Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13557 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Р.Юсупо Ответчик / Подсудимый Р.Юсупо
Source ID 5fe65487-daca-43df-9923-ebd54f757551 Claim ID PDF Hash 9e258a1463deea12... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг13-моддаси ИПКнинг 13 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13557-сонли иш АЖРИМ (даъводан воз кечишни қабул қилиш ва даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Гулистон шаҳри 2025 йил 3 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили Р.Юсупов (ишончнома асосида), Р.Юсупо, жавобгар вакили Р.Юсупо (ишончнома асосида) иштирокида, Гулистон туман фермерлар кенгашининг даъвогар “Р.Юсупо” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Р.Юсупо” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан нисбатан 16 215 895 сўм асоссиз орттирилган бойлик ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Гулистон туман фермерлар кенгаши (Кенгаш) даъвогар “Р.Юсупо” фермер хўжалиги (фермер хўжалиги) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “Р.Юсупо” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан нисбатан 16 215 895 сўм асоссиз орттирилган бойлик ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан “Р.Юсупо” МЧЖ ҚК ва “Р.Юсупо” МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кенгаш томонидан судга тақдим этилган даъводан воз кечишини маълум қилиб, даъводан воз кечиши ҳақидаги аризани тақдим қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган кенгаш ва учинчи шахслар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни кенгаш ва учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилиб, даъвогар манфаатида кенгашнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ИПКнинг 157-моддасига биноан даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 107-моддаси 8-бандига асосан даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарорида тушунтириш берилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кенгаш даъвогар манфаатида 2025 йил 29 сентябрдаги 27-сонли даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бироқ, ишни кўриш жараёнида даъвогар воз кечиш оқибатларини тушунган ҳолда ихтиёрий асосларда ўз ҳоҳишига кўра 2025 йил 3 ноябрда кенгашнинг даъво аризасидан воз кечиши ҳақидаги аризани судга тақдим қилди. Шу боис суд, даъвогарнинг унинг манфаатида киритилган даъводан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилиб, кенгашнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 36-сон қарори 17-банди тўртинчи хатбошисида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар) кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилиши, бунда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, даъво кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилган ҳоллар мустаснолиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сон Қарори 3-бандида фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиши,бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисми 18-бандига асосан кенгашнинг даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдириб, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини фермер хўжалиги зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 127-128, 157, 170, 195-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Даъвогар “Р.Юсупо” фермер хўжалигининг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризаси қабул қилинсин. Гулистон туман фермерлар кенгаши даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари “Р.Юсупо” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Ажрим қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков