← Назад
Решение #2854143 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/14224-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 3 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили М.Рахмонов (ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “М.Рахмоно” АТБ манфаатида жавобгар
“М.Рахмоно” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 100 000 000 сўм
муддатли асосий қарз, 7 384 592 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“М.Рахмоно” АТБ (даъвогар) ва “М.Рахмоно” масъулияти чекланган
жамияти (қарздор) ўртасида 2025 йил 11 февралда 1/7480-сонли кредит
шартномаси тузилган.
Шартноманинг 2.1.1, 2.1.2, 2.1.3, 2.1.4, 2.1.7, 2.1.10-бандларида банк
қарз олувчига “Тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси” АЖ
маблағлари ҳисобидан 48 ой муддатга, 12 ой имтиёзли давр билан чорва
моллари сотиб олиш учун 100 000 000 сўм кредит бериши, қарз олувчи эса
банкка олинган кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни
шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариши, кредитдан
фойдаланганлик учун йиллик фоиз миқдори 21 фоизни ташкил этиши деб
белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит фоизлари ўз вақтида тўланмаганлиги ҳамда
кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги сабабли, тарафлар
ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар манфаатида Гулистон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 7 384 592 сўм
муддати ўтган кредитнинг фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
қарздорлик бўйича тўлов амалга оширмаганлигини билдириб, даъво
талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Палата ва жавобгар ўз вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Бинобарин, суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш
қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримлари Палата
ва жавобгар манзилига “Гибрид почта” орқали юборилган.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра кредит қарздорлигини ундириш талабини қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
11 февралда 1/7480-сонли кредит шартномасидан (кредит шартномаси) келиб
чиққан.
ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Шартноманинг 2.4-бандига кўра жавобгар олинган кредитни кредитни
қайтариш жадвалига асосан қайтариши белгиланган.
Кредит шартномасига мувофиқ банк томонидан 2025 йил 13 ва
20 февралда жами 100 000 000 сўм маблағ тўлиқ ажратилган.
Даъвогарнинг 2024 йил 5 август ва 2025 йил 14 октябрдаги
камчиликларни бартараф этиш ва қарздорликни сўндириш ҳақидаги
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФК 333-моддасининг учинчи қисмига кўра, башарти, қонунда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик
фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб
бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб
бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини
исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари
томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур
товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг
бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди.
Аниқланган ҳолатларга кўра, 2025 йил 7 август ҳолатига жавобгарнинг
даъвогар олдидаги кредит қарздорлиги 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз,
тўлов интизомига риоя қилмаганлиги боис ҳисобланган 7 384 592 сўм муддати
ўтган кредитнинг фоизини ташкил этган.
Кредит шартномасининг 5.1.3-бандига кўра, қарз олувчи томонидан
мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари
бажарилмаган ҳолларда банк кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда
кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, жумладан
ажратилган кредитни ундирувга қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан 2025 йил 3 ноябрь куни ҳолатига кредит
шартномаси бўйича муддати ўтган қарздорлик тўлиқ сўндирилганлигини
тасдиқловчи далиллар судга тақдим қилинмади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ўз зиммасидаги мажбуриятларни
бажармаганлиги, фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги аниқланганлиги,
бундай ҳолатда даъвогар кредит шартномаси бўйича қарздорликни
ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалигини инобатга олиб, даъво
талабларини
қаноатлантиришни,
қарздордан
даъвогар
фойдасига
100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, тўлов интизомига риоя қилмаганлиги
боис ҳисобланган 7 384 592 сўм муддати ўтган кредитнинг фоиз қарзини
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаби асосли
бўлганлиги сабабли, суд харажатларини жавобгар зиммасга юклашни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво миқдори 107 384 592
сўмнинг 2 фоизи миқдорида, яъни 2 147 691,84 сўм давлат божи ва даъвогар
ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “М.Рахмоно” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
“М.РахмоноМ.Рахмоно” АТБ фойдасига кредит бўйича 100 000 000 сўм
муддатли асосий қарз, 7 384 592 сўм муддати ўтган кредитнинг фоиз қарзи ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“М.Рахмоно” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 2 147 691,84 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
judg
d
М.А. Холиков