Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/4590 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7999ac5f-050a-4b04-8616-cff67c44d6ad Claim ID PDF Hash b0655372e1a95935... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 3-моддаси нинг 3 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онунинг 142-моддаси онунинг 142 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4590-сонли иқтисодий иш СИРДАРЁ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 03 ноябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, С.Сайданов котиблигида, аризачи – “Асака банк” акциядорлик жамиятининг қарздор-“Бекзодшер-қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили С.Джураев (03.01.2025 йилдаги 20-21/31-сонли ишончнома асосида), қарздор вакили Ш.Қаршибоев (2025 йил 22 октябрдаги 4-сонли ишончномага асосан), тугатиш бошқарувчи Т.Махамадиевларнинг иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Асака банк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза киритиб, “Бекзодшер-қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “қарздор” деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган. Ишда иштирок этган аризачи вакили аризадаги важларни такрорлаб, дастлаб аризачи ва “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида кредит шартномаси тузилганлигини, кредит таъминоти сифатида “Бекзодшер қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти билан 4 000 000 000 сўм миқдорида кафиллик шартномаси тузилганлигини, “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамияти ва унинг кафилларидан кредит қарздорликларни ундириш бўйича бир неча марта судга даъво киритилганлигини, “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамиятининг “Асака банк” АЖ олдидаги кредит қариздорлиги жами ўн саккиз миллиарддан ортиқроқ сўмни ташкил қилишини, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 4-1202-2501/4232-сонли иш иш бўйича чиқарилган 2025 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланганлигини, кафил “Бекзодшер Қурилиш Сервис” масъулияти чекланган жамияти кафиллик шартномасига кўра аризачи банк олдида “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамияти каби жавобгарлигини, бугунги кунга қадар “Бекзодшер Қурилиш Сервис” масъулияти чекланган жамияти кафиллик шартномаси доирасида “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамиятининг 384 570 435 сўм кредит қарздорлигини қоплаб берганлигини, қарздор аризачи олдида кафиллик шартномаси доирасида 3 615 429 564 сўм қарздорлигини билдириб, “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамияти кредит қарздорлиги бўйича аризачидан қай даражада қарздор бўлса, “Бекзодшер қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти ҳам кафиллик шартномаси бўйича қарздорлигини, аризачи “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қўйган талабни “Бекзодшер қурилишга сервис” масъулияти чекланган жамиятига ҳам қўйишга ҳақлилигини билдириб, ариза талабини қаноатлантиришни сўради. Ишда иштирок этган қарздор вакили ариза талаби асоссизлигини, аризада кўрсатилган суд ҳал қилув қарори билан ундирилиши белгиланган қарздорликлар “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланганлиги, “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Бекзодшер-қурилиш-сервис” масъулияти чекланган жамиятидан қарздорликни солидар тартибда ундириш бўйича чиқарилган суднинг ҳал қилув қарорлари ижрога қаратилмаганлиги, сабаби суднинг қарори билан ундирилиши белгиланган қарздорлик қопланганлиги, “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамияти ва “ S K B NK” Б ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича яна бошқа тадбиркорлик субъектлари билан ҳам кафиллик шартномалари тузилганлигини, хусусан, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 09 февралдаги 4-1202-2301/1441-сонли иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро варақаси бўйича қўшимча жавобгар “Сирдарё универсал қурилиш” масъулияти чекланган ҳисобидан 24.07.2024 йилда МИБ томонида 37 085 782,62 сўм қарздорлик ундириб олинганлигини, бугунги кунда МИБ томонидан “Бекзодшер Қурилиш Сервис” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ижро варақалари бўйича ундирув ҳужжатлари мавжуд эмаслигини, қарздорнинг аризачидан бўлган мажбурияти тамом бўлганлигини, кафиллик шартномасига кўра мажбурияти қолмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат суд бошқарувчиси 2025 йил 07 октябрдаги оралиқ ҳисоботини тақдим этиб, ўз зиммасига юклатилган вазифаларга асосан, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилганлигини, кредиторлар талаблари реестри тузилганлиги, кредиторларнинг йиғилиши чақирилганлиги ва ўтказилганлиги, унда кредиторлар қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва қарздорни тугатишга овоз берганлигини, қарздорнинг асосий воситалари, мол-мулки, айланма маблағлари мавжуд эмаслигини, қарздор сўнгги ики йил мобайнида фаолият юритмаганлигини, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатиш тартиб-таомилига ўтиш мақсадга мувофиқлигини, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилишига “Бекзодшер қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятининг операцион қарздорлиги эмас, “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамиятининг кредит мажбуриятини таъминлаш учун тақдим этилган умумий миқдори 4 000 000 000 сўм бўлган 2018 йил 08-августдаги 02-сонли кафиллик шартномасидаги мажбуриятларини бажармаганлигидан келиб чиққанлигини, “Асакабанк” АЖ дастлаб 18 872 043 403,12 сўм кредит қарздорлиги юзасидан “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида судга ариза киритганлигини, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги, “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамиятининг кредит қарздорлиги бўйича “Бегзодшер қурилиши сервис” масъулияти чекланган жамияти ҳам жавобгарлигини, қарздор молиявий аҳволига номутаносиб равишда кафиллик мажбуриятини олганлиги туфайли банкротлик аломатини юзага келтирганлигини, “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси ҳам ўзи эканлигини билдириб, “Бегзодшер қурилиши сервис” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш мақсадга мувофиқлигини билдирди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, муваққат бошқарувчининг ҳисоботини, ишда иштирок этган шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Асака банк” Сирдарё филиали ва “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 08.08.2018 йилда 196-сонли кредит шартномаси 7 йил муддатга, савдо мажмуаси қуриш учун ва қурилиш моллари сотиб олиш учун йиллик 14% устама тўлаш шарти билан 21 324 000 000 сўм кредит маблағи ажратилиш шарти билан тузилган. Кредит таъминоти сифатида “Сирдарё қурилиш универсал” масъулияти чекланган жамияти 4 000 000 000 сўм, “Бегзодшер қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти 4 000 000 000 сўм миқдорида кафиллик шартномаси тузиши, шунингдек, Сайхунобод тумани Шодлик маҳалласидаги савдо комплексни гаровга қўйилиши бўйича келишувга эришилган. Кредит таъминоти сифатида 08.08.2018 йилда “Асака банк” АЖ, “S Y UN L N ” МЧЖ ва “Бекзодшер-қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти ўртасида кафиллик шартномаси тузилиб, ушбу шартномага кўра, “Бекзодшер-қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Асака банк” АЖ ўртасидаги 08.08.2018 йилдаги 196-сонли кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда, 4 000 000 000 сўм миқдорида “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамиятининг мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олган. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 19.02.2021 йилдаги 4-1202-2102/133-сонли иш бўйича 2 088 286 281 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, 26.07.2021 йилдаги 4-1202-2101/658-сонли иқтисодий иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори билан 1 125 142 546 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, 26.05.2023 йилдаги 4-1202-2301/645-сонли иш бўйича 657 740 488,96 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликни “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгарлар- “Сирдарё универсал қурилиш” масъулияти чекланган жамияти, “Бекзодшер қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти, “Бунёдкор Дилдора қурилиш” масъулияти чекланган жамиятидан “Асакабанк” АЖ фойдасига солидар тартибда ундириш, 09.02.2024 йилдаги 4-1202/2301/1441-сонли иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори билан кафиллик шартномасига кўра, “Бекзодшер курилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятидан “Асака банк” АЖ фойдасига 37 085 782,62 сўм фоиз қарздорлигини солидар тартибда ундириш бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган. Аниқланишича, “Асака банк” акциядорлик жамияти “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 08.08.2018 йилдаги 196-сонли кредит шартномаси бўйича 18 872 043 403,12 сўм кредит қарздорлиги қопламаганлиги сабабли “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида судга ариза киритган. Ушбу ариза қаноатлантирилиб, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 4-1202-2501/4232-сонли иқтисодий иш юзасидан чиқарилган 2025 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошланган. Бугунга қадар “Бегзодшер қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамиятининг кредит қарздорлиги бўйича 384 570 435 сўм кредит қарздорлиги сўндирилган. 08.08.2018 йилдаги кафиллик шартномаси бўйича “Бегзодшер қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти “S Y UN L N ” масъулияти чекланган жамиятининг “Асака банк” АЖдан кредит тўловлари бўйича 4 000 000 000 сўм миқдорида мажбуриятларни бажариш бўйича кафилликни зиммасига олган. Аризачи судга ариза киритиб, кафиллик шартномасидан келиб чиққан мажбуриятини бажармаганлиги учун “Бекзодшер қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этиб, Махамадиев Турғунбай Жумабаевич муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Муваққат бошқарувчи томонидан қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, таҳлил натижасида хулоса тайёрланган. Аниқланишича, қарздор - “Бекзодшер қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти туман ҳокимлиги томонидан 2008 йил 15 февраль куни юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган, 300721732 солиқ тўловчининг идентификация рақами берилган. Муваққат бошқарувчиси томонидан кредиторларнинг 1-сонли умумий йиғилиши 2025 йил 07 октябрь куни бўлиб ўтиши тўғрисида эълон “BIZN S D ILY BIRJ ” газетасида 2025 йил 28 август куни 69 (3263) - сонида чоп этилган. Муваққат бошқарувчиси томонидан судга 2025 йил 07 октябрдаги кузатув таомили ҳисоботи тақдим этилган. Ҳисоботга кўра, 2025 йил 07 октябрь ҳолатига “Бегзодшер қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти қарздорлиги жами кафиллик шартномаси бўйича 3 667 711 734,80 сўмни ташкил қилган. Муваққат бошқарувчи томонидан қарздор номида мол-мулк борлиги юзасидан Давлат Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийи, Сирдарё вилоят божхона бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига маълумот сўраб мурожаат қилинган.Олинган жавоб хатига кўра қарздорнинг мол-мулки борлиги аниқланмаган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда “қонун” деб юритилади)нинг 3-моддасида тўловга қобилиятсизлик — суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги. Қонуннинг 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонуннинг 37-моддаси тўртинчи қисмида қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлиши кўрсатилган. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади. Қонуннинг 92-моддаси биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 26-моддаси биринчи қисмига асосан суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг молмулки ҳисобидан тўланади. Қарздор кредиторларининг 2025 йил 07 октябрдаги кредиторлар умумий йиғилишининг 1-сонли баённомасида муваққат бошқарувчига ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари этиб белгиланган. Суд, “Бекзодшер қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятида кузатув тартиб таомили даври учун муваққат бошқарувчига жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида иш ҳақи тасдиқлашни, лозим топади. Қонунинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Суд, Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси зиммасига “Бекзодшер-қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти тугатиш суд бошқарувчиси номзодини уч кун ичида судга тақдим қилиш мажбуриятини юклашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, қарздордан тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали аризачи ҳисобига олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунинг 5, 7, 37, 92,142-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 177, 186-моддаларига асосан суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: “Асака банк” акциядорлик жамиятининг қарздор-“Бекзодшер-қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор – “Бекзодшер-қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти умумий тартиб-таомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Бекзодшер-қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти тугатиш суд бошқарувчиси номзодини уч кун ичида судга тақдим қилсин. Қарздор – “Бекзодшер-қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи – “Асака банк” акциядорлик жамиятининг жамияти ҳисобига 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори устидан шикоят (протест) келтириши мумкин. Судья Х.Сулайманбекова