← Назад
Решение #2854160 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/14212-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 3 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили С.Мирзақулов (2025 йил 20 июндаги G -06/0632-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “С.Мирзақулов” акциядорлик
жамиятининг жавобгар “ С.Мирзақулов ” фермер хўжалиги ҳисобидан
28 912 961 сўм асосий қарздорлик ва 2 595 136 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“С.Мирзақулов” АЖ (даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, унда жавобгар “С.Мирзақулов” фермер хўжалиги(жавобгар) ҳисобидан
унга етказиб берилган электр-энергия учун 28 912 961 сўм асосий қарз ва
2 595 136 сўмпеня ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 1 январдаги
761-сонли электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартнома (шартнома)
тузилганлиги, жавобгарнинг электр энергиясини ҳисоблаш ускунаси орқали
истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоб қилинганда 2025 йил
1 сентябрь ҳолатига 28 912 961 сўм асосий қарздорлик ва тўловини вақтида
амалга оширмаганлиги учун 2 595 136 сўм пеняни ташкил қилиши,
даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни бартараф қилиш борасида талабнома
берган бўлишига қарамасдан жавобгар мавжуд қарздорликни бартараф
қилмаганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгарсуд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари
иштирокини таъминламади, даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Бинобарин, суд ажрими жавобгарманзилига “Гибрид почта” орқали
етказилган.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасидаги тузилган шартномага асосан жавобгарга
электр энергияси етказиб берилганлиги, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига
28 912 961 сўм асосий қарз ва 2 595 136 сўмпеня ҳисобланганлиги, судга
даъво ариза тақдим қилингандан сўнг жавобгар томонидан 2025 йил
20 октябрда 5 000 000 сўм, 2025 йил 26 октябрда 26 900 000 сўм тўлов амалга
оширилганлиги, асосий қарз тўлиқ сўндирилганлигини баён қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг
иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг вакилининг тушунтиришларидан
аниқланишича, даъвогар шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга электр
энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига муддати ўтган
28 912 961 сўм асосий қарзи ва тўловини вақтида амалга оширмаганлиги учун
2 595 136 сўм пеня вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарни шартнома бўйича юзага келган
қарздорлик суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда
огоҳлантирган ва ёзма равишда унга талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини
оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловни бугунги
кунга қадар асоссиз равишда амалга оширмай келган.
Шу сабабли даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисида
талаб билдирилган.
Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича
28 912 961 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ҳамда тўловини вақтида амалга
оширмаганлиги учун 2 595 136 сўм пеня ҳисобланганлиги ишдаги мавжуд
шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома, ишда иштирок этувчи шахс
вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа
ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, судга даъво ариза тақдим этилгандан сўнг жавобгар томонидан
2025 йил 20 октябрда 5 000 000 сўм, 2025 йил 26 октябрда 26 900 000 сўм тўлов
амалга оширилганлиги, асосий қарз тўлиқ сўндирилганлиги аниқланди.
Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг даъво аризасини асосли
деб ҳисоблаб, судга даъво ариза тақдим этилгандан сўнг жавобгар томонидан
тўлов амалга оширилганлиги, асосий қарз сўндирилганлигини инобатга олиб,
даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлнтиришни рад этишни
лозим топади.
Бундан ташқари даъво аризада жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
2 595 136 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 3.12-бандининг тўртинчи қисмига кўра ҳисоб-китоб
ойининг кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади
ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг
0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, суд пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий
аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳамда даъвогарнинг
манфаатларини инобатга олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларига таяниб, ундирилиши талаб этилаётган 2 595 136 сўм пеня
суммасини камайтириб, 1 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари асосли
киритилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи
тўламаганлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган
суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан
республика бюджетига даъво баҳоси 31 508 097 сўмнинг 2 фоизи, яъни
630 161,94 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 127-128, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ С.Мирзақулов ” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- “ С.Мирзақулов ” акциядорлик жамияти фойдасига 1 000 000 сўм пеня
ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари;
- республика бюджетига 630 161,94 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков