармасининг жавобгар “W t r
n rg
us ” МЧЖ (СТИР
307698463) дан 61 348 760 сўм (тўланган пенсия пули) асосий қарздорлик ва
20 453 683,8 сўм солиқ пенясини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Ахмедов (27.10.2025 йилдаги
ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида,
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Жавобгар “W t r n rg
us ” МЧЖ (жавобгар) да ишлаган фуқароларга
Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни
талабларига мувофиқ меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида
боқувчисини йўқоганлик бўйича пенсия олиш ҳуқуқини берадиган пенсия
тайинланган.
Пенсия жамғармаси томонидан 61 348 760 сўм имтиёзли асосларда пенсия
пуллари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (даъвогар) томонидан Ўзбекистон
Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни (кейинги
ўринларда матнда Қонун деб юритилади) 12-моддасига асосан (пенсия) тўлаб
берилган, ушбу маблағларни ихтиёрий равишда қайтариш тўғрисида жавобгарга
бир неча бор талабнома юборилган, бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилиб, тўловлар амалга оширилмаган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 61 348 760 сўм миқдорида тўланган пенсия пули ва солиқ органи
томонидан ҳисобланган 20 453 683,8 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга
бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
2
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг
тушунтиришлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даьво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
фуқаро
Талибова
Ранохон
Абдужаббаровнага “W t r
n rg
us ” МЧЖда меҳнат вазифаларини
бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги
оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик учун пенсияси тайинланган ва
тўлаб берилган.
Қонуннинг 66-моддасига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар,
корхоналар ва ташкилотлар ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда
тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б”
бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини
қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига ўтказади.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни
тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги 661-сонли қарори билан тасдиқланган Низом (кейинги
ўринларда матнда Низом деб юритилади) нинг 4-бандида юридик шахслар
ходим Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига
қадар Қонуннинг 12-моддаси “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсиялар
бўйича харажатларни қоплайдиган тўловни 100 фоиз миқдорида, лекин ушбу
Низомда назарда тутилган минимал миқдордан кам бўлмаган миқдорда Пенсия
жамғармасига ўтказадилар. 18-бандига асосан Пенсия жамғармасига Қонуннинг
12-моддаси “б” банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек, ходимларнинг
меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва
касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик
пенсияларини
тўлашга
сарфланган
харажатлар
Қонуннинг
66-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари асосида қопланади.
Солиқ органлари солиқ тўловчининг шахсий карточкасида Пенсия
жамғармасининг
туман
(шаҳар)
бўлимлари
томонидан
Қонуннинг
12-моддаси “б” банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар,
ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар
тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланган ва ҳисобланган суммаларни акс
эттириш орқали бюджет тизимига тушумлар, шу жумладан, пеня ва жарималар
ҳисобини юритади.
42-бандига асосан ушбу Низомда кўрсатилган Пенсия жамғармасининг
пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз
вақтида қопланмаган тақдирда, қопланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир
3
кечиктирилган куни учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган
миқдорда пеня ҳисобланади ва ундирилади.
Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
қарздорликни қоплаш даврида амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч
юздан бирига тенг этиб қабул қилинади.
Пенялар солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг банк
ҳисобварақаларидаги маблағларидан, шунингдек, солиқ тўловчининг бошқа
мол-мулки ҳисобидан мажбурий равишда ундирилиши мумкин.
59-бандига асосан Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ ҳисобкитобларининг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги устидан назорат
солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган
тартибда амалга оширилади.
Солиқ хизмати органлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик
шахсларга нисбатан ижтимоий солиқни ҳисоблаш тартиби ва тўлов
муддатларини бузганлиги учун жавобгарлик чораларини қўллайдилар.
Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда
меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар
бўйича қарздорлиги мавжуд ёки Қонуннинг 12-моддаси “б” банди ва
14-моддасига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган Пенсия
жамғармаси харажатларини ташкилотлар томонидан тўлиқ ва ўз вақтида
қопланиши юзасидан назорат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Юқоридаги қарорнинг 22-бандида пенсия жамғармасининг тўланган
пенсия маблағларини қайтариш, маблағлар юридик шахслар томонидан ўз
вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича юридик шахслардан
ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Лекин пенсия жамғармасига пенсия маблағлари тўлови кечиктирилганда
қарздорлардан пеня ундириш ҳуқуқи назарда тутилмаган, пенсия
харажатларини қайтариш кечиктирилган кунларга эса пеня ҳисоблаш ва
ундириш ҳуқуқи солиқ органлари ваколатига берилган.
Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 61 348 760 сўм пенсия тўловидан
қарзини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим
топади.
Шунингдек, Қонун ва Низомда даъвогар пенсия жамғармасига пенсия
пулларини қайтариш кечиктирилган кунлар учун солиқ пенясини ундириш эмас
балки фақат пенсия харажатларини регресс тартибида ундириш ҳуқуқи
берилган, шу сабабли суд даъвонинг солиқ пенясини ундириш талабини
қонунчиликка биноан асослаб берилмаганлиги ва ҳужжатлар асосида
тасдиқланмаганлиги сабабли асоссиз деб ҳисоблаб, даъвонинг 20 453 683,8 сўм
солиқ пенясини ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 333-моддасига
кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
4
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги сабабли
суд харажатлари даъвогар ва жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга
асосан
суд,
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, даъво талабининг асосли деб топилган қисми бўйича
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво миқдорининг 2 фоизи
(61 348 760 х 2%=) 1 226 975,20 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан
тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабининг
асоссиз деб топилган қисми бўйича суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни, лекин даъвогар қонуннинг 9-моддасига асосан иқтисодий судларда
давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли давлат божини ундирувсиз
қолдиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “W t r n rg
us ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси фойдасига 61 348 760 сўм
(тўланган пенсия пули) асосий қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “W t r n rg
us ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
1 226 975,20 давлат божи ундирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят
бошқармасидан давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов