Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2502/7416 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 4a00a18c-46b8-46df-b887-7a6459abef04 Claim ID PDF Hash b0b0ffe28d79fae1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
ЖКнинг 2291-моддаси ЖКнинг 2291 law
исми ЖК 481-моддаси исми ЖК 481 law
нинг 212-моддаси нинг 212 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 41 code_article
Мазкур кодекснинг 91-моддаси Мазкур кодекс 91 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
Ер кодексининг 911-моддаси Ер кодекси 911 code_article
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
аролик кодексининг 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7416-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 3 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, Шеробод туман прокурори ёрдамчиси ***, даъвогар вакили *** (03.11.2025 йилдаги 460-01-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари ***(25.06.2020 йилдаги 01-сонли буйруқ, фермер хўжалиги низоми ва паспорт асосида) ҳамда жавобгар адвокати *** (23.10.2025 йилдаги 70-сонли адвокатлик ордери асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармасининг жавобгар “***” фермер хўжалигига нисбатан ***тумани “МЖК” массиви, ***маҳалласи ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 59қ-дала контури, суғориладиган 44,6 балл бонитетли ер майдонидан қурилиш қуриш учун ҳеч бир ҳуқуқий ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда қурилган 12х17=204 кв.м ҳажмда бўлган уй-жой қурилишини жавобгар ҳисобидан бузиш ва ер майдонини асл ҳолига келтириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан ***тумани “МЖК” массиви, ***маҳалласи ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 59қ-дала контури, суғориладиган 44,6 балл бонитетли ер майдонидан қурилиш қуриш учун ҳеч бир ҳуқуқий ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда қурилган 12х17=204 кв.м ҳажмда бўлган уй-жой қурилишини жавобгар ҳисобидан бузиш ва ер майдонини асл ҳолига келтиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили *** суддаги тушунтиришида, даъво аризасидаги талабларини қўллаб-қувватлаб, Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ***туман бўлими томонидан 22.07.2024 йилда ***туманида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъетларига ажратилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш ҳолатлари ўрганиб чиқилганлигини, ўрганиш жараёнида жавобгар “***” фермер хўжалигига тегишли бўлган 59қ-дала контуридаги суғориладиган 44,6 балл бонитетли ер майдонидан жавобгар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган сувли ер майдонида қурилиш учун тегишли рухсатномалар олмасдан, қурилиш қуриш учун ҳеч бир ҳуқуқий ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда 12х17=204 кв.м ҳажмда бўлган уй-жой қурилиши қуриб олганлиги аниқланганини, ушбу аниқланган ҳолатлар бўйича жиноят ишлари бўйича ***туман судининг 24.01.2025 йилдаги 1-1903-2401/169-сонли жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукми билан айбдор деб топилганлигини, Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ***туман бўлими томонидан жавобгарга берилган огоҳлантиришлар ва ёзма кўрсатмага қарамасдан ҳозирги кунга қадар жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган 12х17=204 кв.м ҳажмда бўлган уй-жой қурилиши ихтиёрий равишда бузиб олинмаганини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ***суддаги тушунтиришида, даъво талабини тан олиб, ***туман ҳокимининг 2019 йил 8 февралдаги Қ-585-сонли қарори билан ўзининг “***” сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжалиги сабзавотчилик-ғаллачилик фермер хўжалигига айлантирилиб, туман заҳирасида бўлган “Занг” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 59қ,3қ-контурларидан қўшимча жами 14,6 ер майдони ажратилганини, қўшимча ажратилган ер майдони билан бирга 19,1 гектарни ташкил этиши, шунингдек ***туман ҳокимининг 2020 йил 24 июндаги Қ-767-сонли қарори билан ўзининг сабзавотчиликка ихтисослаштирилган “***” фермер хўжалигининг ҳисобида бўлган “Занг” СИУ ҳудудидаги 3қ-контуридан жами 10,2 гектар ер майдони туман заҳирасига қайтарилганлигини, ҳозирги кунда фермер хўжалигининг ҳисобида “МЖК” массиви ҳудудидаги 59,60-контурлардан жами 9,8 гектар ер майдонлари қолганини, хақиқатдан ҳам Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ***туман бўлими ходимлари томонидан 22.07.2024 йилда ўтказилган ўрганиш жараёнида фермер хўжалигига тегишли бўлган 59қ-дала контуридаги суғориладиган 44,6 балл бонитетли ер майдонидан жавобгар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган сувли ер майдонида қурилиш учун тегишли рухсатномалар олмасдан, қурилиш қуриш учун ҳеч бир ҳуқуқий ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда 12х17=204 кв.м ҳажмда бўлган уй-жой қурилиши қуриб олганлиги аниқланганини, аниқланган ҳолатлар бўйича жиноят ишлари бўйича ***туман судининг 24.01.2025 йилдаги 1-1903-2401/169-сонли жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукми билан айбдор деб топилганлигини, ушбу ноқонуний қурилиш ёнида тегишли ҳужжатлар асосида расмийлаштирилган қонуний қурилган ўзининг яшаб турган уйи бўлганини, ҳозирда ушбу қонуний қурилган уйини бузиб ташлаганини, шундан сўнг низоли уй-жойни қурганини ҳамда ушбу уй-жойда яшаб келаётганини, ўзига тегишли бошқа уй-жойи мавжуд эмаслигини, ўзи ҳозирда иккинчи гуруҳ ногирони эканлигини билдириб, мазкур ноқонуний куриб олинган қурилишларни ҳужжатлаштириб ололмаётганини маълум қилиб, суддан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суддаги кўрсатувларини тинглаб, прокурор ёрдамчисининг даъво аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳамда судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга мувофиқ даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Иш ҳужжатларига кўра, Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси ***туман бўлими томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар таркибидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси 6-10-бандлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2022 йилдаги 183-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида ***туманида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш ҳолатлари ўрганиб чиқилган. Ўрганиш жараёнида, ***тумани ҳокимининг 2019 йил 8 февралдаги Қ-585-сонли қарори билан “***” сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжалиги сабзавотчилик-ғаллачилик фермер хўжалигига айлантирилиб, туман заҳирасида бўлган “Занг” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 59қ,3қконтурларидан қўшимча жами 14,6 ер майдони ажратиганлиги, қўшимча ажратилган ер майдони билан бирга 19,1 гектарни ташкил этиши, шунингдек ***туман ҳокимининг 2020 йил 24 июндаги Қ-767-сонли қарори билан жавобгарнинг сабзавотчиликка ихтисослаштирилган “***” фермер хўжалигининг ҳисобида бўлган “Занг” СИУ ҳудудидаги 3қ-контуридан жами 10,2 гектар ер майдони туман заҳирасига қайтарилганлиги, ҳозирги кунда фермер хўжалигининг ҳисобида “МЖК” массиви ҳудудидаги 59,60-контурлардан жами 9,8 гектар ер майдонлари қолганлиги, шундан 8,8 гектар суғориладиган экин ер, 1,0 гектар сув ости ерлар билан банд бўлган ер майдонлари экин экиш мақсадида берилган бўлсада, бироқ жавобгар “***” фермер хўжалиги томонидан фойдаланишида бўлган ***тумани “МЖК” массиви, ***маҳалласи ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 59қ-дала контуридаги, суғориладиган 44,6 балл бонитетли ер майдонидан қурилиш қуриш учун ҳеч бир ҳуқуқий ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда 12х17=204 кв.м ҳажмда бўлган уй-жой қурилишини қуриб олганлиги аниқланган ва бу ҳақда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ўрганиш натижаларига кўра, жавобгар “***” фермер хўжалиги раҳбари ***аниқланган ҳолатлар бўйича жиноят ишлари бўйича ***туман судининг 24.01.2025 йилдаги 1-1903-2401/169-сонли жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (эски таҳрирдаги) (бундан буён матнда ЖК жеб юритилади) 1 229 -моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, ЖКнинг 2291-моддаси иккинчи қисми ЖК 481-моддасига асосан ***тумани, “Каттақум” маҳалласи, “Маданият” кўчаси, 201-уйда жойлашган уй-жойини ишлаш вақтидан, шунингдек иш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда у ёки бу сабаб билан тарк этиши ва уй-жойидан чиқиши чекланган ҳолда 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Бироқ, жавобгар томонидан ҳозирги кунга қадар ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган 12х17=204 кв.м ҳажмда бўлган уй-жой қурилиши ихтиёрий бузиш чоралари кўрилмаган. Натижада тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 212-моддасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга - сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 41-моддаси иккинчи қисмига кўра, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг бузилган ҳуқуқлари қонунчиликда назарда тутилган тартибда тикланиши керак. Мазкур кодекснинг 91-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасида, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрь кунидаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28-сонли қарорининг 33-банди тўртинчи ва бешинчи қисмларида, Судларга тушунтирилсинки, Ер кодексининг 911-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш объектини барпо этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди, шунга кўра судлар уларга эгалик ҳуқуқини белгилаш ёки мансабдор шахсларга бундай мажбурият юклашга ҳақли эмас, деб тушунтириш берилган. ИПКнинг 73-моддаси биринчи ва тўртинчи қисмларига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Юқоридагиларга кўра суд, судда аниқланган иш ҳолатлари ва амалдаги қонунчилик талабларига кўра, жавобгар “***” фермер хўжалигига қарашли бўлган ***тумани “МЖК” массиви, ***маҳалласи ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 59қ-дала контури, суғориладиган 44,6 балл бонитетли ер майдонидан 12х17=204 кв.м ҳажмда бўлган уй-жой қурилиши қурилиш қуриш учун ҳеч бир ҳуқуқий ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда қурилиб, ўзбошимчалик билан фойдаланаётганлиги ва бунинг натижасида қонунчилик талаблари бузилганлигини инобатга олиб, жавобгар “***” фермер хўжалиги томонидан ўзига қарашли бўлган ***тумани “МЖК” массиви, ***маҳалласи ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 59қ-дала контури, суғориладиган 44,6 балл бонитетли ер майдонидан қурилиш қуриш учун ҳеч бир ҳуқуқий ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда қурилган 12х17=204 кв.м ҳажмда бўлган уй-жой қурилишни жавобгар томонидан ёки унинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздиришни ҳамда мазкур ер майдонини асл ҳолига келтиришни юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига илова “Давлат божи ставкалари”нинг “б” кичик бандига кўра, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб суд, суд харажатларини муҳокама этиб, жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни белгилашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15,55,138-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31,41,91,911моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176-179,180,186,192,2039,20310-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалиги томонидан ўзига қарашли бўлган ***тумани “МЖК” массиви, ***маҳалласи ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 59қ-дала контури, суғориладиган 44,6 балл бонитетли ер майдонидан қурилиш қуриш учун ҳеч бир ҳуқуқий ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда қурилган 12х17=204 кв.м ҳажмда бўлган уй-жой қурилиши жавобгар томонидан ёки унинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздирилсин ҳамда мазкур ер майдони асл ҳолига келтирилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан: - Ўзбекистон Республикаси бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи; - Даъвогар Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан *** муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров