Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/9005 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0f617cb2-05aa-468e-92a0-66d12b9a7d67 Claim ID PDF Hash 936847ec4e3e568a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
олатда ИПКнинг 134-моддаси олатда ИПК 134 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9005-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2025 йил 3 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар “***” давлат муассасасининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили *** (ишончнома асосида), жавобгар вакили *** (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “***” давлат муассасаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 545.617.549 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг вакиллари судга тарафлар ўртасида мазкур низо юзасидан тузилган келишув битимини тақдим этишди ва келишув битимини тасдиқлаб беришни сўрашди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан келишув битимини тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида 2025 йил 30 октябрь куни келишув битими тузилиб, суд мажлисида тақдим қилинди. Мазкур келишув битими шартларига кўра, жавобгар 545.617.549 сўм бажарилган ишлар қиймати суммасини тан олади ва даъвогарга ушбу суммани қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш, яъни 2025 йил октябоь ойида 150.000.000 сўмни, 2025 йил ноябрь ойида 150.000.000 сўмни, 2025 йил декабрь ойида 150.000.000 сўмни ва 2026 йилнинг январь ойида 95.617.549 сўмни тўлаб бериш мажбуриятини олган, даъвогар эса мазкур келишув шартига ўз розилигини билдирган. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига кўра, келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Суд, мазкур ҳолатда ИПКнинг 134-моддасида назарда тутилган келишув битимини тасдиқлашни рад этиш асослари мавжуд эмаслигини инобатга олиб, 2 тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни ва мазкур иш юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи ва саккизинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 10.912.350,98 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 110, 118, 131-133, 170 ҳамда 195-моддаларни қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 30 октябрда тузилган келишув битими қуйидаги шартлар асосида тасдиқлансин: Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти томонидан даъвогар “***” давлат муассасасининг ҳисобварағига 545.617.549 сўм бажарилган ишлар қиймати суммасини тан олади ва ушбу суммани қуйидаги муддатларда бўлиббўлиб тўлаш, яъни 2025 йил октябоь ойида 150.000.000 сўмни, 2025 йил ноябрь ойида 150.000.000 сўмни, 2025 йил декабрь ойида 150.000.000 сўмни ва 2026 йилнинг январь ойида 95.617.549 сўмни тўлаб бериш мажбуриятини мажбуриятини олади, даъвогар эса мазкур келишув шартига ўз розилигини билдиради. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “***” давлат муассасаси фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 10.912.350,98 сўм давлат божи ундирилсин. Ажримнинг суд харажатлари ундириш қисмига дарҳол ижро варақалари берилсин. Мазкур иш юзасидан иш юритиш тугатилсин. Ажрим бир ойдан сўнг қонуний кучга киради. Ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ***