Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2501/4073 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 082a3321-f2e5-4560-bd7f-35b5a5b67b38 Claim ID PDF Hash dd50b6343e23ac60... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 168-моддаси збекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 168 code_article
банди ва 228-моддаси банди ва 228 law
збекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 168-моддаси збекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 168 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ИПК 176-моддаси ИПК 176 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
збекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 168-моддаси збекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 168 code_article
онуннинг 41-моддаси онуннинг 41 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2501/4073-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Б.Давлатов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – В.Қазақов ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Урганч шаҳар 2025 йил 3 ноябрь Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати В.Қазақов раислигида, ҳайъат аъзолари М.Курбанов ва Х.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси В.Қўшназаровнинг котиблигида, даъвогар “ s db k K it l Str ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Мадрахимов Шухрат Сафаевич, Бабажанов Худайберганнинг вакиллари Р.Бабажанов, Т.Агзамова (2025 йил 11 сентябрдаги ишончнома асосида), учинчи шахс АТИБ “Ипотека банк” вакили Х.Қодиров (2025 йил 26 майдаги 7-2.4/14957-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 4-2201-2501/4073-сонли иши доирасида 2025 йил 27 майда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан “ s db k K it l Str ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Мадрахимов Шухрат Сафаевич ва Бабажанов Худайберганлар томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Мадрахимов Шухрат Сафаевич ва Бабажанов Худайберган (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ s db k K it l Str ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) иштирокчиларининг 2020 йил 13 майдаги 7-сонли йиғилиш (баёни) қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция суднинг 2025 йил 22 майдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида АТИБ “Ипотека банк” (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб этилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган. Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан даъвогарлар томонидан апелляция шикояти бериб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанция судининг 2025 йил 29 июлдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогарларнинг даъвосини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган ва жамият 1 таъсисчиларининг 2020 йил 13 майдаги 7-сонли йиғилиш (баёни) қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси судининг 2025 йил 25 сентябрдаги қарори билан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 29 июлдаги қарори бекор қилиниб, ишни янгидан кўриш учун Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига юборилган. Судлов ҳайъатининг ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича ўтиш ҳақидаги 2025 йил 16 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жамият таъсисчиси Курбонов Ойбек Октябрович жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тушунтириш бериб, апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан қонун нормалари нотўғри қўлланилганлигини, жамият таъсисчилари Мадрахимов Шухрат Сафаевич 45,6 фоиз, Бабажанов Худайберган 46,3 фоиз улушга эга эканлигини, жамият таъсисчиси Курбонов Ойбек Октябрович эса 8,1 фоиз улушга эга эканлигини, жамият таъсисчиси Курбонов Ойбек Октябрович жамият таъсисчиларини умумий йиғилишга чақирмасдан, уларнинг розилигини олмасдан 2020 йил 13 май куни 7-сонли баённома расмийлаштириб, жамият таъсисчиларининг имзолари сохталаштирилганлигини, ушбу баённома асосида жамият мулкларини гаровга қўйганлигини, жамият таъсисчиси Курбонов Ойбек Октябровичга юқорида келтирилган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилганлигини, жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман судининг ҳукмига кўра 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлигини, биринчи инстанция суди эса ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан учинчи шахс вакилининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасига асосан даъво муддатини қўллаб, даъвони нотўғри рад этганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва “ s db k K it l Str ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 13 майдаги 7-сонли умумий йиғилиш (баёни) қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили даъвогарларнинг апелляция шикоятига эътироз билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида жавобгар ва учинчи шахс Курбонов Ойбек Октябрович қонунчиликда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакили иштирок этмади ва апелляция шикояти бўйича фикр билдирмади. Бу ҳолда судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ишни жавобгар ва учинчи шахс 2 Курбонов Ойбек Октябровичнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Даъво аризадан кўринишича, жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 13 майдаги 7-сонли умумий йиғилиши ўтказилмаганлигини ва бу тўғрисида жамият таъсисчиларига хабар берилмасдан ушбу йиғилиш ўтказилган деб расмийлаштирилиб, қабул қилинган қарор ва ундаги имзолар қалбакилаштирилганлиги, ушбу ҳолат юзасидан жамият таъсисчиси Курбонов Ойбек Октябровичга Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилганлиги, жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман судининг ҳукми билан тасдиқланганлиги баён қилиниб, жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 13 майдаги 7-сонли умумий йиғилиш (баёни) қарорини ҳақиқий эмас деб топиш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Низони ҳал этишда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, у томонидан аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар исботланмасдан моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллагани ҳолда даъвони рад қилиш ҳақида барвақт хулосага келган. ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Биринчи инстанция суди иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганмасдан, далилларга баҳо бермасдан учинчи шахс вакилининг аризасига асосан даъво муддатини қўллаган ҳолда даъво аризани рад қилиш ҳақида барвақт хулосага келган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 153-моддасига мувофиқ, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъий назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво 3 муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли Қарорининг 8.2-бандига кўра, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризани беришга жавобгар ҳақли. Агар бундай ариза ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан берилган бўлса, у инобатга олинмаслиги кераклиги тўғрисида тушунтириш берилган. Аммо, биринчи инстанция суди пленум қарорида берилган тушунтиришларни эътибордан четда қолдириб, учинчи шахснинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасига асосан даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони рад этган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди учинчи шахснинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини инобатга олмасдан, даъвогарларнинг даъво талаблари асосли ёки йўқлигига баҳо бериши лозим эди. ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 майдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жамият 2018 йил 11 апрелда 6150-реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтган. Таъсис шартномасида жамият устав фонди миқдори 74.443.007 сўмни ташкил қилиши белгиланиб, таъсисчилар ўртасида улушлар қуйидагича тақсимланган: Мадрахимов Шухрат Сафаевич 33.947.871 сўм, яъни 45,6 фоиз, Бабажанов Худайберган 34.495.136 сўм, яъни 46,3 фоиз, Курбонов Ойбек Октябрович 6.000.000 сўм, яъни 8,1 фоиз қилиб белгиланган. Жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 13 майдаги 7-сонли умумий йиғилиш қарори билан жамиятга тегишли бўлган Урганч шаҳар, Фаязов кўчаси 27-уйда жойлашган умумий ер майдони 1143,64 кв.метр, қурилиш ости майдони 612,0 кв.метр бўлган қурилиши тугалланмаган 1-қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчасидан иборат кўп қаватли турар жой биносини ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга АТИБ “Ипотека банк” Хоразм филиалидан 8.000.000.000 сўм миқдорида кредит олиш, ушбу кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш белгиланган. Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан жамият таъсисчиси Курбонов Ойбек Октябровичга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Қўзғатилган жиноят иши доирасида хатшунослик экспертизаси тайинланган бўлиб, Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси Урганч туман ИИБ эксперт-криминалистика гуруҳи томонидан берилган хулосага кўра, 4 “ s db k K it l Str ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 13 майдаги 7-сонли умумий йиғилиш (баёни) қароридаги Мадрахимов Шухрат Сафаевич ва Бабажанов Худайберганнинг имзолари улар томонидан бажарилмаганлиги кўрсатилган. Жамият таъсисчиси Курбонов Ойбек Октябровичга Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур ҳолатлар жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман судининг ҳукми билан тасдиқланган. Ушбу ҳолат жамият таъсисчиларининг 2020 йил 13 майдаги 7-сонли умумий йиғилиш баёни (қарори) ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилиш учун асос бўлган. “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 35-моддасига кўра, иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади: иштирокчилар умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой; йиғилишда қатнашаётган иштирок этувчилар эга бўлган овозларнинг умумий сони; йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилишнинг кун тартиби. Иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ва улар бўйича овоз бериш якунлари, йиғилишда қабул қилинган қарорлар акс эттирилган бўлиши шарт. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг баённомаси йиғилиш ўтказилганидан сўнг уч кундан кечиктирилмай умумий йиғилиш раиси ва котиби томонидан имзоланади. Мазкур ҳолатда, жамият таъсисчиларининг 2020 йил 13 майдаги 7-сонли умумий йиғилиш баённомасида кўрсатилган таъсисчилар Мадрахимов Шухрат Сафаевич ва Бабажанов Худайберганнинг имзоси ўзлари томонидан бажарилмаганлиги ҳолати ишдаги ҳужжатлар, экспертиза хулосаси ва даъвогар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тасдиқланади. Шунинг учун, яъни умумий йиғилиш баённомасидаги таъсисчилар Мадрахимов Шухрат Сафаевич ва Бабажанов Худайберганнинг имзоси ўзлари томонидан бажарилмаганлигининг ўзи, умумий йиғилиш қонун талаблари асосида ўтказилганлигини инкор қилади. Қолаверса, умумий йиғилиш қонунда белгиланган тартибда чақирилганлиги ҳам жамият томонидан тегишли далиллар билан исботлаб берилмади. Қонуннинг 41-моддасига асосан жамият бошқарув органининг қарори ушбу қарорни қабул қилиш бўйича овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг даъвоси билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарори у қонунчиликка зид бўлган ва (ёки) умумий йиғилиш қонунчилик ва жамият уставида белгиланган 5 тартибга риоя этилмаган ҳолда ўтказилган ҳоллардагина, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 20, 20.2-бандларида тушунтириш берилган. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жамиятнинг 2020 йил 13 майдаги 7-сонли умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилинмаганлиги баробарида, жамият таъсисчилари томонидан низоли қарорга нисбатан ёқлаб овоз бермаган деб ҳисоблаб, даъвогарларнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, ишни биринчи ва апелляция инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни ва жавобгардан даъвогар фойдасига даъво беришда олдиндан тўларган 3.750.000 сўм давлат божини ва 37.500 сўм почта харажати ундиришни, апелляция шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар номидан тўланган 1.875.000 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажатини инобатга олиб, жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни апелляция ва тафтиш тартибида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 206.000 (103.000+103.000) сўм ундиришни, АТИБ “Ипотека банк” томонидан тафтиш шикояти беришда олдиндан тўланган 1.875.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 274, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилади: Урганч туманлараро иқтисодий судининг 4-2201-2501/4073-сонли иқтисодий иши доирасида 2025 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъвогарларнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. “ s db k K it l Str ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 13 майдаги 7-сонли йиғилиш баёни (қарори) ҳақиқий эмас деб топилсин. “ s db k K it l Str ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Мадрахимов Шухрат Сафаевич фойдасига даъво беришда олдиндан тўланган 3.750.000 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажати ундирилсин. 6 “ s db k K it l Str ” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 206.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Апелляция шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида, Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи В.Қазақов ҳайъат аъзолари М.Курбанов Х.Рахимов 7