← Назад
Решение #2854204 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 333 | — | law | |
| ФК | 455 | — | law | |
| ФКнинг | 454 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12712-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
Жиззах шаҳри 2025 йил 3 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья
О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида,
*************нинг даъвогар «*************» давлат муассасасининг
манфаатида, жавобгар «*************» МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида,
даъвогарнинг вакиллари
(ишончномага асосан), жавобгарнинг
вакили адвокат
(ордерга асосан) иштирокида, Жиззах туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси мухокамасида, кўриб чиқиб,
қуйидагиларни а н и к л а д и: «*************» давлат муассасаси (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) ва «*************» МЧЖ (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 4 июлда 866880-сонли
шартнома имзоланган. Мазкур шатномага кўра жавобгар даъвогарга умумий
қиймати 137 310 000 сўм бўлган, 30 000 кг “картошка махсулоти”ни етказиб
бериши, даъвогар эса етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган. Жавобгар шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятни лозим
даражада бажармасдан, яъни маҳсулот кечиктирилган ҳолда етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар шартномавий
ҳуқуқий базаси тўғрисида”Қонуннинг 25-моддасига биноан, товаорларни
етказиб бериш муддатлари бузилганлиги учун етказиб берувчи хар бир
кечиктирилган кун учун етказиб берилмаган товқалар ҳақининг 0,5 фоизи
миқдорида пеня тўлаши лозимлиги белигланганлиги асоси билан кечиктирилган
кунлар учун жами 35 014 050 сўм пеня ҳисобланганлиги баён этилиб,
жавобгардан маҳсулот етказиб бериш кечиктирилганлиги учун ҳисобланган 35
014 050 сўм пеняни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган
даъвогарнинг вакили ўз кўрсатмасида, даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, келишилган маҳсулотни
кечиктирган ҳолда етказиб берилганлигини маълум қилиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қатнашган жавобгарнинг вакили
даъво аризасида ундириш сўралган пеня миқдори кўп хисобланганлигини, иш
бўйича аудитор мутахассис хулосасини олиш учун муддат беришни ва даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни сўради. Олдинги суд мухокамасида
қатнашган прокурор ёрдамчиси даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида
фикр билдирган эди. Суд, тарафлар вакиларининг кўрсатмасини тинглаб,
важларини таҳлил қилиб, ишга тақдим қилинган ҳужжатлар ва далилларга
тегишли баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра жавобгар вакилининг
илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни, даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
(кейинги ўринларда матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи
қисмига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан вужудга келган. Жавобгарнинг иш бўйича аудитор хулосасини
олиш учун суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси
билан суд келишмайди. Зеро, шартнома бўйича жавобгар томонидан ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, яъни тегишли махсулотни
даъвогарга кечиктириб етказиб берилган кунлари аниқ бўлиб, бу холатлар учун
Қонуннинг 25-моддасида жавобгарлик белгилаб қўйилган бўлиб, даъвогар
Қонун дорасида ва унга таянган ҳолда мажбурият кечиктирилган кунлар учун
пеня хисоблаган. Мазкур ҳолатда пенянинг қайта хисобланиши учун махсус
билим талаб қиладиган аудиторнинг хулосасини олиш зарурияти мавжуд эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (буюртмачи) ва жавобгар (етказиб
берувчи) ўртасида 2025 йил 4 июлда UZ
GR электрон дўкони орқали
866880-сонли шартнома имзоланган. Шартномага кўра жавобгар даъвогарга
умумий қиймати 137 310 000 сўм бўлган 30 000 кг “картошка махсулоти”ни
етказиб бериши, даъвогар эса етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2. бандига кўра, ҲККП томонидан
тегишли хабарнома олинган кундан эътиборан жавобгар беш иш кунида
маҳсулотни етказиб бериши лозим бўлган. ҲККП томонидан тегишли хабарнома
2025 йил 8 июл куни жавобгарга юборилган. Лекин жавобгар шартнома бўйича
2025 йил 28 июлда 10 000 кг 45 770 000 сўмлик махсулотни 14 кунга, 2025 йил
7 августда 5 000 кг, 22 885 000 сўмлик товарни 24 кунга, 2025 йил 25 август куни
15 000 кг, 68 655 000 сўмлик махсулотни 42 кунга кечиктирган ҳолда даъвогарга
етказиб берган. Даъвогар 2025 йил 28 август куни жавобгарга талабнома
йўллаган. Жавобгар эса уни эътиборсиз қолдирган. ФКнинг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра,
маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда
ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан
боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи
эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарориниг 12-бандига қўра,
Ўзбекистон Республикасининг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
ФК 455-моддасининг биринчи қисмига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасини бажаришдан бир томонлама (тўлиқ ёки қисман) бош тортишга
тарафларнинг бири шартномани жиддий бузган тақдирда йўл қўйилади. Ушбу
модданинг иккинчи қисмига кўра, маҳсулот етказиб берувчининг маҳсулот
етказиб бериш шартномасини бузиши қуйидаги ҳолларда жиддий деб
ҳисобланиши мумкин: тегишли даражада сифатли бўлмаган, сотиб олувчи учун
мақбул муддатда бартараф қилиб бўлмайдиган камчиликларга эга бўлган
товарларни етказиб бериш; товарларни етказиб бериш муддатларини бир неча
бор бузиш. ФКнинг 454-моддасига кўра, товарларни тўлиқ етказиб бермаганлик
ёки етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик учун қонунда ёки
шартномада белгиланган неустойка, агар неустойкани ундиришнинг бошқача
тартиби қонунда ёки шартномада белгиланмаган бўлса, маҳсулот етказиб
берувчидан шартноманинг амал қилиш муддатида мажбурият амалда
бажарилгунга қадар ундирилади. Шартномада, буюртмачи ва ижрочи мазкур
шартнома шартларини бажармаганлик ва бузганлик учун қонунчиликда
белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар, деб келишилган. ФК 263моддасининг бринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига кўра,
товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб
берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар
етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар
бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня
тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар,
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан
ошиб кетмаслиги лозим. Шунга мувофиқ, даъвогар кечиктирилган кунлар учун
жами 35 014 050 сўм миқдорида пеня ҳисоблаган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғри
амалга оширилган. ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15
июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб,
мажбуряит жавобгар томонидан тўлиқ бажарилганлигини, хисобланган
пенянинг мажбурият бузилиши оқибатларига номутаносиб эканлигини инобатга
олиб, пенянинг адолатли миқдорини белгилаб, унинг 8 753 512 сўм қисмини
қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд даъвогар томонидан
олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар
фойдасига ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 700 281 сўм давлат
божи ва 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,
236, 263, 326, 333, 341, 437, 454, 455-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 127, 128, 170, 176, 180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и : Жавобгар вакилининг суд муҳокамасини кейинга
қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*************» МЧЖ
ҳисобидан даъвогар «*************» давлат муассасаси фойдасига 8 753 512
пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризасининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «*************» МЧЖдан
Республика бюджетига 700 281 сўм давлат божи ундирилсин. «*************»
МЧЖдан Олий суд ҳисобига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан
сўнг, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир
ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёхуд биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья О.С.Асатов