Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/8233 Дата решения 03.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1e00037a-6bb3-4540-a773-6c1c7b7d155b Claim ID PDF Hash 29b7945039cc2685... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФК 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/8233-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 3 ноябрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, даъвогар вакили Ш.Усмонов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Хххх” АТБ манфаатида, жавобгар “Хххх” оилавий корхонаси ва қўшимча жавобгар “Хххх” хусусий фирмасига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Хххх” АТБ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Хххх” оилавий корхонаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “Хххх” хусусий фирмаси (бундан буён матнда – қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 673.458.500 сўм кредит асосий қарзи, шундан муддати ўтган кредит асосий қарзи 232.026.500 сўм, 128.428.428 сўм кредит фоиз қарзи жами 801.913.928 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок даъвогар вакили низо юзасидан тушунтириш бериб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ 292-сонли қарори билан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкининг номи ўзгарганлигини, ҳозирги номи “Хххх” акциядорлик тижорат банки бўлганлигини, тарафлар ўртасида 2021 йил 25 август куни 111-сонли кредит шартномаси имзоланганлигини, шартномага асосан 750.000.000 сўм кредит ажратганлигини, жавобгар олган кредит қарздорлигини тўламасдан келаётганлигини, ушбу кредит қарздорлиги ҳақида маълумотнома тақдим этиб, жавобгар суд кунига қадар кредит қарздорлигини қисман тўлаганлигини билдириб, даъво талабларини маълумотномага асосан қаноатлантиришни ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мулкига қаратишни сўради. Жавобгар ва қўшимча жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тилхат орқали хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан суд ишни жавобгар ва қўшимча жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш бўйича даъвогар вакилининг важларини эшитиб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ 1 292-сонли қарори билан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки негизида “Хххх” акциядорлик тижорат банки ташкил этилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 25 августда 111-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сонли қарорига асосан оилавий корхона иш фаолиятини кенгайтириш учун 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддатга 750.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиши жавобгар эса шартноманинг 2.6-бандига мувофиқ кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномаси бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида 2021 йил 8 сентябрда нотариал тасдиқланган ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгар “Хххх” хусусий фирмасига тегишли бўлган Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Турон МФЙ, Турон қишлоғида жойлашган фойдаланиш майдони 258.39 кв.м, қурилиш майдони 150.3 кв.мдан иборат бўлган “Супер маркет” биноси ер участкасига бўлган ҳуқуқи билан биргаликда банкка гаровга қўйилган. Даъвогар кредит шартномаси шартларини тўлиқ бажариб жавобгарга кредит маблағларини тўлиқ ўтказиб берган. Лекин, жавобгар кредит фоизларни қайтариш графигини бузиб, кредитнинг фоизини тўламасдан келган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата даъвогарнинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаби асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини, қонунчиликка мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланади. Агар ушбу қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу қоидалари қўлланади. 2 ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг 2-қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги қайд этилган. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим дапажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қарорининг 23-бандига кўра, ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозим. Суд муҳокамаси давомида даъвогар вакили томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, 2025 йил 3 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг 110.086.089 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 109.993.874 сўм кредит фоиз қарзи, 477.968.589 сўм кредит қолдиғи жами: 587.962.463 сўмни ташкил этиши маълум қилинган. Демак, суд кунига қадар жавобгарнинг кредит асосий ва фоиз қарздорлиги қисман тўланган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги 3 нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Баён этилганларга кўра суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 477.968.589 сўм кредит кредит асосий қарзи, шундан 110.086.089 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 109.993.874 сўм кредит фоиз қарзи, жами: 587.962.463 сўм кредит қарздорлиги, 41.200 сўм почта харажати ундиришни ва ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратишни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 16.037.738,56 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 734, 735, 736, 744-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186-192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Хххх” оилавий корхонаси ҳисобидан даъвогар “Хххх” АТБ фойдасига 477.968.589 сўм кредит кредит асосий қарзи, шундан 110.086.089 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 109.993.874 сўм кредит фоиз қарзи, жами: 587.962.463 сўм кредит қарздорлиги, 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув 2021 йил 8 сентябрда нотариал тасдиқланган ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгар “Хххх” хусусий фирмасига тегишли бўлган Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Турон МФЙ, Турон қишлоғида жойлашган фойдаланиш майдони 258.39 кв.м, қурилиш майдони 150.3 кв.мдан иборат бўлган “Супер маркет” биноси ер участкасига бўлган ҳуқуқи биланга қаратилсин. Жавобгар “Хххх” оилавий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 16.037.738,56 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин. Судья У.Латипов 4