Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/13880 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8ecba65f-dfc3-46fd-baab-c3ca27ed85b0 Claim ID PDF Hash 829fdf303d12c801... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
Ушбу кодекс 419-моддаси Ушбу кодекс 419 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/13880-сонли иқтисодий иш Жиззах шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 3 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “****” МЧЖ манфаатида жавобгар “****” фермер хўжалиги ҳисобидан 30 864 000 сўм асосий қарз, 15 432 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “****” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “****” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 30 864 000 сўм асосий қарз ва 15 432 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини унинг судга маълум бўлган охирги юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган олди-сотди шартномасидан вужудга келган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекс 419-моддасининг биринчи қисмига асосан Агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 1 апрелда 69-сонли уруғлик чигит олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда уруғлик чигит сотиш, жавобгар эса маҳсулотни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1. бандига асосан шартнома икки томон ўртасида имзолангандан сўнг 5 иш куни ичида сотувчига 100 фоиз миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар жавобгарга 2025 йил 2 апрелдаги 72сонли ҳисоб-фактура билан 30 864 000 сўм қийматдаги уруғлик чигити етказиб берган. Лекин жавобгар тўловларни амалга оширмаган. Натижада шартнома бўйича даъвогар олдида 30 864 000 сўм қарздор бўлиб қолган. Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Даъвогар, шунингдек, тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан 15 432 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 4.2. бандига кўра, товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун харидор сотувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 15 432 000 сўм пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда даъвогар томонидан қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилмаганлиги сабабли пеня миқдорининг ошиб кетганлигини инобатга олиб, суд пеня миқдорини 4 500 000 сўмга қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шунга асосан, суд даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб беришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 925 920 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддалари, ФКнинг 234, 236, 326, 333, 386, 419-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “*****” МЧЖ фойдасига 30 864 000 сўм асосий қарз, 4 500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “*****” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 925 920 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья *****