← Назад
Решение #2854270 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ФКнинг | 15 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/12568-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 3 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар
прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакиллари
Н.Отакулов (2025 йил 2 июндаги 02/01-сонли ишончнома ва 2025 йил 2 июндаги
ордер асосида), жавобгар вакили Н.Отакулов (2025 йил 6 октябрдаги 01/02-2481сонли ишончнома асосида), Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармасивакили Н.Отакулов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
“Н.Отакулов” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Мирзаобод туман
ҳокимлиги ҳисобидан 57 803 191,46 сўм миқдорда етказилган зарарни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Н.Отакулов” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар)
жавобгар Мирзаобод туман ҳокимлигига (жавобгар) нисбатан Гулистон
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ҳисобидан 57 803 191,46 сўм миқдорда
етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг ажримлари билан Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти
бошқармаси,Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси,
“Н.Отакулов” МЧЖ, Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси,“ Н.Отакулов” АЖ,
“Н.Отакулов” давлат илмий лойиҳалаш институти, Сирдарё вилоят ҳокимлиги
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган
Давлат
кадастрлар
палатаси
Сирдарё
вилояти
бошқармаси,“
Н.Отакулов”
МЧЖ,
Сирдарё
вилоят
солиқ
бошқармаси,“ Н.Отакулов” АЖ, “ ’ZD VY RL YI ” давлат илмий
лойиҳалаш институти, Сирдарё вилоят ҳокимлигиўз вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг
кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор
қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган
ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Давлат
кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси,“N UR L L K ” МЧЖ,
Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси,“ L K R N NL YN- UKSI NL RNI
S KIL
IS ” АЖ, “ ’ZD VY RL YI ” давлат илмий лойиҳалаш
институти, Сирдарё вилоят ҳокимлигииштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллаб
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 157-моддасига асосан даъво талабларининг
миқдорини ўзгартириш ҳақида ариза тақдим этиб, даъво талабидаги элетрон
онлайн аукционда иштирок этиш бошланғич тўлов 32 521 035,20 сўм тўлаш
билан боғлиқ харажатларни ундирмасликни, 2024 йил 8 октбярдаги юридик
ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим асосида тўланган 4 000 000 сўм адвокатлик
хизматини зарар деб ҳисоблаб, даъво талабларининг миқдорини
камайтирган ҳолда жами жавобгар ҳисобидан жами 29 282 156,3 сўм етказилган
зарарни ундиришни, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига эътироз
билдириб, ариза ва даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармасивакили даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
Ўтган суд мажлисларида иштирок этган Давлат кадастрлар палатаси
Сирдарё вилояти бошқармасивакили маълумотнома тақдим этиб, 2024 йил
24 августдаги электрон аукцион баённомасига асосида даъвогарнинг 2024 йил
24 августдаги 994286/123-24-сонли ижара шартнмоаси UZK D реестр рақами
1724228/Y-24001877 реестр рақами ҳамда 12:03:000004374-сонли кадастр
рақами билан 17,11 гектар ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги,
ушбу ҳолатлар бекор бўлмаганлиги ҳаиқда важлар келтириб, даъво ариза бўйича
қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Ўтган суд мажлисларида иштирок этган Сирдарё вилоят солиқ
бошқармасивакили маълумотнома тақдим этиб, даъвогарга нисбатан 2025 йил
давомида солиқ органига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари 16,8 гектар
ер майдони ҳақида ҳисобот тақдим этилганлиги, даъвогарнинг жами
1 904 260 солиқ қарзи мавждулиги, бироқ ушбу қарздорлик сўндирилмаганлиги
ҳақида важлар келтирган.
Ўтган суд мажлисларида иштирок этган “ ’ZD VY RL YI ” давлат
илмий лойиҳалаш институтивакили маълумотнома тақдим этиб, мазкур низо
бўйича электрон онлайн-аукцион савдоларидан тушадиган маблағлар
“ ’ZD VY RL YI ” давлат илмий лойиҳалаш институти Сирдарё вилояти
бўлинмаси ҳисоб рақамига келиб тушмаганлиги ҳақида важлар келтирган.
Ўтган суд мажлисларида иштирок этган “ L K R N
NL YNUKSI NL RNI
S KIL
IS ” АЖвакили маълумотнома тақдим этиб,
даъвогар раҳбари О.Мавлонова томонидан “ - uksi n” электрон савдо
платформасидаги шахсий кабинети орқали мулк қабул қилинганлиги ёки рад
этилганлиги тасдиқланмаганлиги сабабли, 32 521 035,20 сўм тўланган пул
маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланмаганлиги, даъвогар
томонидан “ - uksi n” электрон савдо платформасидаги шахсий кабинети
орқали мулкни қабул қилиш рад этилган тақдирда, ушбу пул маблағлари
даъвогарнинг ҳисобига қайтарилиши ҳақида важлар келтирган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабларининг миқдорини
камайтиришҳақида аризасини қабул қилишни рад этишни, даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Суд муҳокамаси жараёнида даъвогар Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 157-моддасига асосан даъво талабларининг
миқдорини ўзгартириш ҳақида ариза тақдим этиб, даъво талабидаги элетрон
онлайн аукционда иштирок этиш бошланғич тўлов 32 521 035,20 сўм тўлаш
билан боғлиқ харажатларни ундирмасликни, 2024 йил 8 октбярдаги юридик
ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим асосида тўланган 4 000 000 сўм адвокатлик
хизматини зарар деб ҳисоблаб, даъво талабларининг миқдорини
камайтирган ҳолда жами жавобгар ҳисобидан жами 29 282 156,3 сўм етказилган
зарарниундиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал кодекси
157-моддасининг (ИПК) биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи
инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки
предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъвонинг асосини ёки
предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки
камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул
қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 13-банди
учинчи хатбошисида даъво талаблари миқдорининг кўпайтирилиши деганда,
даъвогар томонидан даъво аризасида баён қилинган ўша талаб бўйича даъво
суммасининг кўпайтирилиши тушунилади. Даъво талаблари миқдорининг
кўпайтирилиши даъвогар томонидан даъво аризасида кўрсатилмаган қўшимча
талабларни тақдим қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Хусусан, мулкий
санкцияларни қўллаш ҳақидаги талаб асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
бўйича талаблар миқдорининг кўпайтирилиши деб ҳисобланмаслиги керак.
Бундай талаб даъво предмети бўлмаган янги талаб ҳисобланиши сабабли, кўриб
чиқилмайди ва суд бундай аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида
тушунтириш берилган.
Даъво аризадан кўринишича, 2024 йил 8 октбярдаги юридик ёрдам
кўрсатиш тўғрисидаги битим асосида тўланган адвокатлик хизматини ундириш
ҳақида талаб билдирилмаган бўлиб, мазкур ҳолатда, даъвогар даъво аризада
кўрсатилмаган қўшимча талабларни тақдим қилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларининг миқдорини
ўзгартириш ҳақидаги аризасини қабул қилишни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг
иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “N UR L L KЕ” МЧЖга
Мирзаобод туман ҳокимлигининг 2015 йил 21 ноябрдаги 1132-сонли қарорига
асосан 260, 277, 279, 281, 276к, 284-контурлардаги жами 84,4 га участкаси
ижарага берилган бўлиб, Сирдарё вилоят прокуратурасининг 2021 йил
31 мартдаги 11/6-21 сонли протестига асосан Мирзаобод туман ҳокимлигининг
2021 йил 3 майдаги 232-сонли карори билан Мирзаобод туман ҳокимлигининг
2015 йил 21 ноябрь кунги 1132-сонли карори бекор қилинган.
Сўнг, Сирдарё вилоят ҳокимининг 2024 йил 31 январдаги 29-9-0-Q/24сонли “Мирзаобод туманида бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер
участкаларини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги
Қарорига асосан 2024 йил 12 август куни электрон аукционларни ташкил этиш
акциядорлик жамияти томонидан аукцион ўтказилган.
Аукционда низоли ер майдони даъвогар томонидан ютиб олган, шундан
сўнг низоли ер майдонига нисбатан 2024 йил 24 августда Мирзаобод тумани
ҳокимлиги ва даъвогар ўртасида 994286/123-24-сонли ижара шартномаси
тузилган, 2024 йил 26 август куни низоли бўлган ер майдонига 12:03:000004374
эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи кадастр рақами ва 1724228/Y24001877
реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда 2024 йил 29 августдаги
далолатнома асосида низоли ер майдони даъвогарга топширилган.
“Н.Отакулов” МЧЖтомонидан даъвогарга Н.Отакулов-сонли кадастр
рақами билан тегишли бўлган Мирзаобод тумани, “Янгиобод” МФЙ ҳудудида,
қишлоқ хўжалик харитаси бўйича 260-сонли контурда жойлашган умумий
майдони 17,1106 гектар, ғаллачиликка мўлжалланган ер участкасидан
фойдаланиб (эгалик) қилиб, бўшатиб бермасдан келган.
Натижада, даъвогар ва “Н.Отакулов” МЧЖўртасида низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов
ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 11 июлдаги қарори билан Мирзаобод
туман ҳокимлигининг 2021 йил 3 майдаги 232-сонли карори ҳақиқий эмас деб
топилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан кўринишича, Мирзаобод туман ҳокими
“Н.Отакулов” МЧЖ билан 2015 йилда тузилган ижара шартномасини қонунда
белгиланган тартибда бекор қилмасдан, Ер кодекси талабларига зид равишда
“Н.Отакулов” МЧЖнинг ерга бўлган ижара ҳуқуқини бекор қилиш ҳақида қарор
қабул қилганлиги, жамият билан туман ҳокимлиги ўртасида ижара шартномаси
тузилиб, давлат рўйхатидан ўтганлиги, қонунга кўра ер ижара шартномаси
тарафларнинг келишувига биноан, келишувга эришилмаган тақдирда суд
томонидан бекор қилиниши лозимлиги инобатга олиниб, Мирзаобод туман
ҳокимлигининг 2021 йил 3 майдаги 232-сонли карорини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақида хулосага келган.
ИПКнинг 73-моддаси учинчи қисмига кўра, фуқаролик ишлари бўйича
суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа
ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки
маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи
шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир.
Шу боис, Мирзаобод туман ҳокимлигининг 2021 йил 3 майдаги
232-сонли карори ҳақиқий эмас деб топилганлиги натижасида даъвогар ўз
ҳуқуқларини тиклаш бўйича судларга қилган мурожаатлари бйўича бир қатор
зарар кўрганлиги важлари билан зарар суммаларини ундириш ҳақида даъво
ариза билан мурожаат қилган.
ФК 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда,
ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши
лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши
(ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги
фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс
бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар
билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган
миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 15-моддаси биринчи қисмига кўра, давлат органи ёки
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонунчиликка мувофиқ
бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши, шунингдек улар мансабдор шахсларининг
ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик
шахсга етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органи томонидан қопланиши лозим. Бундай зарарнинг ўрни
давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқаролар ўзини ўзи
бошқариш органининг маблағлари ҳисобидан қопланади.
Даъво аризада даъвогарнинг 2024 йил 12 августдаги лот рақами 10656341сонли электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун бошланғич 15 фоиз
32 521 035,2 сўм тўлаш билан боғлиқ харажат қилганлиги, зарар кўрганлиги
ҳақидаги важалари даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантириш учун асос
бўмайди.
Чунки, “ L K R N NL YN- UKSI NL RNI
S KIL
IS ” АЖ
томонидан тақдим этилган 2025 йил 28 октябрдаги маълумотномага кўра,
даъвогар раҳбари О.Мавлонова томонидан “ - uksi n” электрон савдо
платформасидаги шахсий кабинети орқали мулк қабул қилинганлиги ёки рад
этилганлиги тасдиқланмаганлиги сабабли, 32 521 035,20 сўм тўланган пул
маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланмаганлиги қайд
этилган.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан онлайн-аукционда иштирок этиш
учун бошланғич 32 521 035,2 сўм тўловни даъвогарнинг “ - uksi n” электрон
савдо платформасидаги шахсий кабинети орқали мулк қабул қилишни рад этган
ҳолда қайтариб олиш имкони мавжуд.
Бу ҳақида, даъвогар суд мажлисида 32 521 035,2 сўм тўловни ўзаро
қайтариш чорасини кўраётганлиги ҳақида тушунтириш бериб ўтиб, даъво талаби
миқдорини камайтириш ҳақида ариза тақдим этди.
Мазкур ҳолатда, суд даъвонинг 32 521 035,2 сўм зарар ундириш ҳақидаги
талабини, ушбу маблағлар даъвогарга етказилган зарар деб баҳолаб бўлмаслиги
сабабли, асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвода Гулистон туманлараро иктисодий судининг 2024 йил
2 декабрдаги 4-1201-2401/3299-сонли иш буйича кабул килган ҳал қилув
қарорига асосан олдиндан тўланган 3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм
почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилган бўлиб, ушбу маблағларни
тўлаш билан боғлиқ харажатларни зарар сифатида ундиришни сўраган.
4-1201-2401/3299-сонли иш буйича кабул килган ҳал қилув қароридан
кўринишича,даъвогар “Н.Отакулов” МЧЖга нисбатан даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда Мирзаобод тумани Т.Ахмедов МФЙ ҳудудида жойлашган
даъвогарга тегишли бўлган контур рақами 260 (17.1га) бўлган ер майдонини
қайтариб олиб беришни сўраган.
Даъвогарнинг юқорида қайд этилган иш бўйича даъво аризаси
“Н.Отакулов” МЧЖ томонидан низоли бўлган ер майдони ноқонуний
фойдаланилмаётганлиги, аксинча туман ҳокимининг 2015 йил 21 ноябрдаги
1132-сонли қарори асосида “Н.Отакулов” МЧЖ Мирзаобод туман ҳокимлиги
билан 2015 йил 29 ноябрдаги 4032-сонли ва 2021 йил 2 июлдаги 498-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги, ушбу
ижара шартномалари белгиланган тартибда Кадастр агентлиги Мирзаобод туман
бўлими томонидан давлат рўйхатига олинганлиги, Мирзаобод туман ҳокимлиги
билан “Н.Отакулов” МЧЖ ўртасида 2015 йил 29 ноябрда тузилган 4032-сонли
ва 2021 йил 2 июлда тузилган 498-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномаси ҳақиқий эмас деб топилмаган ёки бекор қилинмаганлиги,
қонуний кучда эканлиги ҳолатлари инобатга олиниб, қаноатлантириш рад
этилган.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарга 4-1201-2401/3299-сонли иш буйича судга
даъво ариза тақдим этган вақтда “Н.Отакулов” МЧЖ томонидан низоли бўлган
ер майдони ноқонуний фойдаланилмаётганлиги, аксинча туман ҳокимининг
2015 йил 21 ноябрдаги 1132-сонли қарори асосида “Н.Отакулов”
МЧЖМирзаобод туман ҳокимлиги билан 2015 йил 29 ноябрдаги
4032-сонли ва 2021 йил 2 июлдаги 498-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш шартномаси тузилганлиги, ушбу ижара шартномалари
белгиланган тартибда Кадастр агентлиги Мирзаобод туман бўлими томонидан
давлат рўйхатига олинганлиги, Мирзаобод туман ҳокимлиги билан
“Н.Отакулов” МЧЖ ўртасида 2015 йил 29 ноябрда тузилган 4032-сонли ва 2021
йил 2 июлда тузилган498-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси ҳақиқий эмас деб топилмаган ёки бекор қилинмаганлиги, қонуний
кучда эканлиги ҳолатлари маълум бўлмаган ва ушбу фактлар ҳақида иқтисодий
ишни судда иш кўриш вақтида хабар топган деб ҳисоблайди.
Шу боис, суд 4-1201-2401/3299-сонли иш буйича 3 750 000 сўм давлат
божи ва 37 500 сўм почта харажатларини даъвогарнинг бузилган ҳуқуқини
тиклаш учун қилган харажатлари деб баҳолаб, мазкур иш буйича 3 750 000 сўм
давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари олдиндан тўланганлигини
инобатга олиб, даъвонинг 3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта
харажатлари, жами 3 787 500 сўм етказилган зарарни ундириш ҳақидаги
қисмини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризада Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил
15 майдаги 4-1201-2501/329-сонли иш бўйича қабул қилган карорига асосан
даъвогардан “Н.Отакулов” МЧЖ фойдасига ишни апелляция инстанция суди
учун олдиндан тўланган 1 875 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта
харажати ундириш белгиланганлиги, ишни биринчи инстанция судида кўриш
учун олдиндан тўланган 3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати
даъвогар зиммасида қолдирилганлиги сабабли, ушбу маблағларни тўлаш билан
боғлиқ харажатлар;
- Гулистон туманлараро иктисодий судининг 2025 йил 13 августдаги
4-1201-2502/8757-сонли иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан
олдиндан тўланмаган 37 500 сўм почта харажати даъвог
зиммасида
қолдирилганлиги, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 3 750 000 сўм
давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига
103 000 сўм суд харажати ундириш белгиланганлиги сабабли, ушбу маблағларни
тўлаш билан боғлиқ харажатларни даъвогарга етказилган зарар сифатида
ундириш ҳақидаги важларини асосли деб ҳисоблаб бўлмайди.
Чунки, Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 15 майдаги 4-1201-2501/329сонли иш бўйича қабул қилган кароридан кўринишича, даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда “Н.Отакулов” МЧЖниМирзаобод тумани,
“Янгиобод” МФЙ ҳудудида, қишлоқ хўжалик харитаси бўйича
260-сонли контурда жойлашган умумий майдони 17,1106 гектар бўлган,
ғаллачиликка мўлжалланган ер участкасидан мажбурий тартибда чиқаришни
сўраган
бўлиб,
Гулистон
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1201-2401/3299-сонли иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорининг
асослантирувчи қисмида биринчи инстанция суди “Мирзаобод туман ҳокимлиги
билан жавобгар “Н.Отакулов” МЧЖ ўртасида 2015 йил 29 ноябрида тузилган
4032-сонли ва 2021 йил 2 июлда тузилган 498-сонли ер участкасини ижарага
олиш шартномаси ҳақиқий эмас деб топилмаган ва (ёки) бекор қилинмаган,
қонуний кучида” эканлигини кўрсатиб ўтганлиги, мазкур ҳал қилув қарорида
низоли ҳолатлар аниқланган бўлиб, ҳудди шу шахслар иштирок этаётган бошқа
ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмаслиги, ҳал қилув қарори қонуний
кучида эканлиги боис,судлов ҳайъатидаъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим деб топган.
Ҳудди шунингдек, Гулистон туманлараро иктисодий судининг 2025 йил
13 августдаги 4-1201-2502/8757-сонли иш бўйича қабул қилган ҳал қилув
қароридан кўринишича, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
унда “N UR L L K ” МЧЖва Мирзаобод туман ҳокимлиги ўртасида
2021 йил 2 июлда тузилган 498-сонли ер участкасини узоқ муддатга ижарага
олиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган бўлиб, Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2401/3299-сонли иши бўйича 2024 йил
2 декабрда қабул қилинган хал қилув қарори билан даъвогарнинг жавобгарга
нисбатан 260-сонли контурда жойлашган умумий майдони 17,1 га ер майдонини
қайтариб олиб бериш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад
этилганлиги, мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят берилмаган ва ҳозирги
кунда ҳал қилув қарори қонуний кучида эканлиги, 4-1201-2401/3299-сонли
иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорининг асослантирувчи
қисмида биринчи инстанция суди “Мирзаобод туман ҳокимлиги билан жавобгар
“Н.Отакулов” МЧЖ ўртасида 2015 йил 29 ноябрида тузилган 4032-сонли ва 2021
йил 2 июлда тузилган 498-сонли ер участкасини ижарага олиш шартномаси
ҳақиқий эмас деб топилмаган ва (ёки) бекор қилинмаган, қонуний кучида”
эканлигини кўрсатиб ўтганлиги,шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 51201-2406/549- сонли иш бўйича 2025 йил 11 июлдаги қарори билан Мирзаобод
туман ҳокимининг 2015 йил 21 ноябрдаги 1132-сонли қарорини бекор қилиш
тўғрисидаги 2021 йил 3 майдаги 232-сон қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги
ҳолатлари инобатга олиниб, суд даъвогарнинг ушбу даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш этиш лозим топган.
Бундан кўринадики, гарчи даъвогарга “Н.Отакулов” МЧЖ томонидан
низоли бўлган ер майдони ноқонуний фойдаланилмаётганлиги, аксинча туман
ҳокимининг 2015 йил 21 ноябрдаги 1132-сонли қарори асосида “Н.Отакулов”
МЧЖ Мирзаобод туман ҳокимлиги билан 2015 йил 29 ноябрдаги4032-сонли ва
2021 йил 2 июлдаги 498-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси тузилганлиги, ушбу ижара шартномалари белгиланган тартибда
Кадастр агентлиги Мирзаобод туман бўлими томонидан давлат рўйхатига
олинганлиги, Мирзаобод туман ҳокимлиги билан “N UR L L K ” МЧЖ
ўртасида 2015 йил 29 ноябрда тузилган 4032-сонли ва 2021 йил 2 июлда
тузилган498-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси
ҳақиқий эмас деб топилмаган ёки бекор қилинмаганлиги, қонуний кучда
эканлиги ҳолатлари 4-1201-2401/3299-сонли иқтисодий ишни доирасида маълум
бўлган бир пайтда, 4-1201-2501/329-сонли ва 4-1201-2502/8757-сонли ишлар
бўйича “Н.Отакулов” МЧЖга нисбатан судга даъво аризалар билан мурожаат
қилиб, даъвогар томонидан ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг нотўғри усули
танланганлиги боис, ушбу даъво аризаларни қаноатлантириш рад этилган.
Қолаверса, “ d l t” ахборотлар тизимлари комплексидан кўринишича,
4-1201-2501/329-сонли
иш
бўйича
3 750 000 сўм
давлат
божи,
4-1201-2502/8757-сонли иш бўйича 3 750 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм суд харажати
ундирилганлиги ҳолати аниқланмади.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг 4-1201-2501/329-сонли ва
4-1201-2502/8757-сонли ишлар бўйича даъвогар ҳисобидан ундириш
белгиланган суд харажатлари даъвогар томонидан 4-1201-2401/3299-сонли
иқтисодий иш бўйича аниқланган фактлар ўзига маълум бўлган ҳолда
“Н.Отакулов” МЧЖга нисбатан судга даъво аризалар билан қилиб, ҳуқуқини
ҳимоя қилишнинг нотўғри усули танланганлиги боис юзага келаганлиги, бунда
ундириш белгиланган суд харажатлариниҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган
ҳуқуқини тиклаш учун қилган харажатлари деб баҳолаб бўлмаслиги сабабли,
даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг ерга эгалик қилмаса-да, аммо солиқ базасида
ер майдони мавжудлиги учун келиб чиққан солиқларни тўлаш бўйича солиқ
мажбуриятининг бажарилиши юзасидан 1 723 317,95 сўм қарз ва 180 838,31 сўм
пеняни тўлаш билан боқлиқ харажатларни ундириш ҳақидаги важларини ҳам
асосли деб ҳисоблаб бўлмайди.
Чунки, Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 30
сентябрдаги маълумотномасига кўра, даъвогарга нисбатан 2025 йил давомида
ҳисобланган 1 723 317,95 сўм қарз ва 180 838,31 сўм пеня тўланмаган.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарга нисбатан ҳисобланган 1 723 317,95 сўм
қарз ва 180 838,31 сўм пеня тўланмаганлиги боис, даъво талабининг ушбу
қисмини даъвогарга етказилган зарар деб баҳолаб бўлмаслиги боис, даъво
талабининг ушбу қисмини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг Гулистон шаҳар “ S LV ” адвокатлар
ҳайъати адвокати Н.Отакулов билан 2025 йил 2 июнда тузилган 33-сонли юридик
ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ, адвокат хизматлари учун
10 000 000сўм тўлаш билан боғлиқ харажатларни ундиришҳақидаги важларини
ҳам асосли деб ҳисоблаб бўлмайди.
Чунки, 2025 йил 2 июнда тузилган 33-сонли юридик ёрдам кўрсатиш
тўғрисидаги шартномадан кўринишича, шартноманинг предмети жавобгар
ва “Н.Отакулов” МЧЖўртасида тузилган 2015 йил 29 ноябрдаги 4032-сонли ва
2021 йил 2 июлдаги 498-сонли ер участкасини ижарага олиш ҳақидаги
шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ барча ҳаракатларни
амалга ошириш ҳисобланади.
Қолаверса, мазкур шартнома доирасида даъвогар томонидан адвокат
хизмати учун 7 000 000 сўм тўлов амалга ошириланлиги аниқланди.
Бундай ҳолатда, суд 10 000 000 сўм маблағни даъвогар томонидан мазкур
иш доирасида ҳуқуқини тиклашучун қилган харажат деб баҳолаб бўлмаслиги
боис, даъво талабининг ушбу қисмини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар
бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини
қисман асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг 3 787 500 сўм етказилган зарарни
ундириш қисмини қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг
10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, даъвогарнинг
даъвоси қисман қаноатлантирилганлиги инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши
лозим бўлган суд харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъвонинг қаноатлантирилган
қисми 3 787 500 сўмнинг2 фоизи, яъни 75 750 сўм давлат божи, даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни ундиришни, даъвогар ҳисобидан
республика бюджетига даъвонинг қаноатлантирилиши рад этилган қисми
54 015 691,46 сўмнинг2 фоизи, яъни 1 080 313,83 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Юқорида қайд этилганларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогар “Н.Отакулов” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
талабларининг миқдорини ўзгартириш ҳақидаги аризасини қабул қилиш рад
этилсин.
Даъвогар “Н.Отакулов” масъулияти чекланган жамиятинингдаъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Мирзаобод туман ҳокимлиги (давлат органининг бюджетдан
ташқари маблағлари) ҳисобидан:
- “Н.Отакулов” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 787 500 сўм
етказилган зарар ва 41 200 сўм почта харажатари;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат:
- Республика бюджетига 75 750 сўм давлат божи ундирилсин. ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “Н.Отакулов” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 1 080 313,83 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Судья
М.А. Холиков