Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2304-2503/1385 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья XASANOVA ZULFIYA XASANOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e3e98cc2-9d09-470b-9953-44017d5935e2 Claim ID PDF Hash 48dda9dc75cd2597... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФК 326 law
ЭПКнинг 118-моддаси ЭПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2304-2503/ХХХ-сонли иқтисодий иш судья З.Хасанова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чимбой тумани 2025 йил 03 ноябрь Чимбой туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Хасанованинг раислигида, судья ёрдамчиси К.Данияровнинг котибалигида, Бухоро вилояти Шофиркон туман фермерлари кенгашининг даъвогар "ХХХХХ" деҳкон хўжалиги манфаатида жавобгар "ХХХХХ" маъсулияти чекланган жамиятидан 48 574 200 сўм асосий қарз, 24 278 100 сўм пеня ва почта ҳаражатларини ундириш туғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, фермерлар Кенгаши вакили З.Барноев (2025 йил 29 августдаги 204-сонли ишинчнома асосида), жавобгар МЧЖти раҳбари М.Сагидуллаевлардың иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Бухоро вилояти Шофиркон туман фермерлари кенгаши судга даъво ариз билан муражат этиб, даъвогар "ХХХХХ" деҳкон хўжалиги манфаатида жавобгар "ХХХХХ" МЧЖдан 48 574 200 сўм асосий қарз, 24 278 100 сўм пеня ва почта ҳаражатларини ундиришДаъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қуллаб-қўвватлади. Фермерлар Кенгаши вакили суд мажлисида даъво талабини қуллабқувватлади. Жавобгар суд мажлисида даъво талаби бўйича ўз эътирозларини билдириб, ҳақиқатда 2024 йилда туманга уруғлик картошка олиб келинганини, ўша пайтда у туман фермерлар кенгаши раиси бўлганини, шу сабабли олиб келинган уруғлик картошка унга шартнома, ишончнома ва ҳисобварақфактура тузиш орқали расмийлаштирилганини, шартнома, ҳисобварақфактура ва ишончнома у томонидан имзоланганини, бироқ у уруғлик картошкани олмаганлиги ва фермер хўжаликларига тарқатилганини билдириб, даъвони рад этишни сўрайди. 2025 йил 23 октябрдаги суд мажилисида гувоҳ сифатида сўралган Икметуллаев Айбек суд мажлисида 2024 йилда туман ҳокими уринбосари бўлиб ишлаганинг, 2024 йил туманга картошка уруғи келганлиги ва ўша вақтда фермерлар кенгаши бошлиғи жавобгар М.Сагидуллаев дала бошида фермер хўжаликларига тарқатиб берилганлигини кўрсатди. 2025 йил 23 октябрдаги суд мажилисида гувоҳ сифатида сўралган Жамалов Шарапатдин суд мажлисида 2024 йилда туман қишлоқ хўжалиги бошлиғи бўлиб ишлаганинг, 2024 йил туманга картошка уруғи келганлиги ва ўша вақтда фермерлар кенгаши бошлиғи жавобгар М.Сагидуллаев фермер хўжаликларига тарқатиб берилганлигини кўрсатди. 1 Суд, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга қараганда, тарафлар ўртасида 2024 йил 08 июнда 1-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1-қисмига асосан даъвогар ўзига тегишли “уруғлик картошка” маҳсулотини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса ушбу товарни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг баҳоси 48 574 200 сўмни ташкил қилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами 48 574 200 сўмлик “уруғлик картошка” маҳсулотини етказиб берилганлиги шартнома, 2024 жыл 10 июндаги 5-сонли ишончнома, 2024 йил 08 июндаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топади. Суд аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгарнинг даъвогар олдидаги 48 574 200 сўм қарздорлиги ӯз тасдиғини топганлиги сабабли асосий қарз ундириш талабини тӯлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, Кенгаш жавобгар томонидан асосий қарз 250 кунга кечиктирилганлиги учун 24 278 100 сўм пеня ундиришни сўраган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Пеня тўғри хисобланган. 2 ФКнинг 326-моддасига мувофик агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан неустойка номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини, даъвогар қарздорликни ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаганлигини, ўз навбатида қарзни тўлаш ва жавобгар томонидан узоқ муддат кечиктирилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини 3 400 000 сўмга қаноатлантиришни лозим топди. ЭПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини кисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 48 574 200 сўм асосий қарз, 3 400 000 сўм пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажатларини, республика бюджетига 1 457 046 сўм давлат божи, суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. "ХХХХХ" маъсулияти чекланган жамиятидан "ХХХХХ" деҳкон хўжалиги фойдасига 1 540 300 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. "ХХХХХ" маъсулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1 457 046 сўм давлат божи ундирилсин. 3 "ХХХХХ" маъсулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорига норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин яки қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья З.Хасанова 4